Ҳомиладорликда кўкракдаги ўзгаришлар бу ҳомиладорликнинг нормал қисмидир ва бу гормонал ўзгаришлар натижасида содир бўлади. Кўкракдаги ўзгаришлар ҳомиладорликдан бир ҳафта ўтгач, ҳомиладорликнинг илк белгилари сифатида содир бўлиши мумкин ва бу чақалоқ туғилгунга қадар ёки ундан кейин ҳам давом этиши мумкин.
Ушбу мақоладаги ҳар триместрда биз энг кўп учрайдиган кўкракдаги ўзгаришларни муҳокама қиламиз. Шунингдек, ҳомиладорлик пайтида кўкракда бўладиган баъзи ноқулайликларни енгиллаштириш бўйича баъзи маълумотларни сиз билан ўртоқлашамиз.
Биринчи триместрда кўкракда бўладиган ўзгаришлар
Ҳомиладорликнинг 1-13- ҳафта оралиғида қуйидаги аломатлар бўлиши мумкин:
Юмшоқлик ва ноқулайлик
Кўкракнинг юмшоқлиги бу кўпинча ҳомиладорликнинг дастлабки белгиларидан биридир. Бу ўзгаришлар қондаги гормонлар даражасининг кўтарлиши ва кўкрак тўқималарида қон айланиши яхшиланиши туфайли юзага келади.
Ҳомиладорликда кўкрак катталашиши
Ҳомиладор бўлганда, айниса, биринчи ҳомиладорлик пайтида бир ёки икки ўлчамда кўкрак ҳажмининг ошиши бу одатий ҳолдир. Бу ҳолат ҳомиладорликнинг дастлабки давридан бошланиши мумкин ва бу бутун давр мобайнида давом этиши мумкин. Кўкракнинг тез ўсиши унинг териснинг чўзилишига ва қичишишига олиб келади. Фарзанд туғилгандан кейин ҳам кўкрак ҳажми катталашишда давом этиши мумкин.
Кўкракдаги кўк томирлар
Одатда, ҳомиладорлик даврида қон ҳажми 50% га ошади. Натижада, пайдо бўлган кўк томирлар айниқса, кўкрак ва ошқозон соҳасида пайдо бўлади. Бу томирлар, қон ва озуқа моддаларни танадаги ривожланаётган ҳомилага етказиб бериш учун зарурдир.
Иккинчи уч ойликда кўкракдаги ўзгаришлар
Ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлиги 14-27-ҳафта оралиғида бўлиб, бунда кўкракда қуйидаги ўзгаришлар бўлиши мумкин:
Ареолалар рангининг тўқлашиши
Ареолалар сўрғич атрофидаги рангли доиралардир. Иккинчи ва учинчи уч ойликларда ареолалар ҳажми катталашади ва ранги тўқлашади. Ареолаларнинг тўқлашиши громонал ўзгаришлар натижаси ҳисобланади. Кўпинча ареола эмизишдан кейин ҳомиладорлик ҳолатидаги рангига қайтади , лекин у баъзан аввалгисидан бир ёки икки баравар қуюқроқ бўлиб қолади.
Ареола зарбалари
Ҳомиладорлик даврида ареолаларда кичик ҳажмдаги шиш пайдо бўлади. Булар Монтгомер трабекулалари дейилиб, улар ёғ ишлаб чиқарувчи безлар бўлиб, кўкракни мойлайди ва эмизишни осонлаштиради.

Сўрғичлардан суюқлик оқиши
Баъзи ҳомиладорларда иккинчи уч ойликда кўкракдан оқмалар келиши сезилиши мумкин. Бошқаларда эса бу ҳолат учинчи триместрда ёки туғруқдан кейин бўлиши мумкин. Оқма ҳар қандай ҳомиладорлик даврида пайдо бўлиши мумкин, лекин бу кўкракда қўзғалиш ҳолати бўлганда кўпайиши мумкин. Бу қуюқ, сариқ оқма янги туғилган чақалоқларнинг кўкрак сути билан боқишнинг дастлабки босқичларида ишлаб чиқариладиган, иммунитетни оширадиган суюқликдир.
Кўкрак шиши
Кўкрак шиши баъзи ҳомиладорларга таъсир қилади. Одатда, бу шишлар ташвишланиш учун сабаб бўлмайди. Улар кўпинча, сут йўлларига тиқилиб қолган галактоселлар ёки кўкракнинг яхши ўсмалари, яъни фиброаденомалардир.
Албатта, бу каби ўзгаришларни оилавий шифокор билан муҳокама қилиш, керак бўлса қўшимча текширувлардан ўтиш лозим.
Ҳомиладорликда кўкракдаги ўзгаришлар: Учинчи тримсетр
Бу 28-40-ҳафталари оралиғида бўлиб, кўкракда қуйидаги ўзгаришлар юзага келиши мумкин:
Ўзгаришларнинг давом этиши
Биринчи ва иккинчи уч ойликда содир бўлган кўпгина ўзгаришлар ҳомиладорликнинг охирги ойларида давом этади. Кўкрак ҳажми янада катталашиши ва оғирлашиши мумкин, ареола тоқълашишда давом этиши ва “оғиз сути” мунтазам равишда келиши мумкин.
Чўзилиш
Тўқималарнинг тез ўсиши терининг чўзилишига олиб келади. Бу эса қизил чизиқлар ва чўзилиш белгиларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Ушбу қизил чизиқлар одатда, ҳомиладорликнинг 6 ёки 7 ойларида пайдо бўлади, аммо улар бу вақтдан олдин ёки кейин ҳам пайдо бълиши мумкин.
Сут ишлаб чиқариш
Янги туғилган чақалоқларни овқатлантириш пайтида кўкракда ўзгаришлар содир бўлади. Бироқ, ҳомиладорликда кўкракдаги ўзгаришлар яққол намоён бўлмаган аёллар кейинчалик болани озиқлантириш ҳақида ташвишланмасликлари керак. Ҳомиладорликдаги оқма ва кўкракдаги ўзгаришлар келгусида онанинг сут ишлаб чиқариш ёки озиқлантириш қобилиятини белгилаб бермайди.
Туғилгандан кейин ёки баъзан ундан олдин кўкраклар оз миқдорда оғиз сути ишлаб чиқаради. Бу суюқлик чақалоқнинг иммунитетини оширишга ёрдам беради. Янги туғилган чақалоқларнинг ошқозони жуда кичик ва уларнинг озуқавий эҳтиёжларини қондириш учун оз миқдорда оғиз сути етарли ҳисобланади.
Эмизиш қобилиятидан хавотирда бўлган ҳар бир киши шифокор ёки лактатсия бўйича маслаҳатчидан ёрдам ва тавсиялар сўраши лозим.
Ноқулайликни енгиллаштириш усуллари
Кўпгина ҳомиладорлар ҳомиладорлик даврида кўкракдаги ўзгаришларга дуч келадилар. Бироқ, одамларни кўкракдаги ўзгаришларини ёки ундаги ноқулайликларни бартараф этиш йўлларидан ҳамма ҳам хабардор эмас:
- Оқма учун кўкрак ёстиқчаларини кийиш — оғиз сути оқишини енгиллашҳтириш учун кўкрак ёстиқчаларини кийинг. Улар бир марталик ёки қайта ишлатиладиган шаклда мавжуд.
- Лосён ва мойларни қўллаш — кўкракларга лосонлар ёки мойларни қўллаш терининг қаттиқлашиши ва қичишишини енгиллаштиради. Баъзилар бу маҳсулотларни чўзилиш белгиларини камайтириш умидида ҳам ишлатишади.
- Беркилиб қолган сут йўлларини даволаш — кўкракнинг оғриқли, тиқилиб қолган жойларига илиқ компрес қўллаш орқали сут йўлларининг тиқилиб қолганини енгиллаштириш мумкин.
- Кўкракларда шишлар хавфсизлигига ойдинлик киритиш учун мутахассис текширувидан ўтиш лозим.
Қачон шифокор билан боғланиш керак?
Ҳомиладорлик пайтида ёки ундан кейин кўкракда бўлаётган ўзгаришлардан хавотирда бўлган ҳар қандай одам албатта, шифокор билан суҳбатлашиши керак. Агар кўкрак безида шиш пайдо бўлса ёки кўкрак учларидан оғиз сутига ўхшамайдиган ғайриоддий оқмалар ишлаб чиқарилса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Ушбу белгилар зарарсиз бўлиши мумкин, лекин шифокор билан маслаҳатлашишингиз мақсадга мувофиқдир.
