Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Uncategorized

Туғруқдан кейин аёлни хавфдан огоҳлантирувчи белгилар

Туғруқдан кейин танангиз жуда кўп ўзгаришларни бошдан кечиради ва буни даволаш учун вақт керак. Туғруқдан кейин бир ҳафта мобайнида оғриқ ва жуда қаттиқ чарчоқ каби баъзи ноқулайликларни ҳис қилиш одатий ҳолдир. Аммо баъзи аёлларда туғруқдан кейин жиддий, ҳаёт учун хавфли бўлган соғлиқ муаммоларининг асоратлари бўлади. Агар ўзингизни қандай ҳис қилаётганингиздан хавотирда бўлсангиз ёки оғриқ, ноқулайликлар бўлса, шифокорингиз билан боғланинг.

Барча аёллар туғруқдан кейинги парваришга муҳтож. Туғруқдан кейинги парвариш — янги туққан аёлларга тиббий ёрдамидир. Ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам, туғруқдан кейинги барча текширувлардан ўтинг. Булар сизни туғруқдан яхши тузалаётганингизга ишонч ҳосил қилишингизга ёрдам берадиган тиббий кўриклардир.

Туғруқдан кейинги парвариш жуда муҳим, чунки янги оналар туғруқдан кейинги кунлар ва ҳафталар мобайнида жиддий, баъзан эса ҳаёт учун хавфли бўлган хатарда бўлишади.

Туғруқдан кейин огоҳлантирувчи белгилар

Умуман олганда, жиддий соғлиқ муаммоларининг белгилари кўкрак қафасидаги оғриқ, нафас олишини қийинлашуви, кучли қон кетиши ва кучли оғриқ кабилар киради.

Агарда сизда қуйидаги белгилар ёки аломатлар бўлса, шифокорингизга қўнғироқ қилинг.

Инфексия белгилари:

  • 38.0°К дан юқори иситма, танангиз инфексияни келтириб чиқарадиган вирус ёки бактерияларни ўлдиришга ҳаракат қилганда иситма пайдо бўлади;
  • кесерва, эпизётомия ёки периал йиртиқлар атрофида кучайиб бораётган ёки ведиления, оғриқ, қизаришлар;
  • Кесерва — оператсия бўлиб, шифокорингиз қорин ва бачадонни кесиш орқали чақалоғингизни дунёга келтиради.
  • Эписиотиния — туғруқ пайтида чақалоқни ташқарига чиқаришга ёрдам бериш учун вагинанинг очилишида қилинган кесма;
  • Оралиқ йиртилиши — қин ва тўғри ичак ўртасидаги туғруқ вақтидаги йиртилиш ҳисобланади.
  • Сийдик чиқаришда ачишиш ёки оғриқлар , бел ён томонда оғриқ ёки тез-тез сийишга мойиллик.
  • Кўкракдаги қизил чизиқлар ёки янги пайдо бўлган шишлар . Сизда мустит деб аталадиган кўкрак инфексияси бўлиши мумкин.
  • Қориннинг пастки қисмида кучли оғриқ . Сизда эндометритлар яъни бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланиши касаллиги бўлиши мумкин.
  • Ёмон ҳидли виделина. Сизда эндометрит ёки бактериал вагиноз деб аталадиган инфексия ҳам бўлиши мумкин. Вагинада маълум бир бактериялар кўп бўлганда бактериал вагиноз содир бўлади.

Туғруқдан кейин сизда қуйидаги белгилар ёки аломатлар бўлса, 103 рақамига қўнғироқ қилинг ва тез ёрдам чақиринг:

  • совқотиш;
  • кўп терлаш;
  • тез-тез нафас олиш;
  • тез-тез юрак уриши;
  • саросима;
  • иситма;
  • кучли оғриқ ва ноқулайлик.

Бошқа соғлиқ билан боғлиқ муаммоларнинг белгилари:

  • оддий ҳайз кўришдан кўра оғирроқ қон кетиши ёки вақт ўтиши билан кучайиб бораётган қон кетиши. Сизда туғруқдан кейинги қон кетиши ҳолати (ППҲ деб ҳам аталади) бўлиши мумкин. Ҳолат аёлда туғганидан кейин кучли қон кетиши ҳисобланади. Бу бола туғилгандан кейин 12 ҳафтагача содир бўлиши мумкин бўлган жиддий, аммо кам учрайдиган ҳолат.
  • Оёқларда, айниқса болдирларингизда оғриқ, шиш, қизариш, совқотиш каби ҳолатлар кузатилса. Сизда кучли томир тромбози бўлиши мумкин.
  • Кўриш қобилиятининг ўзгариши, бош айланиши, кучли бош оғриғи, ўнг қориннинг юқори қисмида ёки елкада оғриқ, нафас олишда қийналиш, тез вазн ортиши ёки оёқ, қўл ёки юзни шишиши. Сизда туғруқдан кейин преклампсия ҳолати бўлиши мумкин. Бу жиддий ҳолат ҳисобланиб, аёлда юқори қон босими бўлганда ва унинг буйрак ва жигар каби баъзи органлари туғруқдан кейин нормал ҳолатда ишламаётганда содир бўлади.
  • Кўкрак қафасидаги оғриқ, йўтал. Сизда ўпка эмболияси бўлиши мумкин.
  • Туғруқдан кейинги 10 кундан ортиқ умидсизлик ёки ғамгинлик ҳисси. Сизда туғруқдан кейинги депрессия ҳолати бўлиши мумкин. Аёлларда бола туғилгандан кейин депрессия пайдо бўлади.
  • Ошқозон оғриши ёки қусиш.