Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик, Касалликлар

Қандли диабет қандай касаллик

Қандли диабет (қанд касаллиги) — организмда инсулин танқислиги ва моддалар алмашинуви бузилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. Инсулин — бу гормон. Қанд касаллиги сабаб инсулин кам миқдорда ишлаб чиқарилади, қонда глюкоза миқдори ошади. Қонда қанднинг нормадан кўп бўлиши гипергликемияга олиб келади.

Гипергликемия бутун тана бўйлаб қон томири, нерв, кўз ва буйракка, шунингдек, юракка зарар етказиши мумкин. Аёлларнинг ҳомиласида туғма нуқсонли болаларнинг туғилишига гипергликемия сабаб бўлади.

Қандли диабетнинг 3 тури мавжуд:

  • 1-турдаги қандли диабет аутоиммун касаллик: 1-турдаги қандли диабет тананинг ошқозон ости бези ҳужайраларига зарар етказади;
  • 2-тур қандли диабет: етарли миқдорда организмда инсулин ишлаб чиқарилмаса, организм инсулинни тўғри сарфламаслиги натижасида 2-тур қандли диабет юзага келади. 2-турдаги қандли диабет аутоиммун касаллик эмас;
  • Гестатсион диабет: ҳомиладорлик даврида келиб чиқадиган диабетнинг бир тури. Қандли диабет билан аввал касалланмаган аёлда ҳомиладорлик даври давомида қондаги глюкоза миқдорининг ошиши, ҳамда, диабет белгилари пайдо бўладиган ҳолат. Гестатсион диабет ҳар 100 та ҳомиладор аёлнинг 3-9 тасида учрайди.

Ҳомиладорликда қандли диабет юзага келишига нималар сабаб бўлади?

Баъзи аёллар ҳомиладорликдан олдин диабетга чалинади. Бундай диабет прегестатсион диабет деб аталади. Қандли диабет билан аввал касалланмаган аёлларнинг маълум қисмида ҳомиладорлик даврида диабет вужудга келади. Бундай диабет гестатсион диабет ҳисобланади.

Ҳомила аёл танасида глюкозадан фойдаланиш ритмини ўзгартириши мумкин. Ўз навбатида бу ҳомилага салбий таъсир кўрсатиши, ёки гестатсион диабетга чалиниш хавфини орттириши мумкин. Ҳомиладорлик даврида платсента(йўлдош) ривожланаётган ҳомилани озуқа моддалари ва кислород билан таъминлаб туради. Платсента ҳам гормонлар ишлаб чиқаради.

Ҳомиладорликда қон босими ошиши

Ҳомиланинг сўнгги ойида эстроген, кортизол ва метаболизмингизни тартибга солишга ёрдам берадиган инсон платсентал лактоген гормонлари инсулинни блоклаши мумкин. Инсулин блоклангач, инсулин қарама-қаршилиги юзага келади. Бунинг натижасида глюкоза тана ҳужайраларига кира олмайди. Тана ҳужайраларига кира олмаган глюкоза қонда қолади ва қонда глюкоза даражасини оширади.

Ҳомиладорлик даврида қандли диабетга кимлар кўпроқ учрайди?

Ҳомиладорлик даврида диабет учун хавф аслида диабетнинг турига боғлиқ:

  • 1-тур диабет кўпинча болалар ва ёшларда учрайди, лекин 1-турдаги диабет ҳар қандай ёшда бошланиши мумкин;
  • Ортиқча вазнли аёлларда 2-тур ва гестатсион диабетга чалиниш эҳтимоли кўп. Эгизак ёки кўп фарзандли аёлларда ҳам бу кўрсаткич бошқа аёлларга нисбатан анча юқори бўлади.

Ҳомиладорлик даврида диабетнинг белгиларини қандай аниқлаш мумкин?

Гестатсион диабетнинг умумий белгилари йўқ. Аксарият аёллар қандли диабетга тест топширсаларгина уларда касаллик бор ёки йўқлигини аниқлай оладилар.

Ҳомиладорлик пайтида диабет қандай аниқланади?

Барча ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг 24 ва 28-ҳафталарида ушбу касаллик профилактикаси учун скринингдан ўтказилади. Скрининг жараёнида сиз синов учун глюкозали ичимлик ичасиз ва 2 соатдан сўнг қондаги глюкоза миқдори текширилади. Тест юқори қон глюкоза даражасини кўрсатса 3 соат глюкозага чидамлилик тести ўтказилади. Агар иккинчи тест натижалари одатдагидек бўлмаса, ҳомиладорлик (гестатсион) диабети ташхиси қўйилади.

Муҳим: Ҳомиладорликда қандай ётиш керак?

Ҳомиладорлик пайтида диабет қандай даволанади?

Даволаш сизнинг ёшингиз ва умумий соғлиғингизга боғлиқ бўлади.

Даволаш қондаги глюкоза миқдорини меъёрда ушлаб туришга қаратилган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • таркибида кам миқдорда углевод мавжуд бўлган овқатлар ва ичимликларни истеъмол қилиш;
  • кунлик машқларни бажариш;
  • қон глюкоза даражасини доимий кузатиш;
  • гипогликемияни олдини олишга хизмат қилувчи дори воситалари.