Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Умумий биология

Витамин Д ҳақиқатан ҳам витаминми

Витамин Д нинг муқобил номлари – калситриол (1,25-дигидроксивитамин Д); эргокалсиферол (витамин Д2); холекалсиферол (витамин Д3); калсидиол (25-гидроксивитамин Д).

Витамин Д нима

Витамин Д ҳақиқатан ҳам витаминдан кўра гормон хусусиятларини ўзида кўпроқ намоён этади. Витамин Д стероид модда, у холестериндан ҳосил бўлган. Витамин Д ичаклардан калсийнинг қонга сўрилиши учун керак. Витамин Д қуёш нурлари таъсирида терида синтезланади ва кунлик овқат таркибидан ўзлаштирилади( ўртача 10 %). Жигар ва буйраклар овқатдан олинган ва терида синтезланган витамин Д ни актив гормон, калситриолга ўзгартиради. Актив гормон витамин Д  ичаклардан қонга сўрилаётган калсийнинг миқдорини оширади ва буйраклардан калсийнинг чиқиб кетишини камайтиради. Шунингдек, витамин Д суяк ҳужайралари фаоллигини бошқаради ва болаларда ва катталарда янги суяк ҳосил бўлишида жуда зарур. Кейинги тадқиқотлар витамин Д янада кўпроқ ва муҳим вазифаларни бажаришини кўрсатяпти. Кўп тўқималаримизда витамин Д ретсепторлари мавжуд. Ичакдаги ретсепторларга витамин Д боғланганда, ҳужайраларнинг калсий сўриш қобилияти ошади.

Витамин Д бошқаруви

Агар, қонда калсий миқдори камайса, қалқонорқа бези буни сезади ва паратгормон ишлаб чиқаришни оширади. Паратгормон гормони актив витамин Д синтезловчи фермент фаоллигини оширади. Натижада қондаги Ка2+ миқдори кўпаяди. Ҳосил бўлган актив витамин Д қалқонорқа безида паратгормон ишлаб чиқаришни камайтиради. Яна, Витамин Днинг синтезланиши тўғридан тўгри калсий, фосфат ва калситриол томонидан назорат қилинади.

Витамин Д синтези

Терига яқин жойда холестерол қуёшнинг ултрабинафша нурлари таъсирида витамин Д2 (эргокалсиферол)ни ҳосил қилади. Сўнг жигарда фермент таъсирида витамин Д3 (холекалсиферол)га айланади. Витамин Д3 қон орқали буйракка етиб келади ва жуда актив кўринишга яъни калситриолга айланади.

Витамин Д нинг етишмаслиги ёш болаларда рахит касаллигига, катталарда эса остеомалазия касаллигига сабаб бўлиши мумкин.