Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликда шишлар — сабаблари ва даволаш усуллари

Ҳомиладорликда шишлар одатий ҳолдир, чунки ривожланаётган чақалоқнинг эҳтиёжларини қондириш учун организм тахминан 50% кўпроқ қон ва суюқлик ишлаб чиқаришни бошлайди. Шишлар одатда қўл, юз, оёқ ва тўпиқларда пайдо бўлади.

Ҳомиладорлик даврида шишларнинг сабаблари

Организмда суюқлик йигъилиши аёл танасини юмшатишга хизмат қилади, бу эса ўз навбатида ривожланаётган чақалоқнинг осонроқ каттаришига имконият яратади. Шунингдек, қўшимча суюқликни бўлиши тугъруқ пайтида чаноқ бўгъимлари ва тўқималарини енгил очилишида ёрдам беради. Ҳомиладорлик даврида йигъилган суюқлик аёл вазнининг тахминан 25% қисмини ташкил этади.

Ҳомиладорликда шишлар қачон пайдо бўлади?

Ҳомиладорликнинг даврида исталган вақтда шишлар пайдо бўлиши мумкин,улар асосан ҳомиланинг бешинчи ойида яққол сезилади.

Шишни пайдо бўлишига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин:

  • Ёз фаслидаги иссиқ об-ҳаво;
  • Узоқ вақт давомида тик туриш;
  • Кун давомидаги тинимсиз ҳаракатлар;
  • Таркибида калий миқдори паст бўлган таомларни истеъмол қилиш;
  • Кофеин миқдори юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш;
  • Натрий кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш.

Ҳомиладорликда шишларни даволаш усуллари

Шишни калийга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали камайтириш мумкин. Масалан, банан калийга бой мева ҳисобланади, шунингдек, таркибида кофеин мавжуд бўлган нарсаларни истеъмол қилмаслик тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик давридаги спазм (томир тортишиши) ҳолатлари

Шишни олдини олиш учун маслаҳатлар:

  • Оёқда узоқ вақт тик туришдан сақланиш. Оёқларни юқорига кўтариб ётиш, тўпиқларни бир-бирини устига чиқариб тез-тез алмаштириб туриш, болдир мускуллари дам олиши учун оёқни оҳиста букиб ётиш тавсия этилади.
  • Чап томонга ёнбошлаб ётиш. Бу ҳолат катта веналар орқали тананинг пастки қисмидан юракка қайтиб борувчи қон томирларига тушадиган босимни камайтиради. Натижада юракка қон яхшироқ етиб боради. Шунингдек, ётган пайтда оёқ остига ёстиқ қўйиб кўтариш ҳам яхши самара беради.
  • Компрессор пайпоқларини кийиш. Кун давомида юрган пайтда оёқлардаги босимни бир маромда ушлаб туриш учун бу турдаги пайпоқлар ҳам ёрдам бериши мумкин.
  • Ҳар куни жисмоний фаол бўлиш. Пиёда юриш, статсионар велосипед ҳайдаш ва енгил сузиш ҳам яхши самара беради.
  • Бассейн ичига тушиб юриш ёки шунчаки сувда тик туриш ҳам оёқ мускулларидаги босимни камайтириб ҳосил бўлган огъриқдан халос қилиши мумкин.
  • Кенг кийимларни кийиш. Иложи борича тор кийимларни киймаслик керак, улар танага қанча ёпишиб тургани сари организмда қон айланишига халақит беради, шунингдек, тўпиқ ва болдирларни қисиб турадиган пайпоқларни кийиш ҳам умуман тавсия этилмайди.

Баъзи тадқиқотларга кўра, оёқ, қўл ва қулоқларнинг айрим жойларини массаж қилиш орқали ҳам ушбу даврдаги шишларни камайтириш мумкин.

Шиш сабабли суюқликни камроқ ичишга ҳаракат қилиш яхши эмас, аксинча, бу даврда кунига тахминан 10 стакан (2,4 литр) суюқлик ичиш тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик даврида оёқ ва тўпиқларнинг шишши нормал ҳолат бўлса-да, тўсатдан бир оёқнинг шишиши ва огъриқ пайдо бўлиши чуқур томир тромбози белгиси бўлиши мумкин. Бу эса организмда қон босимини одатдагидан кўтарилиб кетганини билдиради. Бундай ҳолатларда зудлик билан шифокор кўригидан ўтиб, ташхис қўйилгач даволаниш керак бўлади.