Кимёвий реакцияларда газсимон моддалардан суюқ ёки қаттиқ модда, қаттиқ моддалардан суюқ ёки газсимон моддалар, суюқ моддалардан газсимон ва қаттиқ моддалар ҳосил бўлиши мумкин. Моддаларнинг агрегат ҳолатлари ўзгариши билан борадиган реакциялар натижасида системанинг “тартибсизлик” даражаси ўзгаради. Бошқача айтганда, системанинг энтропияси ўзгаради. Системада заррачаларнинг “тартибсизлик” ҳолатини миқдорий тавсифномаси сифатида энтропия функцияси киритилган бўлиб, у S ҳарфи билан белгиланади ва кЖ/мол•К ёки Ж/мол•К бирликларда ўлчанади.
Жараёнлар ўз-ўзидан бориши учун системанинг энтропияси реакциядан олдинги ҳолатдагига нисбатан реакциядан кейин ошиши керак, яъни ∆Sk.p > 0 бўлиши керак. Масалан: NaCl кристаллари сувда эриганда кристалл панжарадаги Na+ ва Сl— ионлари эритмага ўтиб, бетартиб ҳаракатлана бошлайди. Na+, Сl— ионлари кристалл панжарадагига нисбатан жуда юқори бетартиб ҳолатга ўтади. Шу сабабли
∆SNaCl(k) < ∆SNaCl(eritma) < ∆Sionlangan Na+ Cl- бўлади.
Шу сингари сувнинг агрегат ҳолати ўзгаришида
∆SH2O(muz) < ∆SH2O(suyuq) < ∆SH2O(bugЪ)
Агар CaCO3 ни қиздирсак, CaCO3(k)→CaO(k) + CO2(r) ўзгариш бориб, кристалл модда (CaCO3) иккита: CaO(qattiq) va CO2 (gaz) моддаларига парчаланади. Шу сабабли системадаги заррачалар сони ва уларнинг тартибсизлиги ошиб, системанинг энтропияси ∆S >О бўлади. Кимёвий реакция энтропиясининг ўзгариши ∆Skr ҳолида ёзилади.