Биламизки, ҳозирги кунда жуда кўпчилик қориндаги ёғлардан азият чекмоқда. Бундан қутулишнинг ўзи бўлмайди. Аммо агар сиз тоғри овқатланишга амал қилсангиз ҳамда диетани сақласангиз бир умурга бундан қутулишингиз мумкин.
- Кунингизни лимон шарбати билан бошланг. Бу ёғларни йўқотиш учун энг зўр муолажадир. Лимон шарбатини озгина илиқ сувли стаканга қўшинг, озгина туз билан аралштиринг. Ҳар куни эрталаб ичишда давом этинг ва бу ёғлардан қутилишда ўзингизга ёрдам қилинг.
- Оқ гуручдан ўзингизни асранг, уни ўрнига ҳар хил буғдойли маҳсулотлар истеъмол қилинг. Жумладан қизил гуруч, қизғиш нон(тегирмон нони), ғалла, сули каби донли маҳсулотлар.
- Шакарли маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг. Ширинликлар, ширин ичимликлар ва ёғли маҳсулотлардан ўзингизни тийинг. Бу маҳсулотлар сизда ёғ ривожланишига катта ҳисса қўшади, шу сабабдан камроқ истеъмол қилинг.
- Иложи борича кўпроқ сув ичинг. Сув ёғларни йўқотишда катта ёрдан қилади.
- Буғда пишган саримсоқпиёздан(чеснок) истеъмол қилинг. Ҳар куни эрталаб бир боғ чеснок истеъмол қилинг ва бир стакан лимон шарбатидан ичинг, бу диета ёғлардан қутулишни икки баровар тезлаштиради.
- Кўпроқ сабзавот ва кўкатлардан истеъмол қилинг. Иложи борича сабзавотсиз ва кўкатларсиз овқатлардан қочинг. Чунки кўкат ва сабзавотлар сизни минерал ва витаминлар билан тўйдиради.
- Мевалардан кўпроқ исътемол қилинг. Ҳар куни эрталаб ва ётишдан олдин мевалардан ейишни унитманг.
- Овқатланишда озроқ зираворлар ва қалампирлардан фойдаланинг. Жумладан занжабил, зира, қора қалампирлардан ҳар куни ишлатинг. Булар сизда инсуллин ишлаб чиқаришда ёрдам қилади ва қонингиздаги шакар миқдорини камайтиради.
