Ҳар қандай қиз, аёл, ҳар бир ҳомиладорликни режалаштирмаётган жуфтликларда ҳайз кечикиши кузатилса, касаллик ёки ҳомиладорликка шубҳа қилиб, ташвишлана бошлайди. Аммо кечикиш ҳар доим ҳам ҳомиладорлик ёки бирор касаллик белгиси ҳисобланмайди.
Ҳамма аёлларнинг ҳайз кўриши бир вақтда, сиклик бўлмайди. Ҳайз кўриш ёш қизларда яқинда бошланган бўлса, ҳайз сикл кечикиши кузатилиши мумкин. Одатда, уларда доимий сиклнинг ўрнатилиши учун бир-икки йил керак бўлади. Шунингдек, аёлларда ҳайз кечикиши менопауза бошланишидан олдин ҳам кузатилади.
Ёш оналарда туғруқдан кейин болани эмизиш даврида ҳам кечикиш кузатилади. Бундай ҳолларда, ҳайз бир неча ой давомида чўзилиб кетади. Аммо, шунга қарамай, бу каби ҳолатлар касаллик ҳисобланмайди.
Ҳайз даврининг давомийлиги ҳар бир аёлда ҳар хил бўлиши мумкинлигини ёдда тутишингиз керак. Ҳайз кўриш ҳаммада 30 кунда такрорланмайди; баъзи аёллар ҳар 28 кунда ёки ҳар 25 кунда (21 дан 35 кунгача) такрорланиб турувчи сиклга эга. Узоқ муддатли, лекин сиклик такрорланувчи ҳайз кўриш ҳам патология ҳисобланмайди.
Нормада ненструал сикл ҳар 21-35 кун ичида такрорланиши ва иккидан етти кунгача давом этиши мумкин.
Ҳайз қанча муддат чўзилса ҳам норма ҳисобланади?
Агар ҳайз кўриш қуйидаги ҳолатларда 7 кундан кўп бўлмаган кунга чўзилса, хавотирланишингизга ўрин йўқ:
Бирор касаллик белгиларисиз ҳайз кечикиш муддати
Соғлом, ҳомиладорликни режалаштирмаётган аёлларда ҳайз кўриш ўртача 2-3 кунгача кечикиши мумкин.
Қизлар учун ҳам ҳайз кўришнинг 2 кунга кечикиши одатий ҳолдир, у ташқаридаги ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ёки атмосфера босимининг кўтарилиши туфайли пайдо бўлиши мумкин.
Аёлнинг ҳайз кўриши 3 кунга кечикиши ҳам ташвишланиш учун асос бўлмайди. Бу доимий стресс, нотўғри овқатланиш, ортиқча иш ва турмушдаги бошқа омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу каби ҳолатларда, албатта турмуш тарзини ўзгартириш ва яхшилаш ҳақида ўйлаш лозим.
Ҳатто ҳайз кўришнинг 4 кунлик кечикиши ҳам ваҳима учун асос эмас, бунга худди юқоридаги каби омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Баъзи аёллар турмуш ташвишлари билан бўлиб, аввалги ҳайз кўриш муддатини эслай олмайди. Бу эса, ортиқча ташвишланишга олиб келиши мумкин. Шунинг сабабдан, бу каби ҳолатларни олдини олиш учун «Лалу — Ҳайз календари» иловасини Плай Маркетдан телефонингизга юклаб олишингизни тавсия этамиз.

Патология мавжуд, аммо репродуктив тизим билан боғлиқ эмас
Ҳомиладор бўлмаган ва соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммоларсиз қиз ва аёллар учун ҳайз кўришнинг кечикиши 5 дан 7 кунгача давом этиши мумкин. Шамоллаш, грипп ёки бошқа юқумли касалликлар туфайли ҳайз кўриш, тахминан 5 кунгача кечикиши мумкин.
Бундай ҳолатда беморни бутунлай соғлом деб аташ мумкин эмас, аммо ҳайз кечикиши шикояти билан гинекологга мурожаат қилиш шарт эмас. Балки, юқумли касалликни даволаш учун умумий амалиёт шифокори ёки инфексионистга мурожаат қилинг.
Аёл соғлиги тикланиши биланоқ, сикл яхшиланади. Ой кўришнинг 6 ёки 7 кунга кечикиши қизнинг нафас йўлларининг ўткир яллиғланишлари, грипп, томоқ оғриғи ва бронхит каби касалликлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Умуман олганда, аёл ва қизларда репродуктив тизим касалликларисиз ҳайз кечикиши 5-7 кунгача давом этиши мумкин.
Ҳайз кўришнинг бир ҳафта ёки ундан кам муддатга кечикиши турмуш тарзингизни қайта кўриб чиқишингиз кераклигини англатади. Шундай қилиб, агар аёл қаттиқ диетада бўлса, жуда кўп ишласа ёки кунлик жисмоний ҳаракатни ҳаддан ташқари ошириб юборса, сурункали стресс ҳолатида яшаса, унинг танаси мудофаа тизимларини ишга солади. Ва ҳайз кечикиши кузатилади.
Организм шундай яратилганки, у ноқулай шароитда ҳомиладорликнинг олдини олишга ҳаракат қилади, чунки акс ҳолда аёлга болани кўтариш ва туғиш қийин бўлиши мумкин. Шу сабабдан, ноқулай ҳолатларда ҳайз кўриш ортга сурилиши мумкин.
Бундай сабабларга кўра ҳайз неча кунга кечикиши мумкин? 1 ойгача. Аммо соғлиғингизни яхшилаш учун дарҳол керакли чораларни кўриш тавсия этилади, масалан, диетангиздан воз кечинг, жисмоний ҳаракатларни камайтиринг, умуман, турмуш тарзингизни яхшиланг. Шунда организмни, жумладан доимий ҳайз кўришни ҳам даволашсиз тиклаш мумкин.
Қисқа ҳайз кечикишининг асосий сабаблари:
- носоғлом парҳез, витаминлар етишмаслиги, оч қолиш;
- доимий уйқусизлик;
- қаттиқ жисмоний меҳнат, ҳаддан ташқари ақлий стресс;
- Турли хил моддалар билан заҳарланиш ёки экологик ҳолати ёмон бўлган минтақада яшаш, алкогол ёки тамакидан заҳарланиш;
- вазн билан боғлиқ муаммолар, озғинлик ва семизлик;
- бошқа минтақага кўчиб ўтгандан кейинги иқлим ўзгариши;
- юқумли касалликлар;
- сурункали касалликлар;
- контратсепсия воситаларини қабул қилиш ёки гормонал дориларни бекор қилиш.
Касаллик сабабли ҳайз неча кун кечикиши мумкин?
Барча аёлларда ҳайз сикли турли сабаб билан бузилиши, шунингдек ой кўриш муддатининг ортга сурилиши ҳам турлича бўлиши мумкин. Масалан, бир неча ойлар давомида ой кунларини ўтказиб юборадиган беморлар ҳам бор. Агар кечикиш 5-7 кундан ошса, ташвишланиш учун асос ҳисобланади. Сўнгра аниқ ташхис қўйиб, даволаниш учун гинеколог қабулига ташриф буюришингиз керак.
Кечикишга олиб келиши мумкин бўлган касалликлар:
- Жинсий органларга таъсир қилувчи яллиғланиш касалликлари. Ушбу касалликларнинг умумий белгилари қорин оғриғи ва ажралмалар ажралиши ҳисобланади.
- Жинсий органларнинг онкологик касалликлари;
- Тухумдон поликистози. Ушбу касаллик оқибатида аёл вазни ошади, юзда, қўлларда, бадан орқасида ортиқча туклар ўсади, асабийлашиш кучаяди. Бу эркак гормони тестостероннинг қондаги даражасининг ошиши туфайли юз беради.
- Тухумдон сариқ танаси кистаси. Унинг пайдо бўлишига сабаб гормонал мувозанат бузилишидир.
Ҳайз кечикиши аборт, бачадондан ташқари ҳомиладорлик ёки бачадон олиб ташланганидан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолатга нафақат гормонал ўзгаришлар, балки амалиёт пайтида юзага келиши мумкин бўлган механик шикастланишлар ҳам сабаб ҳисобланади.
Ҳайз кўриш муддатининг ортга сурилиши ҳар доим ҳам патология эмас. Аммо кечикиш ўспирин қизда, туғруқдан кейин ёки менопаузадан олдин пайдо бўлмаса ҳамда 7 кундан ортиқ давом этса, албатта гинекологга мурожаат қилиб, текширувдан ўтиш керак.
Ҳайз кечикишнинг сабаби бўлган асосий касалликнинг дастлабки босқичлариданоқ курашиш учун ҳам шифокорга ўз вақтида мурожаат қилиш лозим.
Агар кечикиш ҳомиладорлик белгиси сифатида намоён бўлаётган бўлса, ҳомиладорликни тасдиқлаш, витаминларни истеъмол қилишни бошлаш ва ҳомиладорлик календари каби воситалар ёрдамида соғлиғингизни эрта босқичларданоқ кузатиб бориш учун унга дарҳол аниқлик киритиш мақсадга мувофиқдир.
