Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик, Аёллар касалликлари

Ҳомиладорликда бел оғриши — сабаблари ва бартараф қилиш усуллари

Яна бел оғриғи безовта қиляптими?! Ҳомиладорликда бел оғриши нима сабабдан юзага келади ва уни қандай енгишингиз мумкин?! Ушбу мақола орқали ушбу саволларга имкон қадар жавоб бериб ўтамиз.

Агар ҳомиладорликда бел оғриғи кўп безовта қилаётган бўлса, сиз ёлғиз эмассиз. Бел оғриғи ҳомиладорлар орасида энг кенг тарқалган салбий аломатлардан бири ҳисобланади.

Ҳомиладорликда бел оғриши қандай намоён бўлади?

Ҳомиладорлик пайтида бел оғриғи одатда оёқ ёки думғаза ичига кириб бориши мумкин бўлган, юқори ёки пастки бел ва сонларда учрайдиган қотиб қолишлар каби оғриқлар шаклида намоён бўлади

Афсуски, бел оғриғи ҳомиладорлик календарининг илк муддатлариданоқ бошланиши мумкин. Баъзи аёллар буни биринчи триместрда бошдан кечиришади, аммо кўплаб аёлларнинг ҳомиладорликда бел оғриши 18-ҳафталарда, иккинчи триместрда бошланади. Иккинчи триместр ва айниқса учинчи триместрда, ёки сиз туғгунингизгача бел оғриши давом этиши, баъзан ёмонлашиши мумкин. Айрим ҳолатларда ҳомиладорликда бел оғриғи туғруқдан кейинги бел оғриғи билан алмашади.

Ҳомиладорликда бел оғриши нима сабабдан юз беради?

Ҳомиладорлик даврида релаксин деб аталадиган гормон ажралиб чиқади, натижада болангизни туғруқ пайтида туғруқ йўлларидан осонроқ ўтиши учун тос суяги ва бошқа жойлардаги бўғимлар бойламлари бўшашади.

Бунга ўсаётган бачадонингизнинг оғирлиги қўшилади, ва танангизнинг таянч маркази олдинга силжиши билан мувозанатингиз йўқолади.

Ўз навбатида, юкни кўтариш учун сизнинг пастки бел томонингиз одатдагидан кўпроқ эгилиб қолади, натижада мушаклар қийинчилик билан ишлайди ва сиз тахмин қилганингиздек, оғриқ ва қаттиқлик ҳисси пайдо бўлади.

Ҳомиладорликдаги бел оғриғи радикулитга ўхшашми?

Ҳа, радикулитга ўхшаш. Агар сиз орқа ёки думғазангиздан бошланиб, оёқларингиздан ўтадиган ўткир, тортишиш оғриғини ҳис қилсангиз, сиз радикулитни бошдан кечираётган бўлишингиз ҳам мумкин.

Ҳомиладорлик пайтида бел оғриғи ҳақида яхши янгилик шундаки, у одатдагидек, осонликча ҳал қилинади. Бундан ташқари, уни енгиллаштирадиган кўплаб усуллар мавжуд. Шунинг учун агар битта ечим ишламаса, бошқаси ёрдам бериши мумкин.

Бел оғриғини даволаш усуллари

Ҳомиладорликдаги бел оғриғини йўқотиш учун қуйидаги усулларни синаб кўринг:

Ўтириш ҳолатингизга эътибор беринг!

Кун бўйи стулда суяниб ўтириш умуртқангизга ҳамма нарсадан кўпроқ юк бўлади. Уйда ва ишда сиз кўп ишлатадиган стулларни яхши эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Орқа ва қўллар тўғри ҳолатда ва маҳкам ёстиқ билан ўтириш афзалроқдир.

Оёқларингизни бироз кўтариш учун оёқ суянчиғидан фойдаланинг ва оёқларингизни чалиштириб ўтирманг. Бу сизнинг тос суягингизни олдинга силжишига олиб келади, бу эса орқа мушакларни зўрайишига сабаб бўлади.

Танаффуслар қилинг!

Имконият туғулса, соатига камида бир марта юринг, ёки ўрнингиздан туринг ва чўзилинг. Узоқ ўтириш ёки маълум бир ҳолатда бўлиш белингизни яна-да қаттиқроқ оғришига олиб келиши мумкин.

Узоқ тикка турмасликка ҳам ҳаракат қилинг. Агар сиз оёқларингизда ишласангиз, белингизни бироз босиб туриш учун бир оёғингизни паст стулга қўйиб ишлашга ҳаракат қилинг.

Оғир юкларни кўтаришдан сақланинг!

Агар мажбур бўлсангиз, буни секин-аста бажаринг. Кенг позитсияни эгаллаб, ўзингизни барқарорлаштиринг; белда эмас, тиззада букилинг; энгашинг ва белингиз билан эмас, балки қўлларингиз ва оёқларингиз кучи ёрдамида кўтаринг. Яхшиси, кимдандир ёрдам сўранг!

Ўз вазнингизни кузатиб боринг!

Ҳомиладорлик пайтида вазн ортишини кузатиб боринг: ортиқча вазн ва жуда тез семириш умуртқа поғонангизга бўладиган юкламанинг ортишига сабаб бўлиши мумкин.

Тўғри поябзал кийинг!

Жуда баланд пошналардан воз кечинг. Имкон қадар, текис пошнали поябзал кийинг. Мутахассислар танангизни тўғри текисликда ушлаб туриш учун яхши камарли, паст пошнали поябзални тавсия этадилар. Бундан ташқари, мушаклар учун мўлжалланган махсус поябзал қўшимчаларини ҳам кўриб чиқишингиз мумкин.

Қаттиқ тўшакдан фойдаланинг!

Агар қаттиқ тўшакдан фойдаланмасангиз уни вақтинчалик алмаштирганингиз маъқул. Чунки текис юзага ётиш сизга стрессни