Кесарча кесиш ёки кесерва туғруқ шифокори — акушер-гинеколог чақалоқни вагина орқали эмас, балки онанинг қорин бўшлиғи ва бачадонида кесма ҳосил қилиш орқали туғдирадиган амалиётдир.
Баъзи шифокорлар буни қорин бўшлиғи орқали туғилиш деб ҳам аташади. Одатда, кесар кесиш усули она учун вагинал туғруқ хавфли бўлганда ёки бу болага жиддий зарар етказиш хавфи туғилгандагина ўтказилади.
Кесерва қачон қилинади?
Кесарча кесиш ўтказиш қуйидаги сабабларга кўра тиббий жиҳатдан зарур ҳисобланади:
- туғруқ аломатлари ривожланмаган ҳолатда;
- кўп ҳомилали ҳомиладорликда, масалан, эгизак ёки уч эгизак бўлганда;
- ҳомилада фавқулодда ёки жиддий соғлиқ муаммолари юзага келган пайтда;
- ҳомилада гидросефалия ёки мияда ортиқча суюқлик мавжуд бўлганда;
- ҳомила ҳолати орқа билан ёки кўндаланг ҳолатда бўлиб қолганда;
- бачадон бўйнига нисбатан ҳомиланинг эркин ўтиши учун ҳажмининг ўта катталиги;
- онада вагинал туғруқ орқали юқадиган герпес ёки ОИВ каби юқумли вирус бўлса;
- онада диабет ёки юқори қон босими каби мураккаб ҳолатлар мавжуд бўлса;
- онада бачадон касаллиги ёки бачадон бўйнини тўсиб қўядиган миома бўлса;
- йўлдош ёки киндик тизимчасида аномалиялар мавжуд бўлса;
- она аввал ҳам кесар кесишни бошдан кечирган бўлса.
Хавфли омиллар
Кесар кесмаси хавфли омиллар билан бирга келади. Бунда она дуч келиши мумкин бўлган муаммоларга қуйидагилар киради:
- кесма яраси;
- қон йўқотиш;
- қон қуйқалари;
- органларда шикастланишлар, шунингдек, ичаклар ёки сийдик пуфаги;
- дориларга нисбатан ёки анестетикларга нисбатан салбий реаксиялар;
- келажакда ҳомиладорлик даври давомида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар.
Баъзи аёллар эндометритни, бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланиш касаллигини бошдан кечиришлари мумкин. Чақалоқда юзага келиши мумкин бўлган хавфларга жарроҳлик жароҳати ва нафас олишдаги қийинчликлар, масалан, нафаснинг тезлашиши (тахипное) ёки респиратор дистресс синдроми киради.

Кесар кесиш оператсияси
Режали кесарча кесиш амалиёти, одатда ҳомиладорликнинг 39-ҳафтасидан бошлаб амалга оширилади.
Кесарча кесишда акушер она умуртқасидаги орқа мия эпидурал бўшлиғидан анестезия қилинганидан сўнг, қорин ва бачадон бўйлаб кесма ўтказади. Кесерва пайтида она кенг тарқалмаган умумий беҳушлик ҳолатида бўлади.
Кесма одатда 10 дан 20 сантиметргача (см) узунликда бўлади.
Эпидурал беҳушлик билан онанинг тўлиқ ҳушидан кетмаслигига қарамай, тананинг пастки қисми оғриқсиз бўлиб қолади. Улар тортишиш ёки тортишиш ҳиссини бошдан кечиришлари мумкин.
Кесиш одатда, 10 дан 20 сантиметгача узунликда бўлади.
Эпидурал анестезияда она тўлиқ ҳушидан кетмаслигига қарамай, бунда тананинг пастки қисмида оғриқ сезилмайди.
Баъзан акушер она оператсия жараёнини кўрмаслиги учун парда ўрнатади, чунки бу ҳолат онада оғриқли бўлмаса-да, унинг учун жараён қайғу ҳиссини юзага келтириб чиқариши мумкин. Баъзи шифохоналарда шаффоф пардалардан фойдаланишга рухсат берилади. Акушер ва акушер-гинекологлар онани оператсиянинг қандай ўтаётганлиги ҳақида хабардор қилиб турадилар. Аввал кесарва била туғган аёллар кейинги ҳомиладорликларида вагинал, табиий туғруқ йўли билан туғишлари мумкин, албатта юқоридаги сабаб омиллари мавжуд бўлмаган ҳолларда.
Қайта тикланиш
Кесарчадан кейин аёл ва унинг чақалоғи касалхонада кўрсатмага кўра 2-4 кун қолишлари мумкин.
Янги она 4-6 ҳафта давомида кесма жойида оғриқ, спазм ва қон қуйқалар билан ёки усиз қон кетишини бошдан кечириши мумкин. Оператсияни бошидан ўтказган ҳар бир аёл учун бу аломатларнинг оғирлик даражаси фарқ қилади, аммо вақт ўтиши билан ҳолат тезда яхшиланиб бориши керак.
Шифохондан сўнг уйда аёлларга жисмоний фаолиятни чеклаш тавсия этилади.
Шифокор нормал фаолиятни тиклаш хавфсиз эканлигини айтмагунча, одатда оператсиядан 4-6 ҳафтагача, оғир жисмоний машқлар қилишдан, оғир нарсаларни кўтаришдан, қинга бирон бир нарса қўйишдан ёки жинсий алоқа қилишдан қочиш мақсадга мувофиқдир.
Кесерва оператсиясидан кейин…
Инфексия ёки бошқа асоратларнинг илк белгилари сезилиши билан ёки шубҳали бўлган ҳар қандай аломатлар ҳақида шифокорга хабар беринг.
Ушбу аломатлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
- иситма;
- оғриқнинг кучайиши;
- вагинал қон кетишининг кучайиши;
- кесма жойида қизаришнинг кучайиши;
- жарроҳлик кесмасининг шишиши;
- қизариш ёки иситма билан кўкрак оғриғи;
- ёмон ҳидли ажралма;
- сийиш пайтида оғриқ.
