Иссиқлик тошмаси (баъзи ҳолларда тиканли иссиқлик деб номланувчи) тери касаллиги чақалоқлар ва ёш болаларда асосан иссиқ об-ҳаво кунларида учрайди.
Иссиқлик тошмаси нима сабабдан пайдо бўлади?
Тиканли иссиқлик ёки милиария деб аталувчи ушбу тошма ҳаддан ташқари терлаш туфайли тер безлари тўсилиб қолганда юзага келади. Натижада терида қизил догълар ёки пуфакчалар пайдо бўлади. Бу касаллик кўпинча ёзда, иссиқ ва нам ҳавода авж олади. Синтетик матолардан тикилган иссиқ кийимлар касалликни янада ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Иссиқлик тошмаси турлари
Иссиқлик тошмасининг бир нечта турлари мавжуд:
- Кристалли иссиқлик (Милиариа крйсталлина) — иссиқлик тошмаларининг энг енгил тури. Бу эпидермис деб аталувчи терининг юқори қатламига таъсир қилади. Бунда чақалоқнинг терисида майда, оқ, пуфакчага ўхшаш тошмаларни кўришингиз мумкин;
- Қизил иссиқлик (Милиариа рубра) — иссиқлик тошмасининг бу тури терининг ташқи қатламида чуқурроқ жойлашган бўлади. Милиариа рубра кўпинча тиканли иссиқлик деб аталади, тошма атрофидаги тери қизариб, огъриқли бўлади ва қичий бошлайди;
- Чуқур иссиқлик (Милиариа профунда) — терининг энг чуқур қатламига (дермис) таъсир қилади. Кичкинтойлар ва болалар орасида жуда кам учрайди. Одатда катталарнинг оёқ, қўл ва қорин териси юзасида пайдо бўлади.
Иссиқлик тошмаси белгилари
Иссиқлик тошмаси терида майда қизил-пушти пуфакча ҳосил қилади. Ушбу тошмалар майда ҳуснбузарларга ўхшаб кетади. Тошмалар жуда сезиларли бўлгани сабаб баъзида ота-оналарни ҳавотирлантиради. Иссиқлик тошмаси иситма ва бошқа хавфли аломатларга олиб келмайди. Аммо айрим ҳолларда тошма қичишиши туфайли болангиз безовта бўлиши мумкин.
Энг кўп учрайдиган белгилари қуйидагича:
- Пушти ёки қизгъиш бўртган нуқта ва тошма шаклида бўлади;
- Чақалоқларда кўпинча бўйин, қўлтиқ, тирсак бурмалари ва таглик тақиладиган соҳада учрайди;
- Кичкинтойлар ва катта ёшдаги болаларда тошма одатда бўйин, кўкрак ва бел соҳасида пайдо бўлади;
- Тошма камдан-кам ҳолларда юз, кафт ёки оёқ таги соҳаларида учрайди;
- Баъзида иссиқлик тошмаси қичиши мумкин;
- Тошма қашланса, кўпайишга мойил бўлади;
- Чақалоқлар терисида иссиқлик тошмаси майда-майда сув пуфакчалари шаклида учрайди.
Иссиқлик тошмаларини даволаш
Тошма одатда жиддий хавф тугъдирмайди ва бир неча кун ичида ўз-ўзидан йўқолиб кетади.
Қуйидаги усуллар ёрдамида чақалоқдаги ноқулайликни енгиллаштириш ва тузалишини тезлаштириш мумкин:
- Иссиқлик тошмаларининг биринчи белгиси кузатилганда болани салқинроқ жойга ўтқазинг;
- Бола терисини салқин ва қуруқ ҳолда сақланг;
- Тошма мавжуд жойга компресс (юмшоқ матони бир неча қават қилиб илиқ сувга бўктириб олингани) қўйинг;
- Бола терисини салқин сув билан бироз намланг, сўнг эҳтиёткорлик билан қуритинг;
- Терини салқин сақлаш учун чақалоқнинг ортиқча кийимларини ечинг, хонани ҳам салқин ҳолда сақланг;
- Болага кўпроқ суюқлик ичиринг, бунда чақалоқларни кўкрак сути билан талаб даражасида боқиш, катта ёшдаги болаларга кўпроқ сув ичириб туриш тавсия этилади.
Муҳим: Турли тошмага қарши кремлардан шифокор кўрсатмасисиз фойдаланманг. Иссиқлик тошмаси аллергик тошма турига кирмагани учун ҳам даволовчи кремлардан фойдаланиш ёрдам бермаслиги мумкин.

Иссиқлик тошмаларининг олдини олиш
Чақалоқларда иссиқлик тошмаси хавфини камайтириш учун қуйидагилар тавсия қилинади:
- Чақалоқларни мавсумга мослаб кийинтиринг. Уларни ҳар доим, айниқса иссиқ ҳавода қалин матоларга ўраб ташлаш шарт эмас;
- Пахта матосидан тайёрланган кенг, тери нафас оладиган кийимларни танланг;
- Чақалоқларни тўгъридан-тўгъри қуёш нурларидан узоқроқ тутинг;
- Иссиқ ҳавода чақалоқларни салқин жойда сақланг. Ўта иссиқ ҳаво кузатилса, кондитсионердан фойдаланиб хонани ҳам салқинлатинг;
- Чақалоқларни иситиш мосламалари ёки бошқа иссиқлик манбалари яқинидан узоқроқ сақланг;
- Ортиқча терлаш ҳолатларини кузатиб боринг. Агар чақалоқ териси қизариб кетса ёки терлаётган бўлса, уни салқинроқ жойга ўтқазинг.
