Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликда бош айланиши сабаблари ва даволаш

Барча аёлларда, шунингдек ҳомиладорлик даври давомида ҳомиладор аёлларда бош айланиши тез-тез кузатилади. Уларни бош айланиши, баъзида эса бош айланиши билан бирга йиқилиш қўрқуви ҳам таъқиб қилади. Ҳомиладорликда бош айланиши сабаблари ва шифокорга қачон бориш лозимлиги ҳақида ушбу мақоламизда батафсил тўхталиб ўтамиз.

Ҳомиладорликда бош айланиши

Ҳолат ҳаммада ҳар хил сезилиши мумкин, лекин одатда қуйидагича тавсифланади:

  • кўз олди хиралашиши;
  • мувозанатни йўқотиш;
  • енгил кўнгил айниш;
  • тана назоратини йўқотиш ҳисси.

Ҳомиладорлик даврида бош айланиши сабаблари?

Ҳомиладор аёлларда бош айланиши сабаблар кўп бўлиши мумкин, шунинг учун биз маълумотни осон ўрганиб чиқиш учун жадвал туздик.

Ҳомиладорликнинг барча даврига тегишли умумий сабаблар

Ҳомиладорлик пайтида исталган вақтда бош айланиши сабаб бўлиши мумкин. Бу шартлар маълум бир триместрга боғлиқ эмас.

Камқонлик

Сизда соғлом қизил қон таначалари сони камайиши билан тавсифланадиган камқонлик кузатилиши мумкин. Бу танада темир ва фолий кислотаси етарли бўлмаганда содир бўлади.

Бош айланиши билан бир қаторда, анемия сизни чарчашингизга, тери рангингиз оқариб кетишига ёки нафас қисишига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорликда камқонлик (анемия) — белгилари, сабаблари ва даволаш

Ҳомиладорлик пайтида исталган вақтда анемия ривожланиши мумкин. Агар юқорида санаб ўтилган шикоятлар сизни безовта қилса, шифокор ҳомиладорлик пайтида темир миқдорини ўлчаш ва ҳолатини кузатиш учун қон таҳлилини ўтказиши мумкин. Камқонлик тасдиқланса, темир ёки фолий кислотаси қўшимчаларини тавсия қилишлари мумкин.

Сувсизланиш

Сувсизланиш ҳомиладорликнинг исталган вақтида содир бўлиши мумкин. Агар сизда кўнгил айниб, қусиш безовта қилиш кузатилаётган бўлса, бунинг оқибатида умумий сувсизланиш келиб чиқиши мумкин. Шунингдек, ҳомиладорлик пайтида организм сувсизланиши мумкин, чунки бу вақтда танангиз кўпроқ сув талаб қилади.

Ҳомиладорликнинг бошида кунига камида 8-10 стакан сув ичиш керак ва бу миқдорни иккинчи ва учинчи учойликда кўпайтириб бориш лозим, чунки сиз ҳомиладорликнинг кейинги даврларида таомномангизга қўшимча калория қўшасиз. Бу эса, сув истеъмолини ҳам кўпайтиришингиз кераклигини англатади.

Ҳомиладорликда сувсизланиш белгилари ва сабаблари

Ҳомиладорлик даврида сув эҳтиёжини озиқ-овқат истеъмолига қараб ҳисоблаш мумкин. Ҳар бир истеъмол қилинган калория учун одатда 1-1,5 мл сув керак бўлади (масалан, 2000 калорияли таомномада бўлган одамга ҳар куни 2000-3000 мл суюқлик керак бўлади). Ҳомиладор аёлларга иккинчи триместрдан бошлаб калория истеъмолини тахминан 300 калория ошириш тавсия этилади. Шунинг учун уларга иккинчи триместрдан бошлаб, одатдаги суюқлик истеъмолига қўшимча равишда яна 300 мл суюқлик керак бўлади.

Ҳомиладорлик пайтида бош айланишини бошқариш

Ҳомиладорлик пайтида бош айланишининг олдини олиш ёки камайтиришнинг бир неча йўли мавжуд:

  • Бир ҳолатда узоқ туришдан чекланинг;
  • Тик ҳолатингиздан ўтиришга ёки ётишга шошилманг;
  • Иккинчи ва учинчи триместрда чалқанча ётишдан сақланинг;
  • Қондаги қанд миқдори камаймаслиги учун соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг;
  • Сувсизланишни олдини олиш учун кўпроқ сув ичинг;
  • Қулай ва ҳаракатларни чекламайдиган кийим кийинг.
  • Бош айланишига сабаб бўлган касалликларни даволаш учун шифокор томонидан тавсия этилган қўшимчалар ва дори -дармонларни қабул қилинг.

Агар ҳомиладорлик пайтида бошингиз айланса нима қилиш керак?

Биринчидан, сиз секин ўтиришингиз, сув ичишингиз ва кўзингизни юммаслигингиз керак. Бирор буюмга эътибор билан қараб туриш яхшидир.

Агар умумий аҳволингизда яхшиланиш бўлмаса, унда қон босимингизни ўлчашингиз керак. Эҳтимол бош айланишининг сабаби қон босими пасайиши бўлиши мумкин. Бундай ҳолда сиз деразаларни очишингиз ва ётишингиз лозим.

Агар ушбу ҳолатга сабаб, қонда қанд даражасининг пасайиши бўлса, унда конфет ёки бирор ширинлик истеъмол қилишингиз керак.

Агар юқоридаги чоралар ёрдам бермаса, дарҳол тез ёрдам чақиринг. Эсингизда бўлсин, ҳомиладорликда бош айланиши ҳомиладорликнинг сўнги даврларида кузатилиши тезкор ёрдам талаб қилиши мумкин!