Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Психология

Ериксон назариясининг асосий тушунчалари

Ериксоннинг Его ривожланиши ҳақидаги тасаввурлари унинг қуйидаги асарларида баён етилган »Болалик ва жамият» (1950), «Идентиклик-ўспиринлик инқирози» (1968), «Идентиклик ва ҳаётий
сикл» (1979), «Йeтуклик» (1979) ва б. Юқорида келтирилган китоблар номларидан ҳам кўринб турибдики, Ериксон консепсиясида асосий тушунча — идентикликдир. Шахсий идентиклик— шахснинг ядроси, юраги» бўлиб, уни бошқалардан фарқли равишда фақат ўзига ўхшашлигини тасдиқлайдиган индивидуал хислатлар тўпламидир.
Его идентиклик— шахсий Менининг барқарорлиги, узлуксизлиги, яхлитлигини субйектив ҳис қилишдир. Гуруҳий идентиклик- малум ижтимоий гуруҳга тегишлилигини ҳис қилишдир. Егоидентиклик ва гуруҳий идентиклик ҳаёт давомида шаклланади.
Ериксоннинг таъкидлашича, идентиклик шаклланишида муҳим механизмлардан бири ритуализация - инсонлар орасида маълумотлар алмашишда, ўзаро алоқага киришишда хулқ-атворнинг
такрорланувчи шаклларидир. Ритуализация - туғма асосга ега бўлиб, ҳаёт давомида мураккаблашиб бойиб боради. Ериксон назариясининг асосий моҳияти шундан иборатки, ҳар
бир инсон ўз ҳаёти давомида саккизта босқичдан олади, ҳар бир
босқичда унга ижтимоий талаблар қўйилади. Ижтимоий ривожланишда индивид олдида турган муаммолар унга инқирозли вазиятларни туғдиради. Инқироз - ривожланишнинг ўтиш, бурилиш даври бўлиб, инсон унга низони қандай ҳал қилишни билмайдиган, кучли, мослашувчан шахс сифатида кириши мумкин. Одамлар ривожланиш босқичидаги қарама-қаршиликларни турлича муваффақият ва ҳар хил тезликда бартараф етади — Ериксон консепсиясининг епигенетик
тамойили шундан иборат. Ериксоннинг таъкидлашича, авлодларнинг еҳтиёжлари ва имкониятлари симметрикдир, унинг консепсиясида уларнинг ўзаро боғлиқлиги акс еттирилган.