Халқаро қон қуйиш жамияти ҳозирги вақтда 36 турдаги қон гуруҳ системалари мавжудлигини қайд этган. Барчага маълум АБО ва резус системадан ташқари қизил қон таначалари юзасида жуда кўп антигенлар аниқланган. Қон гуруҳи эритротситлардаги барча қон гуруҳи системаларини ўз ичига олади. Қон гуруҳлари билан ишлашда фақат уларнинг қон қуйишдаги аҳамияти эмас, балки эритротситлар юзасидаги антигенларга алоқадор касалликларни ҳам эътиборга олиш лозим. Карл Ландштейнер 1900-йилда АБО қон гуруҳлар системасини кашф этди (Бу иши учун 1930-йилда Нобел мукофоти билан тақдирланди). Кейинчалик, Ян Янский инсон қон гуруҳларини 4 га ажратди.
Қон гуруҳлари. Ҳозирда 36 турдаги қон гуруҳ системаси мавжуд бўлиб, 346 дан ортиқ антигенлар аниқланган. Бу қон гуруҳ системаларининг деярли барча генлари автосомал, баъзилари эса ҳам Х ҳам Й хромосомада жойлашган. Бу антигенлар интеграл оқсиллар (резус[Рҳ], Келл), гликопротеинлар ёки гликолипидлар (АБО) бўлиши мумкин.

АBО системаси
36 та қон гуруҳлари системаси ичида АБО системаси қон қуйишда ва органни кўчириб ўтказишда энг муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. 6 ойликдан катта бўлган ҳар қандай одамнинг қонида кўп миқдорда анти-А ва/ёки анти-Б антитаналари мавжуд. О қон гуруҳига(1-қон гуруҳи) эга кишиларнинг қонида А, Б антигенлари бўмасада, уларда икки хил антитана мавжуд.
H антиген. Ҳ антиген АБО қон гуруҳининг антигенлари учун прекурсор(туртки) вазифасини бажаради. Қайси қон гуруҳига мансуб бўлишидан қати назар у барча қизил қон таначаларида мавжуд. Камёб Бомбей фенотипида Ҳ генларининг гомозиготалиги (ҲҲ) учун улар эритротситларда мавжуд бўлмайди. Унинг йўқлиги А ва Б антигенларнинг ҳам йўқолишига сабаб бўлади.
Резус системаси
Резус системаси АБО системасидан кейин иккинчи муҳим система ҳисобланади. Ҳозирда бу тизимга алоқадор 50 та антиген ўрганилган бўлиб, шундан 5 таси муҳим аҳамиятга эга. Қизил қон таначаларининг(ҚҚТ) юзасида Рҳ фактор (иммуноген Д- антиген) бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Шунга кўра қон гуруҳи Рҳ-мусбат ёки Рҳ-манфий бўлади. АБО тизимидан фарқли равишда Д-манфий эритротсити бор одамнинг қонида анти-Рҳ антитаналари мавжуд эмас. Қачонки, қонда Д-мусбат антиген пайдо бўлса бундай антитаналар шаклланади. Анти-Рҳ антитаналар иммуноглобулин Г (ИгГ) табиатига эгалиги учун йўлдошдан ўта олади.
МНС антиген системаси
Биринчи марта Ландштейнер ва Левин бу системани тавсифлаган бўлиб, бу система 2 та генга асосланган : Гликофорин А ва Гликофорин Б. Бу қон гуруҳи 4-хромосомада жойлашган автосомал генлар ва 1 жуфт кодоминант аллеллар ЛМ ва ЛН томонидан бошқарилади. Анти-М ва Анти-Н антитаналари одатда ИгМ типида бўлиб, қон қуйишдаги реаксияларга жуда ҳам кам боғлиқ.
Лутеран системаси
Лутеран системаси 4 жуфт аллел антигенлардан иборат бўлиб, 19-хромосомада жойлашган гендан синтезланадиган Лутеран гликопротеинининг битта аминокислотаси алмашиши билан намоён бўлади. Бу қон гуруҳига нисбатан антитаналар ҳосил бўлиши камдан кам кузатилади ва клиник аҳамиятга эга эмас.
Келл системаси
Бу эритротситлар антигени 3-энг муҳим қон гуруҳ системаси ҳисобланади( АБО ва Рҳ дан кейинги). Бу қон гуруҳ системаси анти-К антитанаси билан боғлиқ. 25 та Келл антигени аниқланган. Анти-К антитанаси ҳомилада ва янги туғилган чақалоқда оғир гемолитик касаллик ва қон қуйиш билан боғлиқ гемолитик реаксияларга сабаб бўлади.
Қон қуйишда муҳим қон гуруҳлари
Ҳозирги вақтда асосий 8 типдаги қон мавжуд бўлиб, улар турлича тарқалган.
И Рҳ+ 35% И Рҳ- 13%
ИИ Рҳ+ 30% ИИ Рҳ- 8%
ИИИ Рҳ+ 8% ИИИ Рҳ- 2%
ИВ Рҳ+ 2% ИВ Рҳ- 1%
