Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Назарий, ноорганик кимё

Молекуланинг дипол моменти μ

Қутбли ковалент боғланишли молекулаларда мусбат ва манфий зарядламинг асимметрик тақсимланишини миқдорий тавсифловчи вектор катталикка молекуланинг дипол моменти дейилади. Дипол моменти μ = q•l бўлиб, бунда, l —диполнинг узунлиги,m, см; q—электрон заряди.

Агар кимёвий боғнинг дипол моменти нолдан фарқли бўлса, боғ қутбланган дейилади. Молекулаларда боғлар дипол моментининг вектор йиғиндиси ҳисобга олинади. Шунга кўра: CO2 молекуласидаги ҳар бир С=О — боғи қутбли, лекин CO2 —молекуласи қутбсиз молекула, чунки унда 2 та С = О боғи бўлиб, улар бир-бирига нисбатан 180° бурчак остида жойлашган; О = C = О симметрик тузилишли молекула бўлгани учун ўзаро қарама-қарши ёъналган икки векторнинг йиғиндиси 0 га тенг.

Шу сингари CH4 молекуласидаги ҳар бир C—H боғи ҳам қисман қутбли. Лекин CH4 молекуласи симметрик (тетраэдрик) бўлгани учун қутбсиз, CCl4 молекуласи ҳам шундай хусусиятга эга.

Сув молекуласи учун μ = 1,85D (> 0). Чунки H2O молекуласида ҳар бир қутбли H—О боғлари қуйидагича жойлашган:

Дипол моментининг ўлчов бирлиги q = e= 1,6 • 10-19 KI ва боғнинг узунлиги l= 1•10-10 m эканлигидан фойдаланиб, μ = 1,6•10-19 Kl •1•10-10m = 1,6•10-29 Kl •m да ўлчанади. Дебай шарафига “дебай”ларда ўлчанади ва “D” ҳарфи билан белгиланиб, 1D = 3,33 •10 -30 Kl•m га тенгдир.

Айрим молекулаларнинг дипол моменти қиймати (D)

МоддаДипол
моменти, μ
МоддаДипол
моменти, μ
Сув1,84Бром бензол1,64
Аммиак1,48Толуол0,37
Дихлопметан1,57Пиридин2,23
Асетон2,85Пропан0,085
Асетонитрил3,90Пропин0,780

Молекула тузилиши, конформацияси, изомериясини аниқлашда моддаларнинг дипол моменти қийматидан фойдаланилади.