Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Ботаника

Хлоропласт ҳақида қизиқарли 7 факт

1. Хлоропластлар ўсимлик ҳужайрасида Келвин сиклидан ташқари бир қатор функсияларни амалга оширадилар, жумладан бир қатор ёғ кислоталари синтези, аминокислоталар синтези ва ўсимлик ҳужайрасининг иммун жавоб реаксиялари айнан хлоропластларда кечади.

2. Хлоропластларнинг ҳужайрадаги сони биттадан (бир ҳужайрали сувўтларда) 100 тагача (модел ўсимлик Арабидопсис турларида ва буғдойда) боради.

3. Хлоропластлар жуда динамик органоидлар бўлиб, улар ўсимлик ҳужайраси ичида мунтазам равишда ҳаракатланиб кўчиб юради, баъзан эса тенг иккига бўлиниш йўли билан кўпаяди. Уларнинг ҳаракатлари ёруғлик рангига ва интенсивлигига бевосита боғлиқ.

4. Ўсимлик ҳужайраси ўз-ўзидан хлоропластларни ҳосил қила олмайди, улар қиз ҳужайраларга она ҳужайранинг бўлиниш вақтида “мерос” бўлиб ўтади.

5. Хлоропластларни 1837 йилда немис ботаник олими Гуго фон Моҳл кашф этган, уларга “хлоропласт” номини эса 1884-йилда немис ботаниги Эдуард Страсбургер берган.

6. Хлоропластлар фақатгина ўсимликлар ва сувўтларда топилган. Бошқа дунё вакилларидан ёлғиз протистларга мансуб амёба – Паулинелла чроматопҳора да хлоропластлар борлиги аниқланган.

7. Хлоропластларда митохондриялар каби ДНК мавжудлиги 1962-йилда аниқланган. Ўсимликлардан илк маротаба тамаки ва жигарсимон йўсиннинг хлоропласт ДНК сини тўлиқ секвенирланган. Хлоропласт ДНК си ўртача 120 000 – 170 000 нуклеотид жуфтлигидан иборат.