Ҳомиладорлик истаклари ёки ҳомиладорликда бошқоронғулик деярли барча аёлларда жуда тез-тез учрайди (тузланган бодринг ва совуқ ҳароратда музқаймоқ истеъмол қилишни хоҳлаш каби). Фарзанд кутаётган оналар озиқ-овқатларни танлаб истеъмол қилиши одатий ҳол.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бўлажак оналар туғилажак болаларининг истаклари, организм талаб этаётган маҳсулотни ейишни истагани сабаб овқат танлайди деган хулосани берса, айрим тадқиқотчилар бу жараённи осонлик билан тушунтириш қийин эканини таъкидлашади.
Агар Сизда ҳам таомларни танлаб истеъмол қилиш хоҳиши бўлса, истакларингизга хайрихоҳ бўлинг, бироқ, меъёрни унутманг. Аммо, Сиз тановул қилмоқчи бўлган маҳсулот туғилажак фарзандингиз учун зарар олиб келиш эҳтимоли бўлса (мисол учун, кўп миқдорда муз, кесак ва нордон маҳсулотлар) шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладор аёллар бундай хоҳиш-истакларнинг кўпи кутилмаганда пайдо бўлгандек туйилишини айтишади, аслидачи бунга сабаб нима?
Гормонлар. Бу қисман тўғри жавоб. Ҳомиладорлик даврида аёллардаги гормонал ўзгаришлар таъм ва ҳид билишга катта таъсир кўрсатади. (Бу қисқа муддатли жараённи бошдан кечираётган аёлларда нима сабабдан озиқ-овқатга бўлган хоҳиш ва нафратланишни англашингизда ёрдам бўлади).
Бироқ, умумий хулоса аёлларнинг ҳомиладорлик давридаги инжиқликлари, хоҳиш-истакларини бирлаштириб турувчи умумий фактор йўқ ва бунинг сабабини ҳеч ким аниқ билмайди.
Ҳомиладорликда бошқоронғулик қачон бошланади?
Ҳомиладорлик даврида аёлларда истак-хоҳишларнинг кечиши бир-бирини такрорламайди, яъни у индивидуал кечадиган жараён. Баъзи аёлларда ҳомиладорлик даври давомида ҳеч қандай истак-хоҳишлар учрамайди.
Ҳомиладор аёлларда бошқоронғулик асосан, ҳомиланинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида кучаяди. Бола дунёга келгач бироз вақтдан сўнг онанинг инжиқликлари ва хоҳишлари одатдагидек давом этади.

Ҳомиланинг биринчи ойида аёлларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан муаммолар юзага келади. Кўп ҳолларда аёллар ўзларига маъқул келмаган таомларни истеъмол қилиш тугул, ҳатто ҳидлашга ҳам тоқат қилмайди. Бундай вазият хоҳиш-истакдан тубдан фарқ қилади. Ҳомиладор аёллар бу даврда овқатларни истеъмол қилишдан воз кечишади.
Ҳомиланинг 5 ёки 6 ҳафтасида эрта тонгдан қайт қилиш орқали маҳсулотлар уларнинг организмига маъқул келмаганини ифодалайдилар.
Ҳомиладорлик хоҳиш-истаклари нимани англатади?
Соғлом овқатланиш мутахассислари ва соғлиқни сақлаш менторларининг фикрича, ҳомиладорлик давридаги хоҳиш-истаклар инсон ҳаётидаги психологик жараёнлар билан боғлиқ.
Масалан, ҳомиладор аёлларнинг кўп миқдорда муз ва одатий бўлмаган озиқ-овқат моддалари, кир ювиш крахмали, кесакни истеъмол қилишлари, аёл организмида темир ёки рух танқислиги билан боғлиқ эканини, шунингдек, оилавий муносабатларда дилхираликлар борлигини ифодалайди деган хулосани беришади.
Умумий хулоса шуки, мутахассислар ҳомиладорлик давридаги хоҳиш истакларга эътибор бериш баробарида, меъёрни таъминлашни маслаҳат беради. «Соғлом диета — бу сизнинг ҳиссий ва жисмоний эҳтиёжларингизга, шунингдек, организмингизнинг истакларига жавоб берадиган овқатланишдир» – дейди мутахассислар.
Ширинликларни истеъмол қилишдаги истаклар глюкозанинг пасайиши натижаси, шунинг учун оз-оздан тез-тез овқатланиш шакарни кўп истеъмол қилмасликка ёрдам беради.
Ҳар куни эрта тонгда нонушта қилиш (нонуштани ўтказиб юбориш иштаҳани кучайтириши мумкин), кунлик жисмоний машқ қилиш ва психологик кўмак олиш орқали аёллар зарарли хоҳиш-истакларидан воз кечиши мумкин.
