Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Физика

Тўғри чизиқли текис ҳаракат тушунчаси

Жисмнинг механик ҳаракатини анализ қилиш учун қуйидаги тажрибани ўтказамиз. Аравага томизгич ўрнатилган бўлсин (а-расм), ундан томчилар бир текис томизилиб, бир вақтнинг ўзида арава қаерда бўлганини кўрсатиб турсин. Арава қўйиб юборилгач, унга осилган юк таъсирида ҳаракатлана бошлайди. Бундай ҳолда, тушаётган томчилар орасидаги масофа бир хил эмаслигини сезишингиз мумкин. Бу арава бир вақтнинг ўзида турли масофаларни босиб ўтганлигини англатади, яъни нотекис ҳаракатланди.

Келинг, юқорида тавсифланган тажрибани бироз ўзгартирайлик. Аравага осилган юкни камайтирайлик, шунда тенг вақт оралиғида тушаётган томчилар орасидаги масофалар бир хил бўлади (б-расм). Бундай ҳолда, томизгич бир хил вақт оралиғида бир хил йўлларни босиб ўтади. Араванинг бу ҳаракати бир текис ҳаракатга мисол бўла олади.

Агар жисм иҳтиёрий тенг вақт оралиғида тенг масофани босиб ўтса, бундай ҳаракат текис ҳаракат деб аталади.

Доимий тезликка эга бўлган жисмнинг ҳаракати текис ҳаракати бўлади. Масалан, машина ҳар дақиқада 1,5 км йўл босиб ўтса, 2 дақиқада 3 км, 5 дақиқада – 7,5 км, 10 дақиқада – 15 км, 30 дақиқада – 45 км, 1 соатда – 90 км йўл босиб ўтади. Соат ҳаракати ҳам текис ҳаракатга мисол бўла олади, лекин уларнинг ҳаракат траекторияси айланадир.

Юқорида келтирилган ҳаракат мисолларини уч турга бўлиш мумкин: 1) тезлик бир-хил ва тўғри траекторияга эга бўлган ҳаракатлар; 2) тезлиги бир хил, лекин эгри траекторияга эга бўлган ҳаракатлар; 3) тўғри чизиқли траекторияга эга, лекин тезлиги ҳар хил бўлган ҳаракатлар. Атрофимиздаги космосда жисмларнинг траекториялари кўпинча эгри чизиқли бўлади. Фақат баъзи ҳолларда, йўлнинг маълум қисмларида жисмлар тўғри чизиқли ҳаракатни амалга оширадилар.

Тўғри чизиқли ҳаракат

Агар жисмнинг ҳаракатининг траекторияси тўғри чизиқ бўлса, унда бундай ҳаракат тўғри чизиқли ҳаракат деб аталади. Расмда(а ва б) кўрсатилган араваларнинг траекторияси тезлигидан қатъи назар иккала ҳолатда ҳам бир хил, яни тўғри чизиқлидир. Автомобил ва поезд йўлнинг тўғри чизиқда ҳаракатланиши, самолётнинг баландликка кўтарилгандан сўнг маълум масофада парвози тўғри чизиқли ҳаракат деб ҳисобланиши мумкин.

Тўғри чизиқли текис ҳаракат

б)-расимда тўғри чизиқда турли тезликлар туфайли, нотекис ҳаракат қилади. Унинг ҳаракатини тўғри чизиқли текис ҳаракатдеб аташ мумкин эмас. Соат текис ҳаракат қилади, лекин уларнинг траекторияси тўғри чизиқли эмас. Соат ҳаракати ҳам тўғри чизиқли текис ҳаракатга мисол бўла олмайди. Аммо а)-расмдаги арава ҳам тоғри, ҳам текис ҳаракат қилади. Шунинг учун унинг ҳаракати тўғри чизиқли текис ҳаракатдир.

Агар тўғри чизиқлда ҳаракатланувчи жисм ихтиёрий тенг вақт оралиғида тенг масофани босиб ўтса, бундай ҳаракат тўғри чизиқли текис ҳаракат дейилади. Тўғри чизиқли текис ҳаракатга мисол қилиб, автомобилнинг тўғри, бутунлай текис йўл бўйлаб доимий тезликда ҳаракатланиши ёки тезликни оширгандан кейин поезднинг текис, тўғри йўл бўйлаб ҳаракатланишини келтириш мумкин.