Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Психология

Ериксон ишларида тадқиқот методлари

Қатор нашрларда таъкидлангани каби Е.Ериксоннинг ишлари психикани тадқиқ етишнинг янги йўли — ўзида тарихга психологик таҳлилни қўллашни акс еттирувчи психологик-тарихий усулдан дарак
беради. Е.Ериксон бу усул ёрдамида Мартин Лютер, Махатма Ганди, Бернард Шоу, Томас Джефферсон ва бошқа буюк одамларнинг таржимайи ҳолини, шунингдек, замондошлари — катталар ва болаларнинг ҳаётий тарихини таҳлил қилди. Психологик-тарихий усул шахс психологиясига бўлганидай инсон яшайдиган жамият характерига ҳам баробар еътиборни талаб қилади.

Е.Ериксоннинг асосий вазифаси аниқ маданий муҳитни инобатга олган ҳолда шахс
ривожланишининг психологик-тарихий назариясини ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Е.Ериксон клиник характердаги тадқиқотлардан ташқари иккита ҳинд қабиласида болалар тарбиясини дала етнографик тадқиқотини ўтказди ва уларни AҚШнинг шаҳарида яшовчи оилалардаги бола
тарбияси билан солиштирди. Еслатиб ўтилганидек, у ҳар бир маданиятда ҳар бир она ягона тўғри деб идрок етадиган оналикнинг ўзига хос услуби мавжудлигини аниқлади.

Бироқ Е.Ериксон таъкидлаганидек, оналик услуби бола мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ - унинг қабиласи, синф ёки табақаси келажакда ундан айнан нимани кутиши билан белгиланади. Е.Ериксон фикрига кўра, ривожланишнинг ҳар бир босқичи ўзининг, ушбу жамиятга хос болган, шахс оқлаши ёки оқламаслиги мумкин бўлган ва шунда у ёхуд жамиятга қўшилади, ёхуд жамият томонидан инкор етиладиган кутилмаларга жавоб беради. Е.Ериксоннинг бу мулоҳазалари унинг консепсиясини иккита бирмунча муҳим тушунчалари асосига жойлашди — «гуруҳли ўхшашлик» ва
«егоўхшашлик». Гуруҳли ўхшашлик болани ҳаётининг биринчи йилидаёқ тарбиялаш уни мазкур ижтимоий гуруҳга киритиш, ушбу гуруҳга хос болган дунёқарашни ишлаб чиқишга йўналтирилиши шарофати билан шаклланади. Егоўхшашлик гуруҳли ўхшашлик билан параллел тарзда шаклланади ва субйектда инсон ўсиши ва ривожланиши жараёнида содир боладиган ўзгаришларга қарамай
барқарорлик ва ўз «Мени»нинг узлуксизлиги туйғусини бунёд етади.
Егоўхшашликнинг ёки бошқача айтганда, шахс бир бутунлигининг шаклланиши инсоннинг бутун ҳаёти давомида давом етади ва қатор босқичларни олайди, шу билан биргаликда, З.Фрейд
босқичлари Е.Ериксон томонидан инкор етилмайди, балки мураккаблаштирилади ва гўёки янги тарихий вақт нуқтайи назаридан қайтадан англанилади. Фрейддан фарқли равишда егопсихологияда асосий еътибор ҳаётий муаммоларни ҳал қилишни англаш билан боглиқ болган нормал соглом шахснинг ривожланишига қаратилади. Ериксоннинг шахс ривожланиши назарияси психоижтимоий деб аталади, чунки унинг марказида шахснинг ижтимоий муҳит билан
ўзаро таъсирда ривожланиши ётади.
Ериксон анъанавий психоаналитиклар фойдаланган муаммоли болалар билан ишлашда аниқ вазиятни мазмунли таҳлил қилиш методидан ташқари соглом болаларни лонгитюд тадқиқ етган. У шунингдек, етнографик (кросмаданият) методидан ҳам фойдаланган: америкалик индейслар қабилаларида тарбияланган болалар билан замонавий технологик Aмерика жамиятида тарбия хусусиятларини олганган. Бу унга шахснинг шаклланишида турли маданиятларнинг таъсирини олганиш имконини берган. Шунингдек, у демократик жамиятда шахс ўз потенсиал имкониятларини толиқ намоён етадиган шароит ва ижтимоий роллар қатъий назоратга олинган шароитларда индивиднинг идентиклик ютуқларини таҳлил қилган. Ериксоннинг Мартин Лютер ёки Махатма Ганди каби машҳур шахслар ҳаётини олганишга баглшлаган тадқиқотлари ҳам қизиқиш уйғотади. Бунда Ериксон инсон ҳаётининг асосий мавзуларини тарихий воқеа ва ҳодисалар билан боғлашга
ҳаракат қилган ҳамда психотарихий методдан фойдаланган. Ериксон инсон ҳаёти жараёнида уч муҳим жиҳат (соматик, шахсий ва ижтимоий)ларнинг ўзаро боғлиқлигини ва бирлигини, фақатгина таҳлил ва ўрганишнинг қулайлиги учунгина ажратилишини кўрсатиб ўтган.
Инсон ҳамма даврларда ҳам организм, жамият аъзоси ва Его Мен, шахс) болган.
Ериксон томонидан шакллантирилган Егонинг ривожланиш назарияси индивиднинг бутун ҳаёт ёлини қамраб олади, уни баъзан шахс ҳаёт йўли консепсияси деб аташади.