Ҳомиладорликда ҳомиладор аёл кундалик юмушларни, масалан, зинапояга чиқиш каби вазифаларни бажаргандан сўнг нафас олишида қийинчилик бўлиши мумкин. Шифокорлар бу ҳолатни кўпинча ўсаётган бачадон ўпка томон кўтарилиши ва нафас олишини қийинлаштириши билан боғлиқлигини таъкидлайдилар. Ушбу мақола орқали ҳомиладорликда нафас қисиши ҳолати ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Ҳомиладорликда нафас қисиши сабаблари
Нафас сиқиши ҳомиладорликнинг тез-тез учрайдиган аломати бўлсада, ҳар доим ҳам битта сабабни кўрсатиб бўлмайди. Нафас қисиши турли хил омиллар билан боғлиқ, бачадон каттаришидан юракгача бўлган ўзгаришлар.
Баъзи аёллар нафас олишдаги ўзгаришларни дарҳол сезишлари мумкин, бошқалари эса ҳомиладорлик тақвимининг иккинчи ёки учинчи триместрлигида пайқашади.
Биринчи триместр
Ҳомиладор аёлнинг нафас олишидаги ўзгаришларга сабаб бўлиши учун ҳомила катта бўлиши шарт эмас.
Диафрагма — юрак ва ўпкани қориндан ажратиб турувчи мушак тўқимаси ҳисобланади, ҳомиладорликнинг биринчи триметри давомида 4 см гача ўсади. Диафрагманинг ҳаракати ўпкаларга ҳаво етказиб туришга ёрдам беради. Баъзи аёллар чуқур нафас олишлари керак бўлган ўзгаришлардан бехабар бўлишсада, бошқаларни тўлиқ, чуқур нафас ололмаётганлигини пайқашади.
Диафрагмадаги ўзгаришлар билан бир қаторда, ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик гармони (прогестерон) кўпайиши туфайли тез-тез нафас олишади. Ппрогестерон ҳомила ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, у нафас олишга ёрдам беради, яъни аёлнинг нафас олишини тезлаштиради. Тез нафас олиш нафас қисилишига олиб келмаса ҳам, баъзи аёллар нафас олиш билан боғлиқ ўзгаришларни сезиши ва уни худди нафас қисишидек баҳолаши мумкин.
Иккинчи триместр
Ҳомиладор аёллар иккинчи уч ойликда сезиларли нафас сиқишини бошидан ўтказади. Ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида бачадоннинг каттариши нафас сиқилишини келтириб чиқаради. Аммо, юрак фаолиятидаги баъзи ўзгаришлар ҳам нафас сиқилишини олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик даврида аёл танасидаги қон миқдори ҳам сезиларли миқдорда ошади.
Юрак бу қонни тана бўйлаб ҳаракатлантириши ва йўлдошга йўналтириши учун қаттиқроқ ҳайдаши керак. Юракдаги бу каби вазифаларни кўпайиши ҳомиладор аёлнинг нафас сиқилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Учинчи триместр
Учинчи уч ойликда нафас олиш, асосан, ривожланаётган чақалоқ бошининг ҳолатига боғлиқ ҳолда осонлашиши ёки қийинлашиши мумкин. Чақалоқ бурилиб, тос суяги бўшлиғига тушишини бошлашдан олдин, чақалоқнинг боши худди қовурға остида ва диафрагмани итариб тургандек туюлади, бу эса нафас олишини қийинлаштиради.
Маълумотларга кўра, бу турдаги нафас сиқиши одатда 31 ва 34 ҳафталар орасида содир бўлади.
Қўшимча сабаблар
Ҳомиладор аёл жиддий нафас сиқилишини бошидан ўтказаётган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиши шарт. Ҳомиладорликдаги ўзгаришлар нафас қисилишига сабаб бўлсада, бошқа тиббий ҳолатлар ҳам муаммога ҳисса қўшиши мумкин.
Булар қуйидагилар:
- Астма: Ҳомиладорлик мавжуд бўлган астма аломатларини ёмонлаштириши мумкин. Астма билан касалланган ҳар бир аёл ҳомиладорлик пайтида хавфсиз даволаш усуллари ҳақида мутахассис билан маслаҳатлашиши керак.
- Перинатал кардиомиопатия: Бу ҳомиладорлик пайтида ёки чақалоқ дунёга келгандан кейин дарҳол пайдо бўлиши мумкин бўлган юрак касалланишининг бир туридир. Аломатлари оёқ шишиши, паст қон босими, чарчоқ кабилар бўлиши мумкин, лекин бу ҳолат ҳомиладор аёлнинг соғлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин ва одатда махсус даволанишни талаб қилади;
- Ўпка эмболияси ўпка артериясида қон «қуйқаланиб» қолганда пайдо бўлади. Эмболия нафас олишга кескин таъсир қилиши ва йўтал, кўкрак қафасидаги оғриқлар ҳамда нафас сиқилишига сабаб бўлиши мумкин.
Қандай енгиш мумкин?
Нафас етишмаслигини ҳис қилиш ноқулайлик туғдириши ва одамнинг жисмоний фаолиятини чеклаши мумкин.
Хайриятки, ҳомиладор аёлларни қулайроқ нафас олишига ёрдам берадиган усуллари бор. Жумладан,
- Тўғри ҳолатда ҳаракатланиш бачадоннинг диафрагмадан максимал узоқлашишга имкон беради;
- Ҳомиладорлик махсус тасмалари яхши ҳолатда ҳаракатланишни осонлаштиради;
- Орқанинг юқори қисмига қўшимча ёстиқлар қўйиб ухлаш бачадонни пастга «йўналишига» сабаб бўлади ва ўпкага кўпроқ енгиллик беради;
- Нафас олишни енгиллаштирувчи туғруқда кенг қўлланадиган нафас олиш машқларини бажариш.
Агар аёлда нафас қисилишига сабаб бўлаётган бошқа асосий касаллик бўлса, шифокорнинг даволаниш бўйича тавсияларига амал қилиш керак.
Ҳомиладор аёллар қуйидаги ҳолларда дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари керак :
- лаблар, бармоқлар ёки оёқ бармоқлари кўкариши;
- юрак тез уриши;
- нафас олаётганда оғриқ;
- ёмонлашиб бораётган нафас сиқиши;
- хириллаш.
