Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Умумий биология

Чарлз Дарвин ҳақида сиз билмайдиган 10 та факт

  1. Чарлз Дарвин тоғаваччаси Эмма Веджвудга уйланади ва улар 10 нафар фарзанд кўрадилар. Уларнинг 3 таси ёшлигида вафот этади. Дарвин аксарият тажрибаларини айнан фарзандлари билан биргаликда амалга оширади. Фарзандларининг деярли барчаси илм-фаннинг етук олимлари бўлиб етишади.

2. Буюк инглиз олими, ботаника, зоономия, тиббиёт, фалсафа, шеърият билан шуғулланган, қулликка қарши бўлган ва аёлларнинг билим олишини ҳар томонлама ёқлаган Эрасмус Дарвин қаҳрамонимиз Чарлз Дарвиннинг ота томонидан бобоси бўлади. У Дарвин туғилишидан 7 йил аввал вафот этган.

3. Кембрижда ўқиш вақтида уни амакиваччаси Уилям Фокс энтомология олами билан таништиради ва шундан сўнг Чарлз Дарвин қўнғизлар коллексия йиғишга шу даражада берилиб кетадики, унинг дўстлари “қўнғизга миниб олиб ҳашарот овлаётган Дарвин” расмини карикатура қилиб чизишади.

4. Дарвин ирсият ҳақида фикр юритар экан ота-она организм келгуси авлодга ўзидаги барча хусусиятларни бутун танадан йиғиладиган гемуллалар йиғиндиси шаклида беради деган фикрни илгари суради ва уни пангенезис назарияси деб атайди. Лекин ушбу назариянинг хато эканлигини кейинчалик А.Вейсман тажриба орқали исботлаб беради.

5. Дарвин ўз даврида ҳашаротхўр ўсимликлар ҳақида узоқ ва атрофлича изланишлар олиб боради, тажрибалар ўтказади. Ҳаттоки Ч.Лаелга ёзган хатида “… ҳозирги вақтда Дросера мени турларнинг келиб чиқиши мавзусидан ҳам кўпроқ қизиқтирмоқда ” деб ёзади. Унинг илмий кузатишларини вафотидан кейин ўғли 1888 йилда қўшимча маълумотлар билан тўлдирган ҳолда ” Ҳашаротхўр ўсимликлар ” номи билан чоп этади.

 6. У турларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги назариясини уйининг орқасидаги боғдаги узун йўлак бўйлаб сайр қилиб кашф этади. Ушбу йўлак ҳозирда “Тҳинкинг Патҳ” номи билан машҳур ва уни сайёҳлар тез-тез зиёрат қилиб турадилар.

7. Дарвин замондошлари бўлиши мумкин эмас ёки аҳмоқона деб ҳисоблаган масалаларда тажриба ўтказишни ёқтирган, у ўз кундалигида “Мен аҳмоқона тажрибаларни севаман. Мен доим уларни амалга оширавераман” деб ёзади.

8. Дарвин замондошлари орасида илк маротаба океанлардаги оролларга қандай қилиб қитъаларда ўсадиган ўсимликларнинг уруғлари бориб қолишини илмий асосда тушинтириб бера олган. Ўсимлик уруғлари денгиз сувида нобуд бўлмаслигини тажрибада кўрсатиб бера олган.

9. Эволутсия атамаси Дарвин вафот этгандан анча кейин фанга қўлланила бошланган. Дарвин ўз китобларида эволутсион жараённи трансмутатсия (трансмутатион) деб ёзади.

10. Дарвин Весминистр аббатлигидаги қабристонга Исаак Нютон қабри олдига дафн қилинган.