Амниотик суюқлик ҳомиланинг согълом ривожланиши учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, бачадондаги ушбу суюқлик миқдорининг меъёрдан кам ёки кўплиги турли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Амниотик суюқлик нима
Бола бачадонда иккита мембрана, амнион ва хориондан ташкил топган амниотик парда ичида жойлашган бўлади. Ҳомила амниотик суюқлик билан тўлган парда ичида ўсади ва ривожланади.
Дастлаб, суюқлик она томонидан, ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасига келиб, ҳомила буйраги томонидан ишлаб чиқарилади, чунки ҳомила суюқликни ютади ва ажратиб чиқаради.
Амниотик суюқлик қандай кўринишда бўлади
Амниотик суюқлик шаффоф ёки саргъиш рангга эга. Агар суюқлик ранги ўзгарган бўлса, демак, чақалогъингиз бачадонда меконий (чақалоқнинг биринчи нажаси) ажралиш ҳодисасини содир қилган бўлиши мумкин. (Бу ҳолда, суюқлик одатда яшил ёки жигарранг кўринади). Суюқлик ранги ўзгарганда шифокор ҳомиланинг нафас олиш билан богълиқ муаммоси бор ёки йўқлигини текширади.
Амниотик суюқлик вазифалари
Амниотик суюқликнинг вазифалари қуйидагича:
- Ҳомилани ҳимоя қилиш: чақалоқни ташқи босимдан ҳимоялаб, амортизатор вазифасини бажаради;
- Ҳароратни назорат қилиш: бачадон ичидаги тана ҳароратини нормал ушлаб туришга ёрдам беради;
- Инфексиядан ҳимоя: амниотик суюқликда антитаналар мавжудлиги боис, у чақалоқни турли инфексиялардан асрайди;
- Ўпка ва овқат ҳазм қилиш тизимининг ривожланиши: суюқлик орқали нафас олаётганда чақалоқнинг ўпка ва ҳазм қилиш тизимлари ривожланади;
- Мушак ва суякларнинг ривожланиши: чақалоқ амниотик парда ичида сузаётганда эркин, муаммоларсиз ҳаракат қилади, бу эса мушаклар ва суякларнинг тўгъри ривожланишига имкон беради;
- Амниотик суюқлик қўл ва оёқ бармоқлари қисмларини бир-бирига ёпишиб ўсишига тўсқинлик қилади, агар амниотик суюқлик даражаси паст бўлса, бармоқлар қўшилиб ўсиши мумкин;
- Йўлдош фаолиятига ёрдам: бачадондаги суюқлик йўлдошнинг сиқилиб қолиш хавфини камайтиради. У орқали озиқ-овқат ва кислород платсентадан ҳомилага ўтади.
Одатда, амниотик суюқлик даражаси ҳомиладорликнинг 36-ҳафтасида кўпайиб, тахминан 1 литрни ташкил қилади. Тугъилиш яқинлашганда эса камаяди.
Суюқликдаги бузилишлар
Баъзида амниотик суюқликнинг одатдагидан кўпроқ ёки камроқ бўлиши мумкин. Олигогидрамниоз — бу амниотик суюқликнинг меъёрдан кам бўлишидир.
Олигогидрамниоз ҳар қайси триместрда пайдо бўлиши мумкин, аммо ҳомиладорликнинг дастлабки 6 ойида кўпроқ содир бўлади. Бу вақт ичида тугъма нуқсонлар, ҳомила тушиши ёки эрта тугъилиш хавфи юқори.
Агар охирги триместрда суюқлик даражаси паст бўлса, қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин:
- Ҳомила ўсишининг секинлашиши;
- Тугъиш жараёнида қийналиш;
- Кесарча кесиш билан тугъилиш зарурати.
Ҳомиладорликнинг қолган даври ҳам бола нормал ривожланаётганига ишонч ҳосил қилиш учун кузатиб борилади.
Полигидрамниоз (баъзи ҳолларда, гидрамниоз ёки амниотик суюқликнинг бузилиши деб ҳам аталади) бу меъёрдан кўп суюқликнинг бўлишидир.
Полигидрамниознинг енгил ҳолатлари одатда махсус муолажа талаб этмайди. Огъир ҳолатларда, яъни суюқлик ҳаддан ташқари кўпайиб кетганда амниосентез қилинади ёки индометатсин каби дорилар қабул қилиш мумкин. Бу ўз навбатида чақалоқ ишлаб чиқарадиган сийдик миқдорини камайтиради.
Ҳомиладорлик даврида амниотик суюқликнинг оқиб чиқиши, шу билан бирга, суюқликнинг миқдори кам ёки кўплигидан хавотирда бўлган ҳар бир ҳомиладор аёл бу ҳақида шифокорга мурожаат қилиши керак.
