Онихокриптоз - бу тирноқ пластинкасининг бир қисмини тирноқ бурмаси тўқималарига (аниқроғи, тирноқ чеккасига) кириб бориши. Кўпинча, оёқнинг катта бармоқларида эт ичига ўсган тирноқ топилади.
Яллиғланиш, шишиш, қизариш ва оғриқли ҳислар пайдо бўлади. Кўпинча, фақат оғриқ шифокорга боришга мажбур қилади, лекин бу ҳолда оғриқ чидаб бўлмайдиган бўлса йиринглаш жараёни мавжудлигини билдиради. Шу сабабли, муаммо сурункали ҳолатга айланади. Статистик маълумотларга кўра, беморларнинг ярми сурункали онихокриптозга эга.
Эт ичига ўсган тирноқ сабаблари
Тирноқлар эт ичига ўсиши сабаблари ҳар хил ва шартли равишда ташқи омиллар ва касалликларга бўлинади.
Ташқи сабаблари:
Педикюр қоидаларига риоя қилмаслик. Онихокриптоз ривожланишининг асосий сабаби айнан тирноқ қайчиси билан ишлай олмаслик ва тирноқларни кесишда эҳтиётсизликдир. Тасодифан тирноқ бурчагини кесиб ташлашингиз мумкин, натижада тирноқнинг ўткир бурчагини ёки учини қолдиришингиз мумкин, тери четини қайчи билан шикастлашингиз ва тирноқни жуда қисқа қилиб кесишингиз мумкин. Буларнинг барчаси хавфли ва аксарият ҳолларда тирноқлар эт ичига ўсишини келтириб чиқаради.
Оёқларнинг жуда кўп зўриқиши. Ноқулай (сизнинг ўлчамингизда бўлмаган) ва қаттиқ поябзал (шу жумладан тор учли).
Касалликлар. Валгусли оёқ кафти ва ясси оёқлар. Иккинчи бармоқнинг босими ва катта бармоқ букилгани туфайли оёқ деформатсияга учрайди.
Ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги давр. Аёлларда тирноқлар эт ичига ўсиши ҳам ҳомиладорликнинг кеч даврида, ҳам лактатсия даврида ёки туғруқдан кейинги бир ярим ойдан икки ойгача бўлган даврларда учрайди.
Тирноқ пластинкасининг нотўғри озиқланиши билан боғлиқ касалликлар. Улар орасида қандли диабет, қон томирлари ва юрак касалликлари, барча турдаги эндокрин патологиялар ва семириш касалликлари.
Онкологияга қарши радиатсия ёки кимёвий терапия ўтказиш.
Замбуруғли касалликлар. Замбуруғ туфайли тирноқ қалинлашади, олдинги шаклини йўқотади ва тирноқ олди тўқималарига қараб ўсади.
Тирноқ олди юмшоқ тўқималари ортиқчалиги. Одатда туғма патология кўринишида бўлади.
Бармоқларнинг музлаши ёки механик шикастланиши.
Тирноқларнинг деформатсиясини қўзғатадиган терининг касалликлари - сўгаллар ёки псориаз касаллиги, темратки ва бошқалар.
Эт ичига ўсган тирноқ аломатлари
Тирноқлар эт ичига ўсиши яъни онихокриптознинг бешта асосий белгиси мавжуд, баъзилари тўғридан-тўғри касалликнинг маълум бир босқичи ҳақида гапиради:
- Тирноқ яқинидаги доимий оғриқ, айниқса пояфзал кийсангиз ва юрсангиз оғриқ кучли бўлади.
- Қизариш, шишиш, оғриқли пулсатсия ва йирингли оқинди. Бу тирноқ гўштига инфексия олиб келинганлигининг далилидир.
- Яра. Одатда, улар жароҳатларда юзага келади.
- Хом гўштга ўхшаш тирноқ атрофидаги ортиқча тўқималарнинг ўсиши.
- Пластинканинг деформатсияси, узунлигининг пасайиши ва зичлигининг ошиши, йиринг пайдо бўлади, юмшоқ тўқималар қаттиқ бўлади. Буларнинг барчаси сурункали касалликка хосдир.
Эт ичига ўсган тирноқ диагностикаси
Онихокриптоздан шубҳалансангиз, оёқ касалликлари бўйича мутахассис ёки жарроҳ билан боғланинг.
Шифокорлар ташхисни иложи борича аниқроқ қилиш учун бир неча оддий лаборатория синовларидан ўтишингизни сўрашади. Бу қон тестлари:
- Умумий. Яллиғланишнинг қайси босқичида эканлигини тушунишга ёрдам беради.
- Глюкоза. Қандли диабет мавжудлигини истисно қилиш.
- Агар сизда замбуруғ бўлса, дерматологга мурожаат қилинг ва кенг қамровли даволаниш режимига риоя қилинг. Баъзида битта усул етарли бўлмайди. Асоратлар вужудга келса қўшимча диагностикасиз даволанишни бошлаб бўлмайди.
- Жарроҳ шунингдек оёқнинг рентгенограммасидан ўтишингизни айтади, унинг ёрдамида суякда йиринглаш бор ёки йўқлиги аниқланади ва бармоқда суяк ўсмаси (остеофит) кўринади.
Агар болада онихокриптоз бўлса
Агар болангизда онихокриптоз яъни эт ичига ўсган тирноқ аниқланса ушбу мақолада тавсифланган уй шароитида даволаниш усулларини синаб кўрманг, чунки болалар учун бундай ҳолат жиддийроқ. Зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Эт ичига ўсган тирноқ - жарроҳлик даволаш
1 - Лазерли куйдириш
Одатда, ушбу муолажа, агар тирноқ кутикула даражасида ўсган бўлса қўлланилади. Юқори технологиялар барқарор ремиссияга эришишга имкон беради. Лазер нурлари ёрдамида тирноқ ва ўсиш ҳужайраларининг бир қисми куйиб кетади, гранулятсия ва яллиғланган тўқималар олиб ташланади.
2 - Тирноқ пластинкасини ёки ингичка қиррасини резектсия қилиш
Локал анестезия остида ўтказиладиган оператсия. Йиринг мавжуд бўлса, тирноқ пластинкасини бутунлай олиб ташлаш керак, янгиси тўқсон кундан кейин пайдо бўлади. Техника узоқ муддатли натижа бермайди, кўпинча тўрт ойдан кейин одамлар яна онихокриптоз белгиларига дуч келишлари мумкин. Касаллик хавфини олдини олиш учун профилактика чоралари кўрилади: тирноқ гўшти пластинка билан алоқа қилмаслиги учун терининг бир қисми бармоқнинг латерал юзаси бўйлаб, қўшимча равишда гранулятсиялар олиб ташланади.
Онихокриптоз - Жарроҳликдан кейин нима қилиш керак?
Терига ўсган тирноқ резексияси - бу узоқ вақт тикланишни талаб қиладиган жуда жиддий оператсия. Тўлиқ даволаниш бир ой ичида содир бўлади ва доимий назорат талаб қилинади: тирноқ гўштини инфексиядан иложи борича ҳимоя қилиш керак. Шунингдек, қуйидаги чоралар кўрилиши керак:
- Уч-беш кун давомида оператсия қилинган жой антисептик воситалар билан даволанади, масалан, хлорҳексидин ёки антибактериал малжамлар (Гентаксан, Левомекол ва бошқалар) ишлатилади, бармоқ стерил материаллар билан боғланади. Аввалига ҳар куни, кейинчалик ҳар икки кунда бундай муолажа амалга оширилади.
- Дастлабки кунларда умуман оёғингизни босмаслик тавсия этилади, сўнгра оз-оздан ҳаракат қилинг ва зўриқишдан сақланинг.
- Агар оғриқ қаттиқ безовта қиладиган бўлса, оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш мумкин.
- Материаллар оёқ бармоқлари билан алоқа қилмаслиги учун фақат кенг поябзалга рухсат берилади.

Эт ичига ўсган тирноқ асоратлари
Бармоқ хўппози - Қизариш ва шишли йирингли жараён.
Бармоқ гангренаси - Қорайиш ва тўқима ўлими. Жараён қайтарилмасдир.
Лимфаденит - Инфексия лимфа томирлари орқали қўшни лимфа тугунларига ўтади.
Остеомиелит - Хўппоз кўпаяди. Яллиғланиш суякка тарқалад.
Эт ичига ўсган тирноқ профилактикаси
Аввало педикюр асосларини ўзлаштиринг. Қоидалар қийин эмас, асосийлари қуйидагилар:
- Тирноқларни юмшатиш учун оёқнинг илиқ ваннасидан фойдаланинг.
- Тўғри кесиб олинг, тирноқ ёнлригача олманг.
- Тирноқларнинг учлари ва қирраларини қайта ишлаш учун юмшоқ пилкадан фойдаланинг, шошилманг, ҳамма нарсани эҳтиёткорлик билан ва хотиржам бажаринг.
- Керакли миқдордан кўпроқ қирқишга уринманг; тирнқнинг эркин қирраси икки-уч миллиметр узунликда бўлиши керак.
- Тирноқ остидаги кир ва ортиқча терини пахта момиғи ёки дока билан олиб ташланади, қайчи билан эмас.
- Шунингдек, педикюр учун терини юмшатувчи, қаттиқлашув жараёнини камайтирадиган ва тирноқни ёнга ўсиш хавфини камайтирадиган махсус суюқликларни сотиб олишингиз мумкин.
- Оёқ кийимларини катталиги бўйича кийиш ва баланд пошналардан сақланиш тавсия этилади (максимал баландлик 4 сантиметр). - Патологиялар бўлса, ортопедик маҳсулотлардан фойдаланиш мажбурийдир. Пайпоғингизни доимо ўзгартиринг ва оёқларингизни мунтазам ювинг, замбуруғни ўз вақтида ва тўғри даволанг.
- Ортиқча вазн юк бермаслиги учун озиш ҳам керак.
Мақоладаги маълумотлар танишиш мақсадида берилган. Ушбу мақолада берилган дори препаратларини қўллашга қарши кўрсатмалар мавжуд. Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашишингиз зарур.
