Кўпчилик аёлларни ҳомиладорлик давида «ҳомиладорликда қандай ётиш керак, қандай ухлаш керак» каби саволлар кўп ўйлантиради. Бу даврда уйқу билан боғлиқ муаммолар кўп учрайди, айниқса учинчи уч ойлик давомида қулай уйқу ҳолатини топиш қийин кечади. Баъзи ҳомиладор аёллар тананинг баъзи ҳолатлари ўзининг ва ҳомиланинг соғлигига таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирланишлари мумкин.
Кўпгина ҳомиладор аёллар бу даврда айниқса биринчи ва учинчи уч ойликларда чарчоқдан шикоят қилишади. Прогестерон даражасини ортиши ва ортиқча оғирликларни кўтариши ҳам чарчоқни кучайтириши мумкин, бу эса уйқусизликни кучайтириши мумкин.
Ҳомиладорликда энг яхши уйқу ҳолати
Биринчи триместрда аёл ўзи қулай ҳис қилган ҳар қандай ҳолатда, орқа томонида ёки қорин томони билан ҳам ухлаши хавфсиздир. Юқоридаги ҳолатларни барчаси нормал ҳолатлар ҳисобланади.
Бу даврда бачадон уйқуга халақит берадиган даражада катталашмайди. Аммо гормонал ўзгаришлар, тунги очлик ҳисси, оч қолиш, кўнгил айниши ва бошқа ҳомиладорлик белгилари ухлашни қийинлаштириши мумкин.
Аёл 2 ва 3 триместрга етиб келганида чап томонида ухлаш маъқул. Бу ҳолатда ухлаш жигарга босим ўтказмасдан бачадонга қон оқимини етарли даражада етказиб беради.
Ҳомиладорлик пайтида бел оғриғи ҳолатини бошидан ўтказаётган, уйқу ҳолатида ноқулайликлар сезаётган аёллар уйқу пайтида тиззалари орасига ҳомиладорлар учун мўлжалланган махсус ёсқичалар қўйишлари мумкин. Бу эса, оғриқни ва ноқулайликларни енгиллаштиришга ёрдам беради.
Ўнг томонида ухлашни афзал кўрган ҳомиладор аёл чап тараф ўрнига ўнг тарафда ухлашга мослашган, ва шу ҳолда ухлаши мумкин. Ҳозирча бунинг хавфли эканлигини асослайдиган ҳеч қандай илмий тадқиқотлар йўқ.
Ҳомиладорликда уйқу билан боғлиқ мумий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган бошқа ухлаш усуллари қуйидагилардир:
- жиғилдон қайнашини камайтириши учун танани юқори қисмини бир нечта ёстиқ билан кўтариш лозим;
- шиш ва оёқ оғриғини бироз енгиллатиш учун оёқларни ёстиқ билан кўтариш;
- ёстиқ ёки ҳомиладорлик ёстиғидан фойдаланиш лозим.
Эҳтиёт бўлиш керак бўлган ухлаш ҳолатлари борми?
Мутахассислар баъзи уйқу позитсияларини (қорин ва орқа билан ётиш) кўп ҳам тавсия этишмайди. Чунки улар она ва бўлажак фарзанд саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин.
Ҳомиладорликда қорин билан ухлаш
Кўпгина ҳомиладор аёллар қорин билан ухлаш ривожланаётган ҳомилага зарар етказишидан хавотирланишади. Аммо бачадон ҳомилани яхши ҳимоя қилади ва биринчи уч ойликда қорин билан ухлашликдан эҳтиёт бўлишга ҳеч қандай сабаб йўқ.
Ҳомила ўсган сари кўпчилик аёллар қорин билан ухлаш қийин ёки иложсиз деб ҳисоблашади. Қорин тарафда ухлашни афзал кўрадиган ёки тез-тез уйғонадиган аёллар учун хавотирланишга ҳожат йўқ. Бу ҳолат чақалоққа зарар етказмайди. Баъзи ҳомиладор аёллар бир нечта ёстиқлардан фойдаланиш орқали қорин тараф билан ухлашларига имкон яратиб олишади. Бу каби усуллардан фойдаланиш яхши ва қорин билан ётган ҳолда уйғониш мутлақо хавфсиз.
Орқа тараф билан ухлаш
Биринчи триместрда орқа томонда ухлаш одатда хавфсиз ҳисобланади. Учинчи триместрда ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан бошлаб, орқа томон билан ухлаш бачадонга қон етказиб берадиган асосий томирларга босим ўтказади. Салбий таъсир ҳомилага кислород етказиб беришини камайтириши мумкин. Бундан ташқари, ҳомиладор аёлда бош айланиши ва жиғилдон қайнаши каби нохуш аломатларни кучайтириши мумкин.
Тез-тез орқа томонида уйғонаётганидан хавотирда бўлган аёл ён томон билан ухлашини қўллаб-қувватловчи махсус ҳомиладорлик ёстиқларидан фойдаланиши лозим.
Агар ҳомиладорлик пайтида юзтубан ёки чалқанча ухлаб уйғонсангиз нима бўлади?
Тун давомида жуда кам одам бир ҳолатда қолади. Агар сиз ҳомиладорлик пайтида чалқанча ёки қорнингизда ухлаётган ҳолда уйғонсангиз, ташвишланманг. Ҳеч қандай зарари йўқ. Агар бу ҳолатлар сизни қайта безовта қилишини истамасангиз ҳомиладор аёллар учун мўлжалланган ёстиқчалар харид қилинг.
Ҳомиладорликда ухлашга ёрдам берувчи воситалар
Ҳомиладор аёлларга яхшироқ ухлашларига ёрдам берадиган турли хил усуллар бор. Ҳомиладорликда уйқусизлик ҳолатидан азият чекаётган ёки ухлашга қийналаётган аёллар қуйидагиларни синаб кўриши мумкин:
- витамин етишмаслиги ҳолатини текширтириш — фолий кислота ёки темир моддаси баъзида безовта оёқлар синдроми ҳолати юз беришида муҳим рол ўйнайди.
- Ҳар қандай касалликни даволаш учун қўшимча воситаларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
- жиғилдон қайнашини камайтириш учун гавда ва бошни кўтариш лозим. Баъзи бир ҳомиладор аёллар ярим ўтирган ҳолатда ухлаш орқали жиғилдон қайнаши ҳолатини енгиллаштирадилар.
- ҳомиладорлик ёстиқчаларини синаб кўриш.
- ётишдан олдин озгина овқатланинг. Айниқса биринчи уч ойликда, баъзи аёллар жуда оч ҳолат билан уйғонадилар. Протеинга бой озиқ-овқатлар (ёнғоқ, балиқ, ерёнғоқ ва гўшт) иштаҳани камайтириши мумкин.
- жиғилдон қайнашини камайтириш учун озроқ ҳамда кам ёғли овқатларни истеъмол қилинг.
- агар ҳомиладорликда сизни хуррак отиш безовта қилса, бу ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг. Кучли хуррак отиш ҳомиладорлик пайтида нафас олишни қийинлаштиради.
Ҳомиладорлик даврида етарлича, уйқуга тўймаган аёллар жисмоний ва ҳиссий чарчоқни бошидан кечириши мумкин. Бу чарчоқ ишлаш, мактабга бориш ёки кундалик юмушларни бажаришни қийинлаштириши мумкин. Аёл ҳомиладорлик даври давомида уйқу билан боғлиқ доимий қийинчиликларга дуч келса, уйқуни яхшилаш учун албатта шифокорга мурожаат қилиши керак.
