Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Эгизак ҳомиладорлик бўлиши нималарга боғлиқ

Қандай қилиб эгизак фарзандли бўлиш эҳтимолини ошириш ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Аёлда эгизак ҳомиладорлик бўлиши эҳтимоллигини оширишнинг исботланган усуллари мавжуд бўлмаса-да, бундай ҳомиладор бўлиш фоизини оширувчи маълум омиллар мавжуд.

Баъзи омиллар эгизаклар туғилиш фоизларини ошириши мумкин, булар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Аёлнинг ёши;
  • Оилада эгизаклар борлиги;
  • Бепуштликни даволаш;

Ҳомиладорликда эмбрион ҳосил бўлиши учун сперма тухумни уруғлантириши керак. Агар бачадонда иккита тухум ҳужайра бўлиб, улар уруғлантирилса ёки уруғланган тухум иккита алоҳида эмбрионга бўлинса, аёлда эгизак ҳомила пайдо бўлиши мумкин.

Икки хил турдаги эгизаклар мавжуд:

Айнан ўхшаш бўлган эгизаклар: ҳомиладорликнинг ушбу тури уруғланган тухум иккита алоҳида эмбрионга бўлинганида содир бўлади. Бу эмбрионлар монозиготдир, яъни улар айнан бир хил генга эга бўладилар. Айнан ўхшаш бўлган эгизаклар бир хил жинсли ва бир-бирига жуда ўхшаш бўлишади.

Ҳомиладорликда қон босими ошиши

Ўхшаш бўлмаган эгизаклар: ҳомиладорликнинг бундай тури уруғланиш пайтида бачадонда иккита тухум мавжуд бўлганда ва сперма иккаласини ҳам баравар уруғлантирганда содир бўлади. Бу эмбрионлар дизиготикдир, яъни улар бир-хил генларга эга эмас ва бир жинсли бўлмаслиги мумкин.

Нима эгизаклар эҳтимолини оширади?

Бир неча омиллар аёлда эгизак ҳомила бўлиш эҳтомиллигини ошириши мумкин. Буларга қуйидагилар киради:

Оила тарихи

Агар оилада эгизаклар бўлган бўлса, аёлда эгизак фарзанд кўриш эҳтимоллиги бироз юқорироқ бўлади. Ота томондан оила тарихида эгизаклар борлигига қараганда, она томондан оила тарихида эгизаклар борлиги эгизак ҳомиладорлик эҳтимолини ошишига олиб келади. Бироқ бу фараз фақат бепуштликни даволаш усулларидан фойдаланилмаган ҳолатларда «ишлаши» мумкин.

Бепуштликни даволаш

АСРМ таъкидлашича, эгизаклар бўлиш имкониятини оширадиган асосий омил бу бепуштликни даволаш усулларидан фойдаланишдир. Ҳар-хил турдаги бепуштликни даволаш усуллари мавжуд бўлиб, улар эгизак бўлиши эҳтимоллигини турли йўллар билан оширади.

Баъзи туғилиш дорилари аёл тухумдонларини рағбатлантиради, бу унинг бир нечта тухумларни чиқишига олиб келади. Агар сперма иккала тухумни ҳам баравар уруғлантирса, натижада эгизаклар пайдо бўлиши мумкин. Ин витро (сунъий) уруғлантириш ҳам эгизак ҳомила пайдо бўлиш имкониятини ошириши мумкин.

Ёш

Америка аёллар саломатлиги бошқармаси маълумотларига кўра, 30 ва ундан катта ёшдаги аёлларда эгизак ҳомиладор бўлиш эҳтимоллиги юқорироқ ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, бу ёшдаги аёллар репродуктив сикл давомида ёш аёлларга нисбатан кўпроқ тухум чиқарадилар. Агар сперма иккита алоҳида тухумни уруғлантирса, ҳомила эгизак бўлиши мумкин.

Бўй узунлиги ва вазн

АСРМ ҳисоботига кўра, бир-хил бўлмаган эгизаклар бўйи паст аёлларга қараганда, бўйи узунроқ ва нисбатан оғир вазнга эга бўлган аёлларда кўпроқ учрайди. Бунинг сабаблари аниқ эмас, лекин бу яхши овқатланиш ҳолати билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тана вазни юқори бўлган аёлларда ҳомила ривожланиши учун кўпроқ захиралар бўлиши мумкин.

Ирқий келиб чиқиш

Маълумотларга кўра, АҚШда испаниялик аёлларнинг испаниялик бўлмаган оқ ва қора танли аёлларга қараганда эгизак фарзанд кўриш кўрсаткичлари камроқ экан.

Эгизак фарзандли бўлиш эҳтимолини ошириш

Эгизакларнинг ҳомиладор бўлиш эҳтимолини қандай ошириш ҳақида кўплаб исботланмаган даъволар мавжуд. Баъзи одамлар махсус парҳезларга риоя қилишни ёки муайян муқобил даволаш усулларини қўллашни маслаҳат беришади, аммо бу усулларни қўллаб-қувватлайдиган илмий далиллар йўқ.