Туғруқ санасига 2 ҳафта қолганда, ёки умуман туғруқ муддати ҳали умуман яқинлашмаган бўлсада, сиз туғруқда нималар содир бўлиши ҳақида ўйлаётган бўлишингиз мумкин. Ҳар бир аёл организми турлича бўлиб, туғруқ аломатлари ёки белгилари чақалоқнинг туғилиши бошқасидан фарқ қилиши мумкин.
Шу билан бирга, туғруқ куни яқинлашган сари чақалоқни яқинда туғилишини кўрсатадиган умумий белгилари ҳам йўқ эмас.
Диарея
Ҳомиладорликда ҳар қандай вақтда диарея содир бўлиши мумкин. Овқатланишдаги ўзгаришлар, гормонал ўзгаришлар ёки пренатал витаминлар диареяга олиб келиши мумкин.
Агар туғиш санангизга яқинлашаётган бўлса, одатдагидан кўра бўшашган ахлат туғруқ яқинлашаётганини билдиради. Агар ич кетиш аломатлари енгил бўлса, сув ичинг ва туғруқнинг бошқа белгиларига эътибор беринг.
Агар сизда бир-икки кундан ортиқ иситма, қаттиқ қорин оғриғи ёки диарея бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Бачадон пастга тушиши
Аёлларнинг чақалоқлари «тушиб қолгандек» бўлиши ҳақида гапирганини эшитган бўлишингиз мумкин. Улар таърифлаётган жараён бачадон пастга тушиши дейилади. Чақалоқ туғилишга тайёргарлик кўриш учун тос бошлиғига тушади.
Кичкинтой тос бўшлиғига ўтгандан сўнг, сиз қовуқ ва бачадон бўйни устидан кўпроқ босим ҳис қиласиз ва тез-тез сийиш истаги пайдо бўлади.
Етилган бачадон бўйни
Шифокорингиз бачадонни текшириб кўриш орқали ҳомила қандай ҳаракатланаётгани ҳақида етарли маълумотларни бериши мумкин. Бу текширув одатда ҳомиладорликда охирги вақтгача ўтказилмайди. Сизнинг бачадонгиз кенгайган ва ҳаттоки ингичкалашиб чўзилган бўлиши мумкин.
Баъзи аёллар бачадон бўйни (шейка) бир неча сантиметр кенгайган ҳолда ҳам бир неча ҳафта давомида юришлари ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам бу туғруқ яқинлашаётганининг белгисидир.

Туғруқ аломатлари: Ажралма кўпайиши
Бачадонни шиллиқ қавати қисмлари (парчалари) 37-40 ҳафталар орасида тушиши мумкин. Бу ёқимли ҳолат эмас, аммо бу тўсиқ чақалоғингиз сон-саноқсиз микроблар ва бактериялардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Бачадон бўйни юмшаб, етарлича очилганда, шилимшиқлар танадан чиқади. Бунда шилимшиқлар билан бирга енгил, кам миқдорда вагинал қон келиши кузатилиши ҳам мумкин ва одатда бу нормал ҳолатдир. Туғруқ пайти яқин бўлиши мумкин бўлса-да, у тўлиқ бошланишига бир неча ҳафта вақт кетиши мумкин.
Агар ҳомиладорлик даврида, ҳатто туғруқ пайти яқинлашган тақдирда ҳам кучли қон кетиши кузатилса, тезда шифокорга мурожаат қилинг. Чунки бу ҳолат ҳомила ва она ҳаётига жиддий хавф туғдириши мумкин.
Тўлғоқ аломатлари сезилиши
Туғруқ аломатлари сифатида ёки умуман туғруқнинг илк белгилари сифатида ҳомиладор аёлда ёлғон тўлғоқ белгилари тез-тез содир бўлиши мумкин. Бу ҳолатлар бачадонни туғишга тайёрлайди, одатда бу оғриқсиз ва одатда бир маромда давом этмайди.
Агар улар кучайса, ёки оғриқли бўлса, овқатланиш, сув ичиш ёки ётиш уларни енгиллаштирмаса, бу тўлғоқ ҳақиқий бўлиши ҳам мумкин. Уларни содир бўлиши орасидаги вақтни кузатинг ва тўлғоқ 3-5 дақиқа оралиғида содир бўлса, шифокорингизга хабар беринг.
Ҳақиқий тўлғоқ одатда мунтазам, 3-5 дақиқа ичида такрорланиб туради ва 40-50 сониягача давом этади. Шу билан бирга ҳақиқий тўлғоққа аста-секин кучайиш ҳам хос. Ёлғон тўлғоқ эса, номунтазам характерга эга.
Сув келиши
Амниотик парда суюқлик билан тўлган мембрана бўлиб, у чақалоқни бачадонда ҳимоя қилади. Туғилишнинг бошида ёки туғилиш пайтида сизнинг мембранангиз ёрилиб кетади.
Парда бутунлиги бузилганда, вагинангиздан тартибсиз ёки доимий равишда оз миқдорда суюқлик оқиб чиқишини, умуман аниқроқроқ айтганда суюқлик оқимини сезишингиз мумкин. Агар сизда ушбу ҳолат кузатилса ёки бу суюқлик амниотик суюқлик, сийдик ёки бошқа нарса эканлигига шубҳалансангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Танангизни тингланг!
Туғруқ ҳар хил суръатда ва пайтда содир бўлади, бу ҳар бир аёл организмига боғлиқ.
Танангизда ўзгариш бўлаётганини ва чақалоғингизни дунёга келтиришга тайёрланаётганингизда, ҳар қандай янги ва ғайриоддий нарсаларга эътибор беринг. Сиз туғруққача (туғруққа ҳали бироз вақт бор бўлиса ҳам) юқоридаги белгиларнинг кўпчилигига дуч келишингиз. Шу билан бирга, сув келиши кузатилиши билан бир неча соат ичида чақалоқни дунёга келтиришингиз мумкин.
Бу ноаниқлик сизни хавотирга солиши мумкин, аммо, ҳақиқий тўлғоқ бошлангандан кейин биринчи марта она бўлаётган аёллар учун туғишнинг ўртача давомийлиги 12 дан 24 соатгача бўлади.
Ёш онанинг туғруқ, туғруқ жараёни ҳақида билимга эга бўлиши, туғруқни осон ва ортиқча туғруқ асоратларисиз ўтказиш учун унга тайёрланиш она ва боланинг келгуси саломатлигида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу муҳим жараёнга тайёрланишда «Лалуъ жамоаси томонидан тайёрланган махсус дарслар сизга ёрдам бериши мумкин.
