Қовун – ёз фаслининг энг севимли ва сероб меваларидан бири бўлиб, унинг ширин таъми ва ўзига хос ҳиди ҳар бир инсонни ўзига жалб қилади. У нафақат мазали, балки саломатлик учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Аммо ҳар қандай маҳсулот сингари, қовунни ҳам меъёрида истеъмол қилиш муҳим.
Қовуннинг фойдали хусусиятлари
Организмни витаминлар ва минераллар билан бойитади
Қовун таркибида организм учун зарур бўлган витаминлар ва минераллар мавжуд. Унинг таркибида А, К, B гуруҳи витаминлари, темир, магний, калий, фосфор ва бошқа минераллар бор. Бу элементлар тери, кўз, юрак ва нерв тизими учун фойдали.
Сувсизланишдан ҳимоя қилади
Қовуннинг асосий қисмини сув ташкил этади. Бу уни ёз фаслидаги энг муҳим маҳсулотлардан бирига айлантиради. Иссиқ ҳавода организм сув йўқотиши мумкин, қовун эса ушбу камчиликни қоплашга ёрдам беради.

Ошқозон-ичак тизими учун фойдали
Қовунда кўп миқдорда толалар мавжуд бўлиб, улар ичаклар ишлашини яхшилайди ва қорин дам бўлишининг олдини олади. Шунингдек, қовун ичакларни тозалашга ва ич қатишини бартараф этишга ёрдам беради.
Имунитетни мустаҳкамлайди
Қовун К витаминига бой бўлгани учун иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. У вирус ва инфексияларга қарши курашиш қобилиятини оширади.
Юрак ва қон томирлари учун фойдаси
Қовуннинг таркибидаги калий қон босимини барқарорлаштиришга ва юрак мушакларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ушбу минерал қон айланишини яхшилайди ва юрак хуружларининг олдини олишга хизмат қилади.
Стресс ва асабийликни камайтиради
Қовун таркибидаги магний ва Б гуруҳи витаминлари нерв тизимини тинчлантиради, стрессни камайтиради ва уйқуни яхшилайди. Бу уни кундалик ратсионга киритиш учун яна бир сабабдир.

Қовуннинг зарарли томонлари
Ҳаддан ташқари истеъмол қилиш
Ҳар қандай маҳсулот каби, қовун ҳам меъёрида истеъмол қилинганда фойдали. Уни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ичаклар ишини бузиши ва қорин дам бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Диабет касаллигида эҳтиёт бўлиш керак
Қовун таркибида табиий шакар миқдори юқори бўлгани учун қандли диабет билан оғриган одамлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари керак. Агар қанди юқори даражада бўлса, қовунни чекланган миқдорда ейиш тавсия этилади.
Ошқозон-ичак тизими билан боғлиқ муаммолар
Айрим одамлар учун қовун ҳазм қилишда қийинчилик туғдириши мумкин. Айниқса, гастрит, ошқозон яраси ёки ичак касалликлари бор одамлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари керак.
Бошқа маҳсулотлар билан қўшиб истеъмол қилиш
Қовунни баъзи озиқ-овқатлар билан аралаштириб истеъмол қилиш ҳазм тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, уни сут ёки ёғли маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилиш ичакларда нохушликка сабаб бўлиши мумкин.
Хулоса
Қовун нафақат мазали, балки жуда фойдали маҳсулот ҳамдир. У танадаги сув балансини тиклайди, иммунитетни мустаҳкамлайди, юрак ва нев тизими учун фойдали ҳисобланади. Аммо уни меъёрида истеъмол қилиш ва баъзи ҳолатларда эҳтиёткорлик билан тановул қилиш керак. Соғлом турмуш тарзи ва мувозанатли овқатланиш тамойилларига риоя қилиб, қовунни ратсионингизга қўшиш орқали организмингизга катта фойда келтиришингиз мумкин.
