Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Лактатсияни ошириш учун энг фойдали маҳсулотлар

Сут ишлаб чиқариш учун танага қўшимча калория керак бўлади. Маълум турдаги овқат ва ичимликлар ёш она сутини кўпайтириш учун фойдали ҳисобланади.

Лактатсияни оширадиган озиқ-овқатлар бўйича ўтказилган тадқиқотлар жуда кам. Бироқ, қуйидаги маҳсулотлар кўкрак сути ишлаб чиқарилишини оширишда ёрдам бериши мумкин:

Сули ёрмаси

Сули ёрмаси она сутини кўпайтириш ёки оширишда энг яхши маҳсулотлардан бири. Шунингдек, у эмизикли аёллар ва чақалоқлар учун муҳим бўлган озуқа моддалари манбаи ҳисобланади.

Бундай озуқа моддаларига қуйидагилар киради:

  • озуқавий толалар (донли экинларда учрайди);
  • темир;
  • магний;
  • рух (синк).

Саримсоқ

Саримсоқни истеъмол қилиш ёки саримсоқ қўшимчаларини қабул қилиш баъзи аёлларда лактатсия жараёни рағбатлантириб, сут ҳажминини ошириши мумкин. Унинг самарадорлигини исботланган ҳеч қандай тадқиқот мавжуд бўлмаса-да, Ҳиндистондаги баъзи одамлар саримсоқни галактагог (сут кўпайтирувчи ўсимлик) сифатида фойдаланишади.

Бироқ, саримсоқни жуда кўп истеъмол қилиш она сутининг ҳидини нохушланишига олиб келиши мумкин. Баъзи чақалоқларга бу ҳид ёқмайди ва натижада улар она сутини камроқ истеъмол қилишлари мумкин.

Арпабодиён уруғлари

Арпабодиён уруғлари кўкрак сути ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун сотиладиган чой ва қўшимчаларнинг умумий таркибий қисмидир. Айримлар эса, қорин дам бўлишини енгиллаштириш учун арпабодиён уруғидан ҳам фойдаланадилар.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эмизиш даврида арпабодиённи қабул қилиш сут ва ёғ миқдорини ошириши ва чақалоқнинг кўпроқ вазн олишига ёрдам беради.

Оқсилга бой маҳсулотлар

Оқсил она сутини ишлаб чиқариш учун жуда муҳим. У аёлдан чақалоққа ўтиб уни озиқлантиради ҳамда ўсишига ёрдам беради. Шу сабабли, эмизикли аёлларга ҳар куни қўшимча 25 грамм протеин истеъмол қилишлари тавсия этилади. Она сутининг барқарорлигини таъминлаш учун ҳар куни кўп миқдорда оқсилга бой овқатлар тановул қилиш лозим.

Оқсилга бой озуқалар:

  • ёғсиз гўшт;
  • тухум;
  • ловия ва ясмиқ;
  • тофу (пишлоқ);
  • ёнғоқ ва донли маҳсулотлар

Яшил баргли сабзавотлар

Висконсин университетининг Оила тиббиёти ва жамият саломатлиги кафедра бўлими маълумотларига кўра, кўплаб мева ва сабзавотлар, шу жумладан, яшил баргли сабзавотлар лактатсия жараёнининг тезлашишига ёрдам бериб, кўкрак сутини кўпайитириш учун хизмат қилади.

Тўғри овқатланиш - умр гарови

Яшил баргли сабзавотларга қуйидагилар киради:

  • лавлаги кўкатлари;
  • қоқиўт;
  • карам;
  • кашнич;
  • исмалоқ.

Камроқ истеъмол қилиш керак бўлган озиқ-овқатлар

Кўп аёллар эмизиш пайтида ҳеч қандай озиқ-овқатдан воз кечиш керак эмас деб ҳисоблайди. Бошқалар эса маълум бир озиқ-овқат ва ичимликлар сут миқдорини камайтириши ёки чақалоқнинг безовталанишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлашган.

Уларга қуйидагилар киради:

  • кофеинли маҳсулотлар, жумладан, қаҳва, чой ва шоколад;
  • сутли маҳсулотлар;
  • кўкатлар, жумладан, кашнич, ялпиз ва тоғжамбил;
  • зираворлар, масалан, долчин ва чили;
  • мевалар, жумладан, ситрус, киви, қуритилган олхўри ва ананас;
  • пиёз, карам, брокколи ва гулкарам каби қоринда газ ҳосил қилувчи сабзавотлар

Бироқ, ҳар бир аёл ва чақалоқ ҳар хил. Кундалик тутиш ва ўзгаришларни кузатиб бориш муаммоли озиқ-овқатларни аниқлашга ёрдам беради.

Она сутини кўпайтириш учун қўшимча маслаҳатлар

Юқорида санаб ўтилган маҳсулотлар билан лактатсия жараёнини яхшилаши мумкин, шу билан бирга сут миқдорини оширишнинг бошқа кўплаб усуллари мавжуд. Буларга қуйидагилар киради:

  • туғилгандан кейин тез орада болани эмизиш;
  • чақалоқ талабига жавобан тез-тез эмизиш;
  • сутни барқарорлигини сақлаб қолиш учун эмизишдан кейин соғиш;
  • сув ва шарбатлар ичиш;
  • кўп дам олиш;
  • медитатсия ва жисмоний машқлар орқали стрессни камайтириш;
  • кўкракларга мос келадиган ички кийим кийиш;
  • алкогол ва никотиндан воз кечиш;
  • чақалоқнинг эмиш самарасини кузатиш;
  • агар эмизиш билан боғлиқ муаммолар юзага келса, лактатсия бўйича доктордан тезкор маслаҳат олиш;
  • дори-дармонлар қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш, чунки дориларнинг баъзилари сут миқдорини камайтириши мумкин.