Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликда қон босими ошиши — турлари ва даволаш

Ҳомиладорликнинг исталган даврида юқори қон босими ёки гипертензия бўлиши мумкин. Ҳомиладорликда қон босими ошиши аёлга кўпроқ таъсир этади. Агар у даволанмаса, касаллик ўзининг ва бўлажак фарзандининг соғлиги билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Ҳомиладорликда гипертензия турлари

Қон босими 140/90 миллиметр симоб устунидан юқори ёки шунга тенг бўлса, қон босими юқорилигини билдиради. Ҳомиладор аёллар юқори қон босимини 3 туридан бирини бошдан кечиришлари мумкин, булар: сурункали гипертензия, ҳомиладорлик гипертензияси ва прееклампсия.

Сурункали гипертензия

Сурункали гипертензия билан оғриган аёллар ҳомиладор бўлишдан олдин юқори қон босими бўлган ёки ҳомиладорликнинг биринчи ярмида ёки 20-ҳафтасида уларда юқори босим пайдо бўлган бўлиши мумкин. Аёлдаги сурункали гипертензия деб номланган бу касаллик пррекламбсия билан биргаликда келиши мумкин. Сурункали гипертензияга эга бўлган аёлларда сийдикда нормал миқдорда бўлмаган протеин бўлиши яъни протенурия бўлиши мумкин.

Сийдикда протеин бўлиши буйраклар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатади. Аёлларда шунингдек, жигар билан бўлиқ муаммолар ҳам бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик билан боғлиқ гипертензия

Ҳомиладорликдаги гипертензия фақат ҳомиладорлик даврида бўлиб, бунда сийдикда оқсил бўлмайди ва жигарда ўзгариш кузатилмайди. Аёлларда бу ҳолат одатда, ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида ёки 20-ҳафтадан кейин ривожланади. Юқори қон босимининг бу кўриниши одатда, вақтинчалик бўлиб, туғруқдан кейин ўтиб кетади. Бироқ бу аёлнинг кейинги ҳаётида қон босими юқори бўлиши хавфини ривожлантириши мумкин. Баъзи ҳолларда ҳомиладорликдан кейин қон босими кўтарилиб, бу сурункали гипертензияга олиб келади.

Прееклампсия

Прееклампсия бу — аёлларда ҳомиладорлик даврида ёки туғруқдан сўнг ривожланиши мумкин бўлган юқори қон босими касаллиги. Бу оғир оқибатларга олиб келадиган жиддий касаллик. Бу одатда, учинчи уч ойликда содир бўлади. Туғруқдан сўнг камдан-кам ҳолларда пайдо бўлади, аммо юзага келиши мумкин.

Прееклампсия белгилари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Юқори қон босими;
  • Протенурия;
  • Юз ва қўлларда шиш;
  • Суюқлик тўпланиши туфайли тана вазнининг ортиши;
  • Бош оғриши;
  • Бош айланиши;
  • Нафас қисиши;
  • Қоринда оғриқ;
  • Кўнгил айниши ва қусиш;
  • Кўз ўткирлигининг камайиши;
  • Ёруғликка сезгирликнинг ошиши.

Онага гипертензия асоратлари

Агар қон босими ошиши оғир ва назорат қилинмаган бўлса, бу ҳолат она ва унинг бўлажак фарзанди учун асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳомиладорликдаги қон босими юқори бўлиши кейинчалик ҳам аёлларни соғлигида муаммолар хавфини оширади. 2013-йилдаги тадқиқотга кўра, ҳомиладорлик гипертензияси юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти (юрак хуружи), юрак етишмовчилиги ва ишемик инсулт хавфи билан боғлиқлиги аниқланган. Нотўғри бошқарилган юқори қон босими аёлда прееклампсия ва қандли диабет ривожланиши хавфини келтириб чиқаради.

Ҳомила учун гипертензия хавфи

Юқори қон босими чақалоқнинг эрта туғилишига, унинг ўлчами нормага нисбатан каттароқ ёки кичикроқ бўлишига, шунингдек, унинг ўлимига олиб келиши мумкин. Онадаги юқори қон босими унинг қон томирларига таъсир қилади. Бу йўлдош орқали ҳомилага келадиган озиқ моддалар оқимини камайишига олиб келади ва натижада бола кам вазнга эга бўлиб туғилади. Гипертензия билан боғлиқ эрта туғиш чақалоқ соғлиги учун қатор асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, болада ўпка тўлиқ ривожланмаган бўлса, эрта туғилган болада нафас олиш билан боғлиқ бирмунча қийинчиликларни юзага чиқариши мумкин.

Белгилари

Америка юрак ассотсиатсияси юқори қон босимини “жим қотил” деб атайди, чунки унга эга бўлган кўпчилик одамларда касалликнинг аломатлари пайдо бўлмайди. Бу шуни англатадики, одамда ўзи билмаган ҳолда юқори қон босими бўлиши мумкин. Қон босимини назорат қилиш пренатал парваришнинг муҳим қисмидир. Аёлларда ҳомиладорликдан олдин, ҳомиладорлик даври давомида ва ҳомиладорликдан кейин юқори қон босими пайдо бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш муҳим ҳисобланади.

Ҳомиладорликда қон босими ошишини даволаш

Сурункали гипертензия билан оғриган аёллар ҳомиладорлик даври давомида антигипертензив дори воситаларини қабул қилиб туришлари керак. Бироқ, баъзи кенг тарқалган антигипертензив дори воситаларини ҳомиладорлар қабул қилишлари мумкин эмас, шунинг учун кардиолог ва гинеколог шифокорлар қабулида бўлиш ҳамда назоратда туриш лозим.

Агар аёлда қон босими ошиши оғир кечаётган бўлса, ёки аёлда прееклампсия ёки эклампсия ривожланаётган бўлса, шифокор унга қон босимини пасайтириш учун дори-дармонларни буюриши ва аёлнинг ҳомиладорлиги тўлиқ муддатли бўлмаса, боланинг етилиши учун ёрдам бериши мумкин. Аёллар назоратда бўлиши учун шифохонага ётқизилишлари мумкин.

Ҳомиладорликда қон босими ўзгариши профилактикаси

Оддийгина турмуш тарзини ўзгартириш, масалан, кўпроқ ҳаракат қилиш, ратсионал овқатланиш юқори қон босимини олдини олишда ёрдам беради. Шуни таъкидлаш керакки, баъзи хавф омиллари, шунингдек, оила тарихи, ирқ ва олдинги ҳомиладорлик тарихи, булар инсон назорати остида эмас. Шу сабабли, ҳомиладорликда қон босими ошиши ҳолатининг барча хавф омилларини ҳам олдини олишнинг иложи йўқ.

Ҳомиладорлик пайтида юқори қон босими хавфини камайтиришнинг бир қанча усуллари бор. Улар:

  • тузни истеъмол қилишни чеклаш;
  • намликни сақлаб қолиш;
  • келчаткага асосланган (мева, сабзавотлар) озиқ-овқатларга бой ва қайта ишланган овқатлар кам бўлган мувозанатли овқатланиш;
  • мунтазам ҳомиладорлик машқларини бажариш;
  • пренатал текширувлардан мунтазам ўтиш;
  • чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик.

Ҳомиладор аёллар бутун ҳомиладорлик давомида қон босимини мунтазам равишда текширтириб туришлари тавсия этилади, айниқса хавф омиллари мавжуд бўлса. Бу касалликни эрта аниқлаш ва зарурий чорани ўз вақтида кўрсатиш имконини беради.