Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик давридаги спазм (томир тортишиши) ҳолатлари

Кўпчилик бўлажак оналар ҳомиладорлик даври давомида бир неча марта енгил огъриқларни, томир тортишиши каби бошдан кечиришади. Чақалоқ катталашиб ривожлангани сари ҳар куни танада ўзгаришлар кузатилади, умуман олганда чақалоқни 9 ой мобайнида кўтариб юриш ҳам осон иш эмас.

Томир тортишиши ҳолатлари ҳомиладорлик даврида кузатиладиган одатий белгилардан бири бўлиши мумкин. Агар аёл маълумотга эга бўлса, организмида қайси огъриқ нима сабабдан пайдо бўлаётганини осонгина билиши мумкин.

Томир тортишиши пайдо бўлиш босқичлари

Биринчи ва иккинчи 3 ойлик давомида бутун тана чақалоқ учун қулай муҳит ҳосил қилиш билан банд бўлади. Бу вақт давомида бачадон мушаклари чўзилиб, кенгайишни бошлайди. Мускулларнинг кенгайиши ошқозоннинг иккала томонида тортишиш ҳисси пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ҳомиладорлик даври энди бошланганида ҳайз кўргандаги каби огъриқларни ҳам ҳис қилиш мумкин.

Сабаблари

Ҳомиладорликнинг илк даврида аёлларда одатда ич қотиши (қабзият) кузатилади бу ҳам томир тортишишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, одатий кунлик машқларни бажаришда ҳам томирлар тез-тез тортишиб қолиши мумкин.

Инфексия

Замбуруғ инфексиялари ёки сийдик йўллари инфексиялари ҳам томир тортишишига олиб келиши мумкин. Британия тиббиёт ассотсиатсияси томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, бўлажак оналарнинг тахминан 6% ида ҳомиладорлик даврида сийдик йўллари инфексиялари ривожланади.

Ситомегаловирус нима ва унинг белгилари қандай

Жинсий алоқа

Жинсий алоқа ҳам томир тортишишини келтириб чиқариши мумкин. “ҲеалтҳйВомен” нодавлат нотижорат ташкилоти маълумотларига кўра, согълом аёлларнинг кўпчилиги чақалоқ туғилгунига қадар ҳам жинсий алоқа қилишлари мумкин. Аммо ҳомиладорлик даврида қорин катталашгани сабабли жинсий алоқада бўлиш унчалик ҳам ёқимли туюлмайди.

Эктопик ҳомиладорлик

Енгил томир тортишишлар ҳомиладорда нормал ҳолат ҳисобланса-да, агар у қандайдир огъриқлар пайдо қилаётган бўлса шифокорга кўриниш тавсия қилинади. Агар тортишишлар билан бирга догълар ёки қон кетишни бошласа, бу ҳолат эктопик ҳомиладорлик белгиси бўлиши мумкин, яъни бунда ҳомила бачадонда эмас балки фаллоп найчаларидан бирида жойлашиб қолиш эҳтимоли бор.

Бир неча дақиқада ўтиб кетмайдиган домий кучли огъриқлар пайдо бўлаётган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш шарт.

Ҳомиладорлик даврида қон босимини ошиши

Одатда қон босимининг ошиши ҳомила 20 ҳафталик бўлганидан кейин бошланади. Босим ошиши ошқозоннинг юқори ўнг томонида огъриқларга сабаб бўлади. Қон босимининг ошиши платсентани тугъруқдан олдин бачадондан узилиб қолишига олиб келади. 

Томир тортишишлар ва ҳомиладорликнинг учинчи даври

Ҳомиладорликнинг учинчи даврида аёллар чаноқ соҳасида қўшимча босим ҳис қила бошлашади, чунки чақалоқ бу даврда жуда тез ривожланиб катталашиб боради.

Бола катталашгани сари эса, оёқлари билан қин нервларини босиб қолади. Чақалоқ қорин бўшлигъида доимий айланиб ҳаракатга келишни бошлагач эса аёл юрганда одатдагидан кўпроқ босим ва томир тортишишларини ҳис қилиши мумкин. Бундай пайтларда бироз ёнбошлаб ётиб дам олиш огъриқларни камайтиради, аммо оғриқ доимий давом этса, албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Томир тортишишини енгиллаштириш

Томир тортишганда ортиқча ваҳима қилиш шарт эмас, шунчаки бир нечта оддий маслаҳатларга амал қилиш кифоя қилади. Дастлаб, жисмоний меҳнатда фаол бўлишни ва тортишиш ҳосил бўлишига сабаб бўлувчи омилларни камайтириш керак. Кечаси ухлашдан олдин илиқ ванна қабул қилиш, тинч ва осуда муҳитда дам олиш қориндаги огъриқларни камайтиришга анча ёрдам беради.