Албатта, геморрой ҳақида гапириш барчамиз учун ёқимсиздир, аммо ҳомиладорликда геморрой учраши ҳам ҳаёт ҳақиқатидир.
Геморрой – анал тешиги веналари касаллиги бўлиб, геморроидал тугунлар катталашиши, пастга силжиши ёки ташқарига чиқиб қолиши билан кечади. Инсоннинг тўғри ичаги мушак ва бириктирувчи тўқималардан ташкил топган. Ички шиллиқ қават бўғимчалар – яъни геморроидал тугунлар билан қопланган.
Геморроидал тугунлар инсон қаттиқ кучанганида шиллиқ қават билан бирга пастга сурилиши мумкин. Бунинг натижасида қон айланиш бузилиб, геморроидал тугунлар ўлчами катталашади ва ташқарига чиқиб қолади.
Геморрой ҳомиладорлик даврининг учинчи триместрда тез ривожланади. Ҳомиладорлик давридан ташқари ҳолатларда ҳам юзага келади. Геморройнинг икки тури мавжуд: ички ва ташқи. Ички ва ташқи геморрой бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади.
Ички геморрой тананинг ички қисмида тўғри ичакда ҳосил бўлади. Улар тўғри ичакда юзага келганлиги сабабли, ташхис қўйиш қийин. Баъзи ички геморройлар пролапсали бўлиши мумкин, яъни улар анал тешикдан ташқарига чиқиб туради.
Ташқи геморрой тана ташқарисида пайдо бўлади. Улар анус яқинида жойлашган ва тери билан қопланган. Бунда тери ўта сезгир ва яллиғланиш эҳтимоли юқори бўлади.Ташқи геморрой шишиб қолса ёки қон ивиши кузатилса, ичакларга зарар етказиши мумкин.
Агар геморройда қон ивиши натижасида масса ҳосил бўлса, тўсатдан кучли оғриқларга олиб келиши мумкин. Оғриқ дастлабки 48 соат ичида жуда кучаяди.
Геморройнинг қандай белгилари бор?
Геморрой белгилари Сизда мавжуд бўлган геморрой турига қараб фарқ қилиши мумкин.
- қон кетиши (бўшаниш пайтида ички кийим, туалет қоғоз ёки унитазда қон бўлиши);
- оғриқли ич келиши;
- анус атрофидаги терида қавариш;
- қичишиш;
- қизиб кетиш;
- шиш.

Ҳомиладорликда геморрой юзага келишига нима сабаб бўлади?
Ҳомиладор аёллар геморройга кўп чалинадилар. Тадқиқотларга кўра 50% ҳомиладор аёлларда геморрой ривожланади.
Ҳомиладорлик даврида геморройнинг юзага келиши сабаблари:
- қон ҳажмининг ортиши;
- бачадондан анус яқинидаги веналарга босим ошиши;
- гормонал ўзгаришлар;
- ич қотиши.
Ҳомиладорликдан кейин геморрой йўқоладими?
Туғруқдан кейин гормонлар даражаси, қон ҳажми ва қорин бўшлиғи босимининг пасайиши туфайли геморрой бутунлай йўқолиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида энг кўп геморрой учинчи триместрда, туғруқ жараёнида пайдо бўлади.
Даволаш усуллари қандай?
Геморройни уй шароитида олдини олиш, даволаш мумкин. Бироқ, уй шароитидаги даволашни ўзи етарли эмас. Даволанмаган геморрой вақт ўтиши билан ёмонлашиши ва оғриқнинг кучайиши ёки қон кетиши туфайли анемия каби асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Геморройга ташхис қўйиш учун шифокорларга мурожаат қилиш керак. Геморрой анус яқинида қон кетишининг ягона сабаби эмас, орқа тешикни артганда ёки нажасдан қон кетишини сезганингизда тезда шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Геморройни уй шароитида даволаш усуллари
Геморройдан холос бўлиш ва олдини олиш учун уйда бажариш мумкин бўлган кундалик ҳаракатлар:
- Чаканда мойи мавжуд бўлган салфеткалар ёки прокладкалардан фойдаланинг;
- Дефекатсия пайтида юмшоқ ва ювиладиган салфеткалардан фойдаланинг;
- Ўтирадиган ваннадан фойдаланинг ва кунига бир неча марта 10 дақиқа давомида тоза илиқ сувда ванна қилинг;
- Ўртача ҳароратда эпсом тузи қўшилган ванна қабул қилинг;
- Анусга ортиқча босим ўтказмаслик учун ҳожатда узоқ вақт ўтирманг, жисмоний машқлар бажаринг;
- Ич юмшоқ келиши учун кўп сув ичинг ва клечаткага бой маҳсулотлар истеъмол қилинг;
- Мушакларни мустаҳкамлаш учун Кегел машқлари доимий машғулотингиз бўлсин.
