Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликда ич қотиши — қабзият

Баъзи аёлларда ҳомиладорликнинг илк босқичларида қабзият кузатилади, бошқа аёлларда эса, умуман кузатилмасалиги ҳам мумкин.

Ушбу мақолада, биз нима учун ҳомиладорликда ич қотиши, яъни қабзият сабаблари ва аёллардаги бундай ноқулайликларни енгиллаштириш учун уй шароитида қўллаб бўладиган хавфсиз даволаш чораларини муҳокама қиламиз.

Сабаблари

Қабзиятнинг сабаби ҳомиладорликнинг қайси босқичида содир бўлаётганлигига боғлиқ. Бунга қуйидаги мумкин бўлган сабаблар киради:

Гормонлар: гормонлар миқдорининг ўзгариши, эрта ҳомиладорликда ичаклардаги ҳаракатнинг, ичаклардан ахлатнинг чиқишини секинлашишига сабаб бўлади.

Бунда йўғон ичакда сув сўрилиш миқдори кучаяди, бу эса ахлатнинг қаттиқ бўлиб қолишига олиб келади.

Ҳомиладорлик витаминлари: пренатал витаминлар, айниқса анемияга қарши дорилар темирга бой, баъзан бу ҳомиладорлик давомида асосий витаминлар танқислиги ҳисобланади. Темир ахлатнинг қорайишига, қийин келишига ва ҳомиладорликда ич қотиши ҳолатига сабаб бўлади.

Бачадон босими: ҳомиладорликни кечки даврида, бачадон ҳажми катталашиши натижасида ичакларга босим бўлади, бу эса ичаклардан ахлатни ҳаракатланишида қийинчилик туғдиради.

Қўшимча равишда баъзан ичаклар ҳаракатидан ташқари қабзият келиб чиқишида шиш, ошқозондаги ноқулайликлар ва қийин, қуруқ, азоб берувчи ахлат ҳосил бўлиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Бунинг натижасида шунингдек, ахлатни тўлиқ чиқаролмаслик ҳисси рўй беради. Қабзият, айниқса ҳомиладорлик даври давомида кўп ноқулайликларни келтириб чиқарди.

Ҳомиладорликда ич қотишни уй шароитида даволаш

Ҳомиладорлик давомида аёлда тез-тез келиб чиқадиган қабзиятни енгиллаштирадиган, хавфсиз уй шароитида даволаш усуллари мавжуд. Булар:

Тола: қўшимча толалар олиш ёки толали овқатлар кўпроқ истеъмол қилиш, шунингдек, мевалар,сабзавотлар ва бутун доналар истеъмол қилиш ахлат миқдорининг ошишига ва ичакларда массанинг ўтишини осонлашишига олиб келади. Катта ёшдагилар ҳар куни 28 ва 34 грамм миқдорда тола истеъмол қилишлари керак.

Суюқлик: етарли миқдорда сув ичиш сақланган ахлатнинг юмшоқ ва осон ўтишида муҳим ҳисобланади. Агар инсон унга сув ёрдам бермаётганлигини ҳис қилса, шўрва, чой, ва табиий ширин мева ёки сабзавот шарбатларини ўз парҳезларига қўшишлари мумкин.

Серҳаракатлилик: фаол бўлиш ичаклардаги ахлатнинг ҳаракатига ёрдам беради, шифокорнинг розилиги билан мунтазам машқ қилиш қабзиятни енгиллаштиришга ёрдам беради. Агарда машқ қлиш имконияти бўлмаса, ҳар куни пиёда юришга ҳаракат қилинг.

Пробиотиклар: ичакларда миллионлаб соғлом бактериялар яшайди ва унинг тўғри ишлашига ёрдам беради. Пробиотиклар ичаклардаги бактериялар билан уларнинг соғлом штаммларини кўпайишига ёрдам беради, ичак ҳаракатининг норал ва мунтазам бўлишида иштирок этади.

Бошқа даволаш усуллари

Агар юқоридаги уй шароитида даволаш усуллари исг бермаса, шифокор билан бунинг бошқа вариантларини муҳокама қилиш мумкин.*

Аёллар пренатал витаминларни қабул қилиши темир миқдорини ошириб юборади, бунда шифокорлар темир миқдори кам бўлган витаминларни тавсия этишади.

Ҳомиладорликдаги қабзиятни бирламчи тиббий даволаш усули бу сурги дори воситалари, у беморни ҳожатхонага боришда кўпгина қулайликлар ва енгилликларни юзага келтиради.

Сурги воситаларидан фойдаланиш одатда хавфсиздир, бироқ огоҳлантирувчи, кучли сурги дори воситалардан ўзини четга олиш яхши чунки улар бачадон қисқаришларини ошириб юбориши мумкин.

Кўпгина сурги воситалар ретсептсиз сотилишига қарамай, улардан қайси бири хавфсиз эканлигини шифокор билан маслаҳатлашиб фойдаланиш шарт.

Ҳомиладорлик давомида фойдаланиш мумкин бўлган баъзи дорилар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Ҳомиладорлик холестази касаллиги

Аёл ҳомиладорлик давомида қуйидаги хавфсиз сурги дори воситаларидан фойдаланиши мумкин:

Масса ҳосил қилувчи моддалар

Улар ахлат таркибига толанинг қўшилиши ва кўп миқдорда сув сўрилишига ёрдам беради. Бундай қилиш орқали улар ахлатни юмшоқроқ ва осонроқ ўтишини таъминлаб қилиб беради.

Бундай сурги воситаларини турлари спазм ва ноқулайликларга сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун ҳомиладор аёл бундай воситаларни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда ичишни кичик дозадан бошлашлари ва кўпроқ сув билан ичишлари керак.

Масалан, масса ҳосил қилувчи моддалар писеллиум, метилселлулоза ва поликарбофил моддаларини ўз ичига олади.

Нажас юмшатувчи воситалар

Нажас юмшатувчи воситалар ахлатда сув етарли бўлишига ёрдам беради, бу уни юмшоқ ва ўтишини қулайлаштиради.

Нажас юмшатувчи воситалар одатда ҳомиладор аёлларга ретсепт асосида шифокор тавсияси асосида берилади.

Мойли сурги дори воситалари

Мойли сурги воситалар ахлат юзасига силлиқ қоплама қўшади ёки ичак йўлида қолган ахлатни танадан ташқарига чиқишига ёрдам беради.

Глисерин шамчалари мойли сурги воситаларининг бир туридир. Бу суппозиторийларни ишлатишдан олдин, айниқса ҳомиладорлида доимо соғлиқни сақлаш мутахассиси билан маслаҳатлашиш керак.

Осмотик сурги воситалари

Бу сурги воситалари ичакларда сув миқдорини ошириб, ахлатни юмшоқ бўлишига ёрдам беради. Улар шунингдек ичак бўйлаб ахлатни ҳаракатини таъминлайди.

Сурги воситаларининг бу турлари шунингдек, қоринда шиш ва спазмга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳомиладорликда ич қотиши асоратлари

Кўпгина ҳолатларда ҳомиладорликдаги қабзият қисқа муддатли бўлиб, даволашсиз ёки минимал даражада ўтиб кетади. Камдан-кам ҳолатларда узоқ давом этган қабзият оғир ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин, бундай ҳоллатлар юз бермасидан туриб, шифокор билан маслаҳатлашиш ва зарур даво чораларини кўриш лозим.

Сурги дори воситаларидан узлуксиз фойдаланишда давом этиш ичакларнинг мустақил ахлат чиқариш тизимини “унутиб” қўйишига сабаб бўлиши мумкин.

Бу дорилар шунингдек баъзи одамларда электролит ва суюқлик баланси мувозанатининг бузилишига сабаб бўлади.

Бундай муаммолар одатда, соғлигида бошқа муаммлари бўлган одамларга таъсир қилади, масалан, қандли диабет ёки буйрак касалликларида.

Сурги воситаларнинг турлари ва уларни қанчалик тез-тез қабул қилиши ҳақида шифокор билан маслаҳатлашиш шарт.