Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Касалликлар, Болалар касалликлари

Чақалоқ йиғлаши сабабчиси: Колика

Колика — бу согълом бола жуда узоқ вақт, ҳеч қандай сабабсиз йигълаши. Бу чақалоқ ҳаётининг дастлабки 6 ҳафталигида энг кўп кузатилади. Одатда 3-4 ойлик вақтида ўз-ўзидан йўқолади. Умумий жиҳатдан олиб қаралганда, колика чақалоқларда овқат ҳазм қилиш трактининг ёшга доир функсионал бузилишлари билан богълиқ бўлган ва санчиқли қорин огъригъи билан кечадиган ҳолатдир.

Ичак коликаси чақалоқ йигълаши, тинимсиз чинқириши, безовталаниш, кучаниши, юзининг қизариши, қорнининг дам бўлиши каби белгилар билан намоён бўлади.

Ҳаётнинг биринчи ярмида болаларда кўпинча ошқозон-ичак трактининг турли хил функсионал бузилишлари ( регургитатсия, ичак коликаси, функтсионал диарея ва ич қотиши) кузатилади. Ичак санчигъи, ёки колика турли хил тадқиқотлар натижаларига кўра, янги тугъилган чақалоқларнинг 55-75 фоизида учрайди.

Ичак санчигъи янги тугъилган чақалоқнинг овқатланиш режимини ва ухлаш тартибини бузиши, шунингдек ёш ота-оналарда ҳиссий стресс ва асабийликни келтириб чиқариши мумкин.

Бола ҳаётнинг биринчи ойларида янги тугъилган чақалоқларда ва болаларда ичак коликаси муаммосини комплекс ҳал қилиш билан педиатр, болалар гастроентерологи ва невролопатологлар шугъулланишади.

Колика сабаблари

Янги тугъилган чақалоқларда ичак коликасини ривожланиш механизми овқат ҳазм қилиш трактининг мотор функсиясини бузилиши ва ичакдаги газ ҳосил бўлишининг кўпайиши, ўткир локал спазмлар ва ичак деворларининг кенгайишини келтириб чиқаради. Янги тугъилган чақалоқларда ичак коликасининг асосий этиологик омиллари бевосита боланинг ўзи ёки унинг онаси билан богълиқ бўлиши мумкин.

Янги тугъилган чақалоқ томонидан ошқозон-ичак трактининг морфологик ва функсионал етилмаганлиги, овқат ҳазм қилиш трактининг ферментатив фаоллигининг пасайиши, хлорид кислота етишмовчилиги , лактаза етишмовчилиги, ичак микробиосенозининг бузилиши, нейроендокрин регулятсиянинг бузилиши ичак коликаси пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Янги тугъилган чақалоқларда ичак коликаси ичак тузилишининг анатомик хусусиятлари ва асаб тизимининг ривожланишига богълиқ ҳолда юзага келади, бу ҳолат одатда 12-18 ойгача давом этади.

Болани овқатлантириш техникаси бузилган тақдирда, бўш кўкрак ёки болани сут етмаган ҳолатда оз миқдордаги сут билан эмизиш, шунингдек, эрта тугъилган чақалоқларда ҳавони ҳаддан ташқари кўп ютиш (аерофагия) кузатилиб, ичак коликаси пайдо бўлишига олиб келади.

Янги тугъилган чақалоқларда ферментатив тизимлар ва ичак дисбиозининг ёшга богълиқ ва индивидуал ривожланмаганлиги ёгълар ҳамда углеводларнинг меъёрда парчаланмаслигига олиб келади, бу эса газ ишлаб чиқаришни кўпайишига сабаб бўлади.

Янги тугъилган чақалоқларда ичак коликасининг ривожланиши ошқозон-ичак трактининг мотор ва секретор функтсияларини тартибга солувчи баъзи моддалар ​​етишмаслиги билан ҳам богълиқ бўлиши мумкин. Ичак коликасининг сабаби тугъруқдан олдин ёки тугъруқ пайтида бола томонидан ўтказилган гипоксия ва асфиксия сабабли ҳам бўлади.

Янги тугъилган чақалоқнинг ҳомиладорлик даври ва тана вазни қанча паст бўлса (яъни, муддатидан олдин тугъилиш даражаси қанчалик катта бўлса), ичак коликасини ривожланиш хавфи шунчалик юқори эканлиги аниқланган. Эрта тугъилган чақалоқларда ичак коликаси одатда клиник жиҳатдан аниқроқ ва узоқроқ давом этади.

Аллергик реаксиялар (табиий озиқлантиришдан сунъий озиқлантиришга ўтишда озиқ-овқат аллергиясининг ошқозон-ичак шакли, аралашмаларда озиқ-овқат қўшимчаларининг мавжудлиги ва бошқалар) янги тугъилган чақалоқларда ҳам ичак коликасини келтириб чиқариши мумкин. Тугъма аномалиялар (қуён лаб, бўри танглай) ҳам баъзида чақалоқларда ичак санчигъи келиб чиқишига сабабчи бўлади.

Янги тугъилган чақалоқларда ичак коликаси ривожланишини қўзгъатадиган оналик омиллари орасида огъирлашган акушерлик-гинекологик анамнез (гестоз), нотўгъри эмизиш, эмизувчи онанинг ёмон одатлари, қўшимча озиқлаништиришдаги хатолар (эрта даврда сигир сути, жуда ёгъли овқатлар, метеоризмни кўпайтирадиган овқатлар бериш), овқатланиш усуллари (ортиқча овқатланиш, аралашмаларни нотўгъри тайёрлаш); оиладаги ҳиссий беқарорлик ва стресс кабилар асосий ўринда туради.

Колика белгилари

Колика бола ҳаётнинг дастлабки 3-4 ҳафталигида пайдо бўлади ва 4-6 ойликгача, баъзида ҳаттоки 3 ёшгача давом этади. Янги тугъилган чақалоқларда ичак коликаси хуружлари одатда кутилмаганда, ҳеч бир сабабсиз, куннинг бир вақтида, асосан овқатланиш пайтида ёки ундан кейин тасодифан бошланади.

Ичак коликаси белгилари кунига 3 соат ёки кўпроқ давом этади, ҳафтада камида уч кун такрорланади ва кетма-кет уч ҳафта давом этади.

Янги тугъилган чақалоқларда ичак коликаси баланд қичқириқ, чинқириб йигълаши, боланинг ташвишланиши билан бирга келади, бола оёқларини бураб, қорнига тортади. Шу билан бирга, юз терисининг гиперемияси (қизатиши), қорин олд деворининг шишиши ва таранглиги кузатилади. Ичак коликасининг битта хуружи 30 дақиқадан 3 соатгача давом этиши мумкин.

Янги тугъилган чақалоқларда кучли ичак коликаси натижасида боланинг иштаҳаси ёмонлашади ва овқат ҳазм қилиш тизими бузилиши, қорин бўшлигъида таранглик, қусиш, асабийлашиш ва уйқунинг бузилиши юзага келади. Ичак коликасидан халос бўлиш газ чиқиши ёки дефекатсиядан кейин содир бўлади. Ичак коликаси хуружлари орасида янги тугъилган чақалоқнинг умумий ҳолати бузилмайди, қоринни пайпаслашда огъриқ сезилмайди, яхши иштаҳа сақланиб қолади, вазн ортиши ёшига мос келади. Янги тугъилган чақалоқларда ичак коликаси ич қотиши, диспепсия, гастроезофагиал рефлюксия каби ҳолатлар билан бирга кечиши мумкин.

Даволаш

Даволаш педиатр ва болалар гастроентерологи томонидан амалга оширилади. Ҳар бир организм табиатан индивидуалдир ва шу сабабли ҳам даволаш айнан боладаги ушбу ҳолатнинг асосий сабабини бартараф этишга, ошқозон-ичак трактининг мотор ва функсионал бузилишларини тузатишга қаратилади.

Ичак коликасининг айрим ҳолатларини эмизикли онанинг парҳез риоя қилиш орқали олдини олиш мумкин. Унинг таомномаси таркибидан сигир сути ва мол гўшти бўлган маҳсулотлар чиқариб ташланади, ёгъларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек газ ишлаб чиқарилишини кўпайишига олиб келувчи (хом ва тузланган сабзавотлар, мевалар, дуккакли маҳсулотлар; янги нон ва квас), шоколад, ширинликлар ва хамир овқатлар истеъмоли чекланади.

Ҳар бир овқатланишдан олдин болани 5-10 минут қорнига ётқизиб, сўнгра ичак ҳаракатини ва газ чиқарилишини яхшилаш учун соат стрелкаси бўйича қоринни озгина силаб турилади. Ичак коликаси юзага келганда болани тинчлантириш учун янги тугъилган чақалоқнинг қорнини илиқ кийимча билан иситишингиз ёки болани қўлингиз билан кўтаришингиз мумкин ҳамда қорин олд деворини онанинг қорнига босиб туриш ҳам фойда беради.

Аерофагиянинг олдини олиш учун овқатлантириш техникасини кузатиш, тўгъри ҳолатда эмизишга ҳаракат қилиш, сўргъичларни эмишини чеклаш, овқатлангандан кейин 10-15 минут давомида болани вертикал ҳолатда ушлаб туриш, аралашма билан боқилганда эса, мос келувчи аралашмани тўгъи танлаш муҳим аҳамиятга эга. Агар болада озиқ-овқат аллергиясининг ошқозон-ичак шакли кузатилса, оқсил гидролизат (казеин ёки зардоб) асосидаги аралашмаларга, лактаза етишмовчилиги кузатилганда эса, паст лактоза ёки лактозасиз аралашмаларга ўтадилар.

Янги тугъилган чақалоқларда, айниқса эрта тугъилган чақалоқларда ичак шиллиқ қаватининг заифлиги туфайли кўрсатмаларсиз шамчалар ва клизмалардан тез-тез фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас.

Сезиларли даража аниқланган колика ҳолатида газ чиқарувчи ва бўшаштирувчи фототерапевтик маҳсулотлар (арпабодиён, ромашка, ялпиз, шивит) тавсия этилиши ҳамда шифокор томонидан симетикон таркибли препаратлар, спазмолитиклар, сорбентлар буюрилиши мумкин. Дисбактериозни тузатиш мақсадида пробиотиклар ишлатилади.

https://youtu.be/uck8SlnQfZ0