Эритмаларнинг муҳитини аниқлаш учун кислота асос индикаторлари ишлатилади. «Индикатор» белги, хабар берувчи маъносини билдиради. Кислота-асос индикатори эритмадаги H+ ёки OH— ионлари миқдорига кўра ўз рангини оʻзгартирадиган кучсиз кислота ёки кучсиз асос хоссали моддалардир.
Индикаторларнинг ранг ўзгартириши улар таркибидаги H+(OH—) ионлари ажралиши (ёки бирикиши) натижасида модда тузилиши (боғларнинг тартиби ва жойлашуви)нинг оʻзгариши билан тушунтирилади. Ҳар қандай индикаторларни ҲИнд умумий формуласи билан белгиласак, ранг ўзгаришига олиб келувчи диссотсиланиши:
HInd ⇆ H++ Ind—
Бунда, HInd-рангли, Ind—-рангсиз бўлади, ёки HInd — рангсиз, Ind— — рангли ёки Hind ва Ind— турли рангларга эга бўладилар.
Масалан, фенолфталеин индикатори кислотали эритмада (HInd) рангсиз, ишқорий муҳитда (Ind) бинафша рангга эга. Ҳар бир индикатор учун ранг ўзгартириш pH интервали боʻлиб, унинг қиймати индикаторнинг тузилиши, таркиби ва диссотсиланиш доимийси K d(ind) га боғлиқ бўлади. Уни қуйидагича ифодалаш мумкин:
∆pH (ind) = pKd(ind) ±1
Масалан: ∆pH (фенолфталеин) = 8,3—9,8 боʻлса, метилоранж учун ∆pH= 3,1 — 4,4 га тенг, яъни метилоранж pH ≥ 4,4 дан бошлаб сариқ рангли, pH < 3,1 гача қизил рангли боʻлади.

