Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Саломатлик

Чекишни ташлашга 10 қадам

  1. Маълум бир вақтга чекишни ташлаш бўйича қарор қабул қилинг ва уни бажаринг.
  2. Чекишни ташлашингиз оқибатида бош айланиши, титроқ, бош оғриғи ва томоқ қуриши кутилиши мумкин, эътибор берманг, бир икки ҳафта ичида ўтиб кетади.
  3. Ўзингизни биринчи кунларини ўтказишда ёрдам бермоқчи бўлсангиз, доимо маълум бир иш билан банд бўлинг. Кулдон, сигарет ва гугуртни  йиғиштириб қўйинг.
  4. Кўп сув ичинг. Иш вақтида қўлингизга стакан сувини ушлаб олинг ва доимо томоғингизни хўллаб туринг
  5. Актив бўлинг. Сайр қилинг, югуринг ёки спортнинг бошқа турлари билан шуғилланинг. У сизни эркин ҳис этишга ёрдам беради.
  6. Чекишни ташлаш эвазига иқтисод қилинган пулни, бошқа зарурий мақсадга сарфланг.
  7.  Доимий иш куни тартибингиз ва одатларингизни ўзгартиринг. Иложи борича олдин сигарет сотиб олган дўконга яқинлашманг.
  8. Бир дона чекиб қўяй деган одатни ташланг.
  9. Семириб кетишдан сақланинг. Одатда, олдинги чекувчилар чекишни ташлагандан сўнг, семириб кетадилар.
  10. Эсда тутинг, ҳар бир сигаретсиз ўтган кун –сизнинг соғлигингиз, даромадингиз ва ҳамкасбларингиз шунингдек турмуш ўртоғингиз учун ҳам яхши янгилик!