Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Назарий

Эритмаларнинг консентратсияларини ифодалаш усуллари

Эритмаларнинг асосий миқдорий тавсифномаси сифатида уларнинг концентрацияларидан фойдаланилади. Масалан, ош тузининг 10% ли эритмаси, CaCl₂ нинг 5% ли эритмаси, H₂SO₄ нинг 20% ли эритмаси, NaOH нинг 0,1 нормал, KOH нинг 1 моляр эритмалари, деган тавсифлар кўп учрайди. Буларнинг ҳаммасида битта умумий тушунча — «эритма концентрацияси» тўғрисида сўз боради.
Эритманинг бирор ҳажм ёки масса бирлигида эриган модда миқдорини кўрсатувчи катталик эритманинг концентрацияси дейилади ва C — ҳарфи билан белгиланади.
Эритма концентрациясини ифодалашнинг қуйидаги турлари мавжуд:

а) эриган модданинг масса улуши (ω) ёки фоиз концентрация (C%);
б) моляр концентрация (Cm , mol/l);
d) нормал ёки эквивалент концентрация (Cn; N, мол-экв/1);
e) титр (Т, г/мл);
ф) молял концентрация (м, мол/1000 г);
г) моляр қисм (N, ўлчов бирлиги ёъқ ёки %; улуш бирлиги ёки %).

Эритмаларга доир масалаларни ечишда қўлланиладиган асосий формулалар

Эритмалар зичлигини топиш p=m/V

Эритма массаси m=p•V,

Эритма ҳажми V=m/p,

Эриган модда массаси m=C%•p•V/100,

Эритмалар эквивалентлиги C1V1=C2V2

Диссотсиланиш даражаси a=n/N

Фоиз концентрация C%=m•100/V•p бундан ҳажмни топish V=m•100/C%•p

Моляр концентрация Cm=m•1000/M•V

бундан V=m•1000/Cm•M
бундан модда массаси m=Cm•M•V/1000

Нормал концентрация Cn=m•1000/Ekv•V

Бир концентрациядан бошқасига ўтиш: фоиздан молярга Cm=C%•p•10/M
молярдан фоизга: C%=Cm•M/p•10
фоиздан нормалга: Cn=C%•p•10/ekv
нормалдан фоизга: C%=Cn•ekv/p•10

Мавзуга доир мақолалар

Фоиз (процент) концентрация

Ҳар қандай эритманинг 100 граммида эриган модданинг грамм миқдорини кўрсатувчи қиймат фоиз (процент) концентрация дейилади. Фоиз концентрация қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Кўпчилик ҳолларда бу концентрацияни «масса улуши» ҳолида:

ифодаланади. Унинг маъноси эритма умумий оғирлигининг қанчаси эриган модда ҳиссасига тўғри келишини билдиради.

Маълумки, эритмалар суюқ ҳолда бўлгани учун унинг миқдори ҳажм бирлигида (В, мл, см³, литр) ифодаланади. Бундай ҳолларда эритма массаси билан ҳажми ўртасидаги боғланиш m=V•p ҳолида ёзилади. Бу эрда п эритманинг зичлиги, яъни 1 мл (см³) ҳажмдаги эритманинг оғирлиги дейилади ва г/мл, г/см³, кг/м³ да ўлчанади. Масалан, 98% li H₂SO₄ эритмасининг зичлиги 1,84 г/см³ га тенг деганда шу эритманинг 1 см³ ёки 1 миллилитри 1,84 г массага эга, деб тушуниш керак.
Юқоридагиларни эътиборга олсак, эритманинг фоиз концентрацияси (ёки эриган модданинг масса улуши-ω):

Фараз қилайлик, ош тузи эритмасининг концентрацияси 15% (ω=0,15) ли бўлсин. Бунинг маъноси, ош тузи эритмасининг 100 грамми 15 г NaCl моддаси ва 85 г H₂O дан ташкил топган. Бошқача айтганда, шу эритманинг 1 оғирлик қисми (г) да 0,15 оғирлик қисм (г) NaCl ва 0,85 оғирлик қисм (г) H₂O бор.

1-масала. 300 г сувда 45 г CaCl2 тузи эриган. Шу эритманинг фоиз концентрацияси ва CaCl2 нинг масса улушини ҳисобланг.
Берилган:

merituvchi= 300 g, mmodda = 45 g,

C-?, ω=?

Ечиш:
а) пропорция усули бўйича, 300 г сувда 45 г CaCl, эритилиб,
345 г эритма ҳосил қилинганлиги сабабли:
345 г эритмада → 45 г CaCl2 эриган бўлса, 100 г эритмада → x g CaCl2 эриган,
x = (45/345)•100 = 13,07% ёки C=13,07%.
б) формула бўйича ҳисобланса,

в) масса улушини ҳисоблаймиз: