Болаларда уйқу — фарзандингиз руҳий ва жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиши учун муҳим қурилиш манбаидир. Аммо, агарда сиз фарзандингиз ухлаши учун ёрдам бера олмаётган бўлсангиз, демак сиз ёлғиз эмассиз.
Америка педиатрия академиясининг ҳисоб-китобларига кўра, уйқу билан боғлиқ бўлган муаммолар болаларнинг 25-50% ида ва ўсмирларнинг 40% ида кузатилмоқда.*
Фарзандларингиз учун яхши уйқуни таъминлашда аввало уларнинг уйқуга бўлган эҳтиёжларини тушунишингиз керак, бу энг дастлабки қадамдир.
Сиз уйқу гигиенасига, ёшга мос кун тартибига ва ҳар қандай уйқу бузилишига жиддий эътибор бериб, бундай муаммоларни бартараф этиш орқали фарзандингизнинг соғлом ва кучли бўлиб вояга етишида ёрдам бера оласиз.
Нега болалар учун уйқу муҳим?
Уйқу боланинг онгини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уйқу болада ҳушёрлик ва эътибор, қилган иши сифатли бўлиши, кайфият ва чидамлилик, сўз бойлиги ошиши, ўқиб-ўрганиш ва хотира ривожланишига таъсир қилади. Уйқу боланинг ўсишига ижобий таъсир этади, айниқса, бу таъсир эрта чақалоқлик даврида яққол намоён бўлади. Болаларда ухлаш хотиранинг мустаҳкам бўлиши ва диққатлилик маҳоратининг ривожланиши учун зарур ҳисобланади.
Болалар етарлича ухламаса нима бўлади?
Ҳар бир ота-онага маълумки, уйқуси кам ёки уйқу бузилиши кузатилган гиперактив болаларда диққат етишмаслиги ва тушкунлик ҳолати кузатилади.

Уйқусизлик, шунингдек, болада диққатни жамлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, сўнг боланинг мактабдаги рейтинг натижаларига салбий таъсир қилади. Ҳаттоки, минимал уйқу чеклови ҳам болангизнинг кундалик ҳаётига таъсир қилиши мумкин.
ААП маълумотларига кўра, 5 ёшгача бўлган болаларнинг тўртдан бир қисми етарли даражада ухламайди. Бу ҳолат ташвишли бўлиб, айниқса, эрта болалик даврида уйқу ёмон бўлса, аллергик ринит ва иммун тизими билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, ташвиш ва депрессияни келтириб чиқаради.
Жумладан, болаликдаги уйқунинг ёмонлашуви, болада келажакда юрак-қон томир касалликлари, семириш, диабет ва юқори қон босими кўринишидаги хавфларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида далиллар мавжуд.
Ўсмирлардаги нотўғри уйқу узоқ муддатли академик кўрсаткичларга ва уларнинг руҳий саломатлигига таъсир қилиши мумкин.
Фарзандингиз тунда тўлиқ ухлаётганлигига қандай ишонч ҳосил қилиш бўйича маслаҳатлар
Бола ўсиб-улғайгани сари ундаги уйқу ўзгариб боради, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ухлаш вақтини доимий тартибга солиш болангизнинг етарли даражада ухлашига ёрдам беради, бундай вазият сизнинг ким билан муомала қилаётганлигингизга боғлиқ, икки яшар кичкинтой ёки қайсар ўсмир.
Қайси фаолиятни танлаган бўлсангиз ҳам, фарзандингизда қандай ҳолатлар содир бўлаётганлигини билиш учун жараённи ҳар куни бир хил тартибда бажаришга ҳаракат қилинг.
Уйқу вақтининг одатдаги тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Компютерлар, телевизор экранлари, видео ўйинлар ва бошқа ёрқин чироқларни ўчириш;
- Пижама кийиш ва тишларни тозалаш;
- Енгил китоб ўқиш, алла қўшиғини куйлаш ёки душ қабул қилиш;
- Кичкинтойлар учун ҳайвонлар расми акс эттирилган, хавфсиз, юмшоқ адёл танлаш;
Фарзандингизни ётқизиш учун энг яхши вақт бу уларни мажбурлаб ётоққа ётқизилган пайт эмас, балки ўзлари ихтиёрий ухлаб қолган пайти ҳисобланади. Бу уларга ўз-ўзидан ухлаб қолишни ўрганишига ёрдам беради.
Агар мактабгача давр ёшидаги болалар ярим тунда уйғониб кетса, уларни тўшагига қайтаринг. Имкон қадар кичкинтойлар билан катталар тўшаги алоҳида бўлиши лозим, чунки бола билан биргаликда ухлаш болада тўсатдан ўлим ҳолати келиб чиқиш хавфини оширади.
