Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи – ТМХИ (инглизчаси “International Union for Conservation of Nature” – IUCN) Ер юзининг турли минтақаларидаги ҳимояга муҳтож биологик турларнинг рўйхатини шакллантирадиган, улар тўғрисида маълумот берадиган, сайёрамиздаги биологик хилма-хилликни сақлаш муаммоларини ёритиш билан шуғулланувчи халқаро нотижорий ташкилот.
Ташкилот 1948 йил октабр ойида Франсияда ташкил этилган. Айни вақтда унинг штаб квартираси Швейсариянинг Гланд шаҳрида жойлашган. ТМХИ БМТ нинг бош ассамблеясида кузатувчи мақомига эга. Ушбу ташкилотда дунёнинг 160 дан ортиқ давлатларидан иштирокчилар бўлиб (улар орасида Ўзбекистон йўқ), 14 500 дан ортиқ экспертлар жамоаси ташкилот таркибидаги 6 та коммиссияда фаолият юритади. ТМХИ ҳақида тўлиқ маълумотни унинг расмий сайтидан ўқишингиз мумкин.
ТМХИ 1963 йилда илк маротаба Ер юзидаги ҳимояга муҳтож, хавф остида бўлган ўсимлик ва ҳайвон турларининг илк халқаро рўйхатини (Қизил китоб) тақдим этди. Ушбу рўйхатдаги турлар қуйидаги даражаларда баҳоланган эди. Ушбу даражалар бугунги кунгача ҳайвон ва ўсимликларни Қизил рўйхатга (Қизил китоб) киритишда асос бўлиб хизмат қилмоқда:
НЕ – нот эвалуатед (хавф даражаси баҳоланмаган)
ДД – дата дефисиент (етарлича маълумот мавжуд бўлмаган)
ЛК – леаст консерн (камайиб кетиш хавфи остида)
НТ – неар тҳреатенед (заиф ҳолатга яқин)
ВУ – вулнерабле (заиф ҳолатда)
ЭН – эндангеред (қирилиб кетиш арафасида)
КР – критикаллй эндангеред (бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида)
ЭВ – эхтинкт ин тҳе вилд (ёввойи табиатда қирилиб кетган)
ЭХ – эхтинкт (қирилиб кетган)
Айни вақтда ТМХИ томонидан 98 512 биологик тур юқоридаги тоифаларга кўра баҳоланилган бўлиб, уларнинг 27 000 дан ортиғи қирилиб кетиш хавфи остидаги турлар ҳисобланади.
