Даврий қонун 1868 йилда Д. И. Менделеев томонидан кашф этилган бўлиб, унинг классик таърифи қуйидагича: “Кимёвий элементлар ва улар ҳосил қилган бирикмаларнинг шакл ва хоссалари элементлар атом оғирликларига даврий равишда боғлиқдир«. Даврий қонун кашф этилган даврда ҳали атомнинг таркиби ва тузилиши номаълум эди. Шу сабабли элементларнинг асосий тавсифи сифатида уларнинг атом массалари қабул қилинган.
Лекин атом тузилиши назарияси яратилиб, атомнинг таркиби (ядро, протон, нейтрон, электрон) тўғрисида аниқ маълумотлар юзага келгандан сўнг даврий қонунга берилган таъриф ўрнига ҳозирги замон таърифи юзага келди: “Кимёвий элементлар ва улар бирикмаларининг хосса ва тузилишлари элемент атомлари ядро зарядларига даврий равишда боғлиқдир”. Даврий қонуннинг график тасвири сифатида кимёвий элементлар жадвалини Д. И. Менделеев 1870 йилда тузган.
Даврий жадвалнинг юздан ортиқ варианти мавжуд бўлиб, бу соҳада Лотар Мееминг хизматлари ҳам катта. Ҳозирги вақтда даврий жадвалнинг “қисқа даврли варианти” ва “узун даврли вариант”ларидан фойдаланилади. Даврий жадвал 7 та давр (горизонтал қатор) ва 8 та группа (устун)дан иборат (“қисқа даврли вариант”).
Давр деб, элементларнинг ишқорий металлдан бошланиб, инерт газ билан тугайдиган табиий даврий қаторига айтилади. Элемент жойлашган даврнинг рақами унинг атомидаги электрон орбита (қаватлар) сонини кўрсатади. Даврлар учга бўлинади: кичик (I— III); катта (IV—VI) даврлар ва тугалланмаган (VII) давр.
Даврлар. I даврда 2 та (H ва He), II ва III даврларда 8 тадан, IV—V даврларда 18 тадан, VI даврда 32 ta ва VII даврда 24 ta — ҳаммаси бўлиб 110 та элемент жойлашган.
Группалар деб, даврий системадаги катта ва кичик давр элементларини ўз ичига олган вертикал қаторларга айтилади. Ҳар бир группа асосий (A) ва қўшимча (B) группаларга бўлинади. Асосий группачаламинг рақами шу группадаги элементлар ташқи электрон қаватидаги электронлар сони (максимал валентлиги)га тўғри келади. Қўшимча группача элементлари фақат катта давр элементларидан иборат бўлиб, уларнинг валентлиги билан ташқи электронлар сони ўзаро мос келмаслиги мумкин. Чунки уларда ташқи ва ташқидан олдинги қаватлардагi ns(n -1)d электронлар валент электронлардир.
Шу ўринда I группа асосий группачаси элементларини қарасак, уларнинг ташқи электрон қаватларида 1 тадан (ns1) электронлари бўлиб, бирикмаларида доимий бир валентлик (NaCl, KF…) намоён қиладилар. Шу группанинг қўшимча группачаси элементлари (Cu, Ag, Au) эса ташқи ва ташқидан олдинги қаватлардаги Сu (Зd104s1); Ag (4d105s1), Au (5d106s1) электронлари ҳисобига CuCl, CuCl2 (I ва II), AgCl (I), AuCl3 (III) валентли бирикмалар ҳосил қиладилар. Бундай ҳолат барча группалар асосий ва қўшимча группачалари учун хосдир.
Даврламинг элементлар билан тўлиб боришини кўриб чиқайлик. I давр 2 та элементдан (H ва He) иборат бўлиб, уларнинг электрон тузилиши жуда оддий 1s1 ва 1s2. Ҳе атомида 2 та электрон ўзаро жуфтлашгани (дублет қоидаси) учун барқарор ҳолат бўлиб, бошқа элементлар билан бирикма ҳосил қилмайди.
II даврда 8 та элемент бўлиб, улардан 2 таси (1s1 ва 1s2) ва Бе(1s22s2) s-элементлардир. Z = 5 В дан бошлаб, p-элементлар жойлашган. Уларнинг электрон тузилиши билан юқорида танишдик. Охиргиси Ne бўлиб, унинг ташқи электрон қавати 8 ta электрон (октет қоидаси) билан тугалланган.
III давр ҳам 8 та (2 та s: Na, Mg) ва (6 та p) элементдан иборат. Бу давр элементларининг электрон тузилиши I, II даврлардаги элементлардан 3d — бўш орбиталлари борлиги билан фарқланади. Баъзи ҳолларда, айниқса, Si, P, S, CI элементлари атомларида шу 3d-орбиталга 3p- ва 3s-орбиталлардан электронларнинг кўчиши туфайли ўзгарувчан валентли бирикмалар ҳосил қиладилар.
IV давр с-элементлар билан бошланиб, К (Ar) 4s1, Ca (Ar) 4s2, 4s-орбитал электронлар билан тўИган. Z = 21 элемент (Sc) дан бошлаб, ташқидан олдинги 3д-орбиталлар электронлар билан тўла бошлайди. Шу билан d-элементлар қатори бошланади. Sc (Ar)4s2 3d1 да электрон биринчи д-орбиталга жойлашади, ундан кейинги элементларда тартиб рақам бир бирликка ортиши билан Гунд қоидасига асосан, электронлар биттадан бўш д-электрон ячейкани тўлдириб боради. Бу тартиб Z = 26 Fe атомигача давом этади.

Z = 24 элемент Cr да бу тартиб бироз “бузилади”. Яъни унинг охирги қаватларидаги электрон тузилиши 3d44s2 ўрнига, 4s орбиталдаги битта электронни 3d-орбиталга “ўтиб кетиши” натижасида 3d54s1 бўлиб, 6 та тоқ электронли барқарор электрон тузилиш юзага келади:

Кейинги элемент Mn да яна 4s-орбиталдаги электрон жуфтлашади:

Темирдан бошлаб 3d-орбиталдаги электронлар жуфтлашиб боради:

Z= 29 элемент (Cu) га келиб, хромдаги сингари 4s2— электронлардан бири 3d-орбиталга ўтади ва

бўлади. Энг охирги 10-электрон рух атомининг 4s-орбиталини тўлдириб, IV давминг d-элементлари қатори тугайди

Тартиб рақами 31-элемент (Ga) дан бошлаб, IV даврнинг p-элементлари бошланади. 31Ga(…3d104s24p1). Бу элементларнинг 4p-орбиталларини электронлар билан тўлиб бориши II ва III давр p-элементлари сингари бўлиб, 36-элемент Kr(…3d104s24p6) билан тугайди. V давр элементлари учун ҳам электрон орбиталларнинг электронлар билан тўлиб бориши IV даврдагидек амалга ошади. VI давр Z = 55 Cs(…6s1), Z = 56 Ba(…6s2) s-элементлари билан бошланади. Z = 57 La — Lantan (…6s25d1) дан кейин ташқаридан учинчи қаватдаги 4f-орбиталлар электронлар билан тўла бошлайди. 58Ce(…4f25d06s2) дан гадолиний 64Gd(…4f75d16s2) гача f-орбиталдаги барча ячейкалар биттадан электронлар билан тўлиб, кейинги электрон 5d-орбиталга ўтади.
Z = 65 тербийдан бошлаб Tb (4f95d06s2) 4f-орбитал электронлари жуфтлаша боради ва Z = 70 Yb элементда (4f145d06s2) 4f орбитал электронлар билан тўлади. Шу сингари Z =71 Lu (4f145d16s2) элементида ҳам 4f14 бўлиб, 58—71 элементлар f-элементлар дейилади. Уларнинг хоссалари лантанга ўхшаш бўлгани учун бу элементлар лантаноидлар дейилади.
VI давминг кейинги 10 та элементи Z = 71-80 (Hg) гача 5d-орбиталлар, Z = 81 (Tl) дан Z = 86 (Rn) гача 6p-орбиталлар электронлар билан тўлиб боради. VI давр барча даврлардан бир вақтда s, p, d, f-элементлари (32 та)ни ўз ичига олганлиги билан фарқ қилиб туради.
VII давр элементларининг электронлар билан тўлиб бориш тартиби VI даврдагидек бўлади. Z = 89 Ac дан кейинги элементларда 5f — орбиталлар электронлар билан тўлиб боради. Z = 90 (Th) дан Z = 103 (Lr) гача элементларнинг хоссалари ўхшаш бўлгани учун актиноидлар дейилади ва улар ҳам f-элементлар оиласига киради. Бу элементларнинг деярли барчаси радиоактив элементлардир.
