Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик пайтида ҳомиланинг юрак уриши ўзгариши

Ҳомиладорлик вақтида тугъилажак фарзандингиз юрак уриши нормада эканини қандай билиш мумкин? Бу савол аёлларда аксарият ҳолларда ҳомиланинг юрак уришини биринчи марта эшитганида пайдо бўлади. Ушбу товуш сизни ҳайратлантириши ҳам табиий ҳол. Чунки одатда аёллар ҳомиладорлик даври давомида чақалоқнинг юраги қанчалик тез уришидан бехабар бўлади.

Фарзандингизнинг юрак уриши қандай ўзгаради

Кўпчилик аёллар ҳомила юрак уришини биринчи марта эшитганда бу ҳолатни тасвирлаш учун “дук-дук” каби тақлид сўзлардан фойдаланади. Ҳомиладорлик пайтида юрак уриш тезлиги катталарнинг юрак уриш тезлигидан юқорироқ, лекин ҳомиланинг нормал юрак уриши ҳомиладорлик даврига ва кун қисмларига қараб ўзгаради.

Ҳомиладорликнинг турли даврларида ҳомила юрак уриши

Ҳомила тахминан беш ҳафталик бўлганда чақалоқнинг юраги ура бошлайди. Бу вақтда ҳомиланинг нормал юрак уриш тезлиги онанинг юрак уриши билан бир хил бўлади: дақиқасига 80 дан 85 зарбагача уради. Шу вақтдан бошлаб, биринчи ойда юрак уриши кунига тахминан уч марта тезлашади. Шифокорингиз ултратовуш ёрдамида ҳомила неча ойлик бўлганини аниқлашда юрак уриш тезлигидан фойдаланиши мумкин.

Ҳомиланинг юраги уришда давом этар экан унинг тушиш хавфи камаяди. Аммо юрак уриши бир ҳафта ёки ундан кўпроқ вақтга тўхтаб қолса, охир-оқибат ҳомила тушиши (аборт)га олиб келиши мумкин.

Тўққизинчи ҳафтага келиб, чақалоқ юраги дақиқасига ўртача 175 марта уради. Шу вақтдан бошлаб бу тезлик секинлай бошлайди ва дақиқасига тахминан 120-180 зарбани ташкил этади. Ҳомиладорликнинг сўнгги 10-ҳафтасида ҳомиланинг нормал юрак уриш тезлиги яна секинлашади, аммо шунда ҳам катталар юрак уришидан тахминан икки баравар тезроқ уради.

Ҳомила юрак уришининг кун давомида ўзгариши

Кичкинтойингизнинг юрак уриши, худди сизнинг юрак уриш тезлигингиз каби, кун ва тун давомида табиий равишда ўзгаради. Жисмоний ҳаракатлар ёки уйқу пайти юрак нормадан кўра тезроқ ёки секинроқ уради. Фарзандингизнинг юрак уриши билан богълиқ ҳар қандай жиддий ўзгаришлар ҳақида шифокорни хабардор қилиб туриш тавсия этилади.

Чақалоқ юрак уришини текшириб бориш

Баъзи ота-оналар уй шароитида ҳам фарзандининг юрак уришини ҳар кун кузатиб бориш ҳақида ўйлайдилар. Ушбу жараённинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари мавжуд.

Уйда чақалоқ юрак уришини кузатиш

Айрим ота-оналар уйдан туриб чақалогъининг юрак уришини кузатиб турганда ўзларини хотиржам ҳис қиладилар. Лекин бундай вақтлар уй шароитида турли допплер каби ускуналардан фойдаланмаган маъқул. Чунки допплер тинглаш мосламасидан узоқ вақт ёки нотўгъри фойдаланиш ёхуд нотўгъри талқин қилиш турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Тугъруқ вақтида чақалоқ юрак уришини кузатиш

Тугъруқ пайтида ҳомиланинг юрак уришини текшириш аускултатсия орқали амалга оширилиши мумкин, яъни тугъруқнинг турли босқичларида стетоскоп, фетоскоп ёки допплер ёрдамида, баъзида эса ташқи кузатув воситалари орқали буни аниқлаш имконияти мавжуд. Айрим ҳолларда эса шифокорлар доимий ташқи ёки ички мониторинг текширувини тавсия қилишлари ҳам мумкин.