Агар реакция тенгламаларига эътибор берилса, уларда моддалар аниқ миқдорий нисбатларда бирикиб, ҳосил бўлган моддалар таркибида ҳар бир элементнинг атомлар сони шу миқдорий нисбатга тўғри келишини кўрамиз.
Сув ҳосил бўлишини қарасак: 2H2 + O2 = 2H2O 2 мол водород 1 мол кислород билан таъсирлашиб, таркибида 2 атом водород ва бир атом кислород сақлаган H2O молекуласини ҳосил қилади. Бошқача қаралса, ҳар 2 г H ва 16 г О элементлари бирикиб 18 г Ҳ2О ни ҳосил қилади. Буни яна ҳам кичикроқ миқдорий нисбатларда қаралса, 1 г H ва 8 г О элементлари ўзаро қолдиқсиз бирикиб 9 г H2O ҳосил қилади. Бундан шундай хулосага келиш мумкин: ҳар қандай ҳолатда сув ҳосил бўлиш жараёнида 1 г H элементи (6,02 * 1023 та Ҳ атомлари) 8 г О элементи (3,0* 1023 та О атомлари)га кимёвий жиҳатдан эквивалент (тенг кучли) миқдорлардир.
Агар бу реакцияда иккала моддадан бирортаси кўп миқдорда, масалан, 16 г О элементи олинса айнан юқоридаги 1 г H : 8 г О миқдорий нисбатда реакция боради ва 16 — 8 = 8 г кислород ортиб қолади. Шунга асосан моддаларнинг кимёвий жиҳатдан тенг кучли миқдорий нисбатларини ифодалаш учун эквивалент тушунчаси киритилган бўлиб, E —ҳарфи билан белгиланади, “г/ экв” бирликда ўлчанади.
- Мавзуга доир мақолалар:
- Кимёнинг асосий стехиометрик қонунлари
- Моддалар массасининг сақланиш қонуни
- Таркибнинг доимийлик қонуни
- Авогадро қонуни ҳақида
- Эквивалентлар қонуни ҳақида
Моддаларнинг эквивалентларини ифодалашда нисбий эквивалент бирлик (бир эквивалент оғирлик) сифатида 1 мол H атоми оғирлиги (1 г) ёки 1 мол О — атоми оғирлигининг ярми (8 г) қабул қилинган. Ҳар қандай модданинг эквиваленти деб, унинг 1 г (оғирлик қисм— о. қ) водород ёки 8 г (о: қ) кислород билан бирикадиган (ёки ўрнини оладиган) ог Ъирлик миқдорига айтилади.
Шунга кўра:
EH = 1 g/mol; EO = 8 g/mol; EMg = 12 g/ekv,
EAl = 9 g/ekv; ECl = 35,5g/ekv bo’ladi.
Демак, Mg нинг эквиваленти 12 г/мол дейилгани, унинг 12 грамми кислоталар таркибидан 1 г H ни сиқиб чиқаради ёки 8 г кислород билан бирикишини англатади. Юқоридаги тушунчалар асосида асосий қонунлардан бири — эквивалентлар қонуни келиб чиққан.
Таъриф: Ҳар қандай модда масса ёки ҳажм бўйича ўз эквивалентига пропорсионал ҳолда реакцияга киришади. Бу қонунни қуйидаги умумий тенглама учун математик кўринишда ёзсак:

Оддий моддаларнинг эквивалентларини ҳисоблаш учун элементнинг атом оғирлигини унинг валентлигига бўлиш керак:

Агар элемент бирор модда таркибида берилса: FeCl2 ва FeC ларда темирнинг эквивалентлиги мос равишда EFe =56/2 = 28 g/ekv ва EFe = 56/3 = 18,66 g/ekv бўлади.
Мураккаб моддаларнинг эквивалентларини ҳисоблаш қуйида келтирилган:
Оксидлар учун. Eoksid = M(oksid)/V — оксид таркибидаги металл атомларининг (суммар) умумий валентлиги:
EAl2O3= MAl2O3/2*3=1/6MAl2O3 =112/6=18.66 g/ekv
Кислоталар учун: Ekisl = Мkisl/n(H). n(H) — 1 молекула кислота таркибидаги H-атомлари сони. Агар
реакция тенгламасида берилса, 1 молекула кислота таркибида реакцияда иштирок этган H-атоми сони.
Масалан: Esulfat k-ta=M/2=98/2=49 g/ekv
NaOH+H2SO4=NaHSO4+H2O реакциясида
Esulfat k-ta=M/1=98/1=98 g/ek
Асос (гидроксид)лар учун: Egidr = Mgidr/ n(OH) n(OH)- гидроксид таркибидаги OH лар сони.
EAl(OH)3 = MAl(OH)3 /3 = 78/3 = 26g/mol
Агар реакция тенгламаси берилса, 1 мол гидроксид таркибида реакцияда иштирок этган ОH лар сонига кўра:
Al(OH)3+2HCl =Al(OH)Cl2=2H2O реакцияда
EAl(OH)3 = MAl(OH)3 /2 = 78/2 = 39g/mol
Etuz = Mtuz /умумий валентлик
EFe2SO4 = Mtuz/2 =142/2 = 71 g/ekv
EFe2(SO4)3 = Mtuz/2• 3 = 1/6 Mtuz = 400/6 = 66,66 g/ek
Кўриниб турибдики, моддаламинг эквивалент массалари бир элемент ёки бир модда учун турли қийматга эгадир. Шужиҳати билан у атом ва молекулярмассадан фарқ қилади.
