Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Саломатлик

Тўғри овқатланиш - умр гарови

Доимо соғлом бўлиш, узоқ – умр кўришни ҳамма орзу қилади, бироқ, бу мақсадга етиш ҳар бир кишининг ўзига боғлиқ бўлгани ҳолда, уни амалга оширишга ҳар ким ҳам жазм қилавермайди, иродаси етмайди. Вахоланки, ўзининг соғлиғИ учун озгина қайғурган одам тўғри овқатланиш туфайли организмни турли кўнгилсизҳолатлардан ҳимоя қилиб, уларнинг бевақт “қараши”нинг олдини олади. Бу инсон соғлиғини ва бутун ҳаётини шунчалик яхшилайдики, буни тасаввур этиш қийин:

  1. Оддий, пазандачилик жиҳатдан ишлов берилмаган ўсимлик таомларини танаввул қилинг
  2. Озиқ-овқатларни бир-бирига мосини танлаб истеъмол қила билинг.
  3. Тоза ҳаводан нафас олинг.
  4. Ҳар куни иложи борича ўз танангизни қуёшда товланг. Бироқ ҳеч қачон терининг куйишига йўл қўйманг.
  5. Оддий тоза сув ичинг.
  6. Бир кеча-кундузлик уйқу ва дам олиш 8 соатдан кам бўлмаслиги лозим.
  7. Ҳафтасига лоақал 3 марта 20 дақиқадан вақтингизни жисмоний тарбия машқларига ажратинг. Айрим мутахассислар трусида чопишни, сузишни , велосипед ҳайдошни ва шунга ўхшашларни тавсия этадилар;  бошқалар эса, оғир атлетика билан шуғулланишни ёки кескин ҳаракатли машғулотларни бажаришни маслаҳат берадилар. Кўпчилик эса, ҳар куни ярим соатлик тез одимлаш энг яхши ва универсал машғулот деган фикрни илгари сурадилар.
  8. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилинг.
  9. Ҳамиша ҳаракат воситаларининг таъсирчан мувозанатини ҳар хил ҳолатда эмас, бир маромда сақлашга ҳаракат қилинг.
  10. Энг паст ёки энг баланд даражалардан сақланинг.
  11. Оилангиздагиларга ва дўстларингизга билганларингизни етказинг.
Авитаминоз сабаблари ва даволаш

Доктор Шелтон ўзидан аввалги олимларнинг гигиенага оид фикрларини тўплаб, бу таълимотни такомиллаштиради ва янгилайди  ҳамда уни “табиий гигиена” деган ном билан чоп эттиради. Юқорида келтирилган таълимот асосида табиий гигиена билан шуғулланаётган минглаб америкаликлар қийин бўлмаган қоидаларга амал қилаётганликлари туфайли ўзларининг соғлиқлари ва ҳаёти қанчалик яхшиланганлигини тасаввур этиш қийинлигини такидламоқдалар.

Маълумки, озиқ-овқат махсулотлари тўғри танлаганда, ошқозон-ичак тизими самарали ишлайди, истеъмол қилинаётган моддалар енгил ҳазм булади, бу саломатликни яхшилашда аҳамияти каттадир.