Тератоген — ҳомиладорлик пайтида она таъсирида боланинг ривожланишини бузадиган ҳар қандай восита. Тератогенларга мисол қилиб заҳарли кимёвий моддалар, радиатсия нурлари, вируслар, спиртли ичимликлар, чекиш, баъзи зарарли дорилар ва кўплаб бошқа воситаларни келтириш мумкин.
Баъзи тератогенлар бошқаларга қараганда кучлироқ таъсирга эга. Тератогеннинг қанчалик зарарли эканлиги бир неча омилларга богълиқ, жумладан:
- Тури: баъзи тератогенлар, жумладан, спиртли ичимликлар ва чекишнинг ривожланаётган ҳомилага бошқа воситаларга қараганда зарари кўпроқ;
- Миқдори: ҳомиладор одам тератогенни қанча кўп истеъмол қилса ёки ўша восита онага қанча кўп таъсир қилса, ҳомила учун ҳам шунчалик зарари ортади;
- Таъсир қилиш давомийлиги: ҳомиладорлик даврида тератоген воситаларидан қанчалик узоқ муддат фойдаланилса, унинг болага таъсири ҳам шунчалик хавфли бўлади;
- Таъсир қилиш вақти: тератогенлар ҳомиладорликнинг биринчи триместрида, жумладан, 8-ҳафтагача таъсир қилиш хавфи кучли бўлади;
- Генетика: баъзида ҳомиладор аёлнинг ёки чақалоқнинг генетикаси она ва болани тератоген таъсиридан ҳимоя қилади ёки унинг таъсирини камайтиради.
Нима учун тератоген ҳақида билиш муҳим?
Барча ота-оналар тератоген нима эканлигини ва улардан сақланиш муҳимлигини билишлари зарур, чунки улар ҳомиладорлик пайтида тератоген истеъмол қилинган вақтдан бошлаб ҳам онага, ҳам болага зарар етказиши мумкин. Масалан, чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ёки радиатсия нурлари ва баъзи заҳарли кимёвий моддаларнинг онага таъсири ҳомила учун ҳам хавфли ҳисобланади ва бу кейинчалик кўплаб кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шу билан бирга, боладаги тугъма нуқсонларнинг 4-5% ига тератогенлар сабаб бўлади. Бундай нуқсонларга спина бифида, танглай ёригъи каби жисмоний нуқсонлар, шунингдек, микросефалия (мия ва бош суяги нормал ривожланмаганлиги), кўриш ва эшитиш билан богълиқ муаммоларни ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. Тератогенлар когнитив ривожланишга ҳам таъсир қилиши мумкин. Қолаверса, спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи ёки қалқонсимон без билан богълиқ касаллиги мавжуд ота-онадан тугъилган чақалоқларнинг ИҚ даражаси пастроқ эканлиги аниқланган.

Ҳомиладорлик даврида тератогенлар хавфини камайтиришнинг энг яхши усули иложи борича турли дори-дармонларни қабул қилмаслик ва қуйидаги ҳолатларнинг олдини олишдир:
- Ҳаддан ташқари иссиқлик. Жакузи, бугъхона ёки сауналарда узоқ вақт қолмаслик;
- Табиий доривор ўсимликлар билан даволаниш. Ҳомиладорлик пайтида ретсептсиз дори-дармонларни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз билан гаплашинг. Табиий доривор деб фойдаланиладиган маҳсулотлар ҳомиладорлик даврида тўлиқ хавфсиз бўлмаслиги ҳам мумкин;
- Ионлаштирувчи нурлар. Шифокорингиз ҳомиладорлик пайтида радиатсия нури орқали текширишдан олдин, унинг салбий таъсир қилиш хавфи камроқ эканига қатъий ишонч ҳосил қилиши керак. Аксарият ҳолларда, қориннинг пастки қисми текширилаётганда радиатсия таъсирини камайтириш учун махсус ҳимоя фартукдан фойдаланилади;
- Токсоплазмоз. Токсоплазмоз бу мушук нажасидан одамга юқадиган инфексиядир. Ҳомиладор аёллар уйида мушук бўлса, ахлат қутисига иложи борича яқинлашмасликлари зарур.
Тератоген турлари
Қуйидаги тератогенлардан узоқроқ бўлиш керак:
- Спиртли ичимликлар;
- Сигарет чекиш;
- Наркотиклар;
- Баъзи тақиқланган дорилар;
- Айрим инфексиялар;
- Согълиқ учун зарарли бўлган ҳар қандай моддалар.
Шифокор билан маслаҳатлашиш
Бўлажак оналар ҳомиладорлик пайтида тугъма нуқсонларга олиб келиши мумкин бўлган омиллар ҳақида шифокори билан суҳбатлашиши зарур. Шифокорлар сизни қизиқтирган ҳар қандай саволларингизга жавоб беради ҳамда ҳомиладорлик даврини хавфсиз ўтказишингизга кўмаклашади.
