Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик, Саломатлик

Болаларни кўкрак сути билан узоқ вақт озиқлантириш

Болаларни туғилгандан бошлаб маълум муддат давомида кўкрак сути билан озиқлантириши тиббиётда қўлланиладиган аниқ таърифли атама эмас, балки маданий белгидир. Болаларини одатдагидан фарқли равишда узоқ муддат эмизадиган (кўкрак сути билан озиқлантирадиган) аёллар қадриятлари асосида шаклланган тушунчалар мавжуд холос.

Америка педиатрия академияси чақалоқлар ҳаётининг биринчи 6 ойида оналарга фарзандларини кўкрак сути билан озиқлантиришни тавсия этади. Камида 1 йил давомида болалар она сути билан озиқланади, кейинги даврларда боланинг фаол ривожланиши учун қўшимча маҳсулотларни қўшиш мумкин.

Болаларни узоқ муддат кўкрак сути билан озиқлантиришнинг фойдалари

Шифокорлар, хусусан, соҳа мутахассисларининг фикрича, оналар болаларини узоқ муддат эмизишлари ва кўкрак сути билан боқишлари чақалоқнинг саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Болаларни узоқ муддат она сути билан озиқлантиришнинг ижобий натижалари хусусида тадқиқотчилар олиб борган изланиш шуни кўрсатадики, она сути болага фойдали элементларни етказишга кўмаклашади.

Биз қуйида уларнинг айримлари билан сизларни таништирамиз:

Онанинг саломатлиги: болаларини узоқ муддат кўкрак сути билан боққан аёлларда кўкрак саратони, тухумдон саратони, 2-типдаги қандли диабет ва юқори қон босими хавфи камроқ бўлади;

Бола саломатлиги: она сути таркиби инфексияларга қарши курашишда ёрдам берадиган антитаналарга бой. Кўкрак сути билан озиқланадиган чақалоқларда астма, чақалоқлардаги тўсатдан ўлим синдроми (СИДС), қулоқ инфексиялари, диарея касалликлари, нафас олиш йўллари инфексиялари ва қандли диабет каби касалликлар камдан кам кузатилади;

Ҳиссий фаровонлик: баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, она сути билан фарзандларини боқадиган оналарда бошқа аёлларга нисбатан ташвиш, стресс ва депрессия даражаси пастроқ бўлади. Кўкрак сути билан фарзандларини озиқлантираётган оналар ва болалар ўртасида фаол коммуникатсия кузатилади;

Осон тинчлантириш: болаларни тинчлантиришда эмизиш энг яхши восита. Кўп ҳолларда оналар болани ухлатишда ва йиғлаган вақтида тинчлантиришда эмизишлари кифоя;

Қулайлик: она сути боланинг қаерда бўлишидан қатъий назар тез овқатланиши, озиқ-овқат ёки суюқликни кечиктирмасдан организмга етказишга хизмат қилади;

Озиқлантирувчи қўшимча: она сути бола ҳаётининг биринчи йилидан кейин ҳам тўйимли озиқ-овқат манбаи ҳисобланади. Болалар янги овқатлар билан озиқланиш даврида ҳам она сути болаларнинг озиқланишидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради.

Болаларда қорин дам бўлиши сабаблари

Болаларни узоқ муддат кўкрак сути билан озиқлантиришнинг зарарлари

Агар бола 1 ёшдан кейин етарли даражада қўшимча овқатларни истеъмол қилса, эмизишга эҳтиёж йўқ. Болаларни узоқ муддат кўкрак сути билан озиқлантиришнинг камчиликлари хусусида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:

Маданий стигма: кўпгина ғарб мамлакатлари аёллари одатда узоқ муддатли эмизишни норма деб ҳисобламайди;

Вақт: эмизиш оналардан вақт ва куч талаб этади. Инсоннинг вақти қимматли ва ёш болалари бўлган оналар ухлаш, ишлаш, севимли машғулотлар билан шуғулланиш ва ўз-ўзини парвариш қилиш учун етарли вақтга эга бўлиш учун узоқ муддат болаларини эмизишдан воз кечишади;

Иш жойидаги муаммолар: ишлайдиган аёллар боласига кун давомида кам вақт сарфлагани боис, эмизиш билан боғлиқ муаммолар юзага келади.

Фертиллик: Эмизиш овулятсия жараёнини босиб туради, лекин бола ўсиб катталашгани сари бунинг эҳтимоли камаяди.

Болаларни эмизишни қачон тўхтатиш керак?

Соғлом фарзандни тарбияламоқчи бўлган оналар ўз фарзандлари ҳаётининг дастлабки 6 ойи давомида кўкрак сути билан озиқлантиришни тавсия этади. Аслида, 6 ойдан сўнг болалар менюсига янги маҳсулотларни киритиш мумкин. Умуман олганда, оналар камида биринчи йилнинг охиригача болани эмизишни давом эттиришлари лозим.

Ушбу дастлабки босқичдан сўнг, эмизишни давом эттириш сиз ва фарзандингиз учун қанчалик маъқул келаётганлигини ўйлаб кўришингиз керак.

Бунга ойдинлик киритиш учун ўзингизга қуйидаги саволларни беришингиз мумкин:

  • Фарзандим ва мен эмизишдан фойда кўраётганимизни ҳис қиляпманми?
  • Эмизишни давом эттиришни хоҳлайманми?
  • Эмизиш бошқа муқобилларига қараганда қулайми?
  • Эмизишни тўхтатиш учун бошқа сабаб борми?

Эмизишни тўхтатиш учун аниқ бир тўғри ёки нотўғри муддат йўқ ва бу бутунлай шахсий танловдир. Ҳар бир инсон қарор қабул қилишда узоқ муддат эмизиш ўзи ва боласи учун қанчалик манфаатли эканлигига эътибор қаратиши керак.