Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Назарий

Тузлар: табиатнинг кўп қиррали бирикмалари

Тузлар деб, таркибида металл атомлари ва кислота қолдиғи бо ЪИган анорганик бирикмаларга айтилади. Умуман, тузлар гидроксидлар ва кислоталарнинг ўзаро таъсири маҳсулоти бўлиб, улар турли таркибли бўладилар. Уларнинг ҳар бири билан танишиб чиқамиз.

I. Ўрта тузлар — таркиби фақат металл атоми (ёки аммоний группаси) ва кислота қолдигъидан иборат бўлиб MxEy ёки MxEyOz формулаларга мос келади. Бундай тузларга: NaCl, KF, Lil, Rb2S, CsNO3, MgSO4, CaCO3, Ca3(PO4)2, FeSO4, NH4Cl, NH4NO3 ва бошқаларни киритиш мумкин.

II. Нордон тузлар— таркибида металл атоми, кислота қолдиғидан ташқари водород атоми сақлаган тузлардир. Бу тузларга: NaHCO3, Mg(HCO3)2, Ca(HCO3)2, K2HPO4, Fe(H2PO4)2, LiHS, Mg(HS)2, KHSO3, NaH2PO4 ва бошқалар мисол бўлади.

III. Асосли тузлар — таркибида металл атоми кислота қолдиғи ва OH.— гидроксил группалари сақлаган тузлар. Уларга: Mg(OH)Cl, (CuOH)2CO3, Fe(OH) (CH3COO)2, Al(OH)SO4, Al(OH)2Cl, Fe(OH)2NO3, [Cr(OH)2]2SO4 ва бошқалар киради.

IV. Қўш тузлар — таркибида бир хил кислота қолдиғи ва икки хил металл атомлари сақлаган тузлар. Бу қатор тузларга: KAl(SO4)2▪12H2O; (NH4)2 Fe(SO4)2▪12H2O; KCr(SO4)2▪6H2O лар киради.

V. Комплекстузлар — таркибида қаттиқ ҳолда ва эритмадамустақил мавжудбўла оладиган комплекс — ион сақлаган моддалар. Бу тузлар қаторига: K4[Fe(CN)6]; K3[Fe(CN)6];.Na3[Co(NO2)6]; Na2[PtCl6]; K2[HgI4]; Na2[Zn(OH)4]; Na3[FeF6]; K2[PtCl4] каби моддалар киради.

Тузларнинг номланиши

— ўрта тузлар мэталл номига (валэнтлиги) кислота қолдиг’ининг номини қўсҳиб айтисҳ билан номланади: CuSO4—мис сулфат, FeCl2 — темир (Il)-хлорид, FeCl3 — темир (Ill)-хлорид; Sn(NO3)2 — қалай (Il)-нитрат; Cr2(SO4)3 — хром (Ill)-сулфат;

— нордон тузлар металл (валентлиги) ва кислота қолдиғи номига, агар туз таркибида водород атоми битта бўлса “гидро” ёки иккита бўлса “дигидро» қўшимчалари қўшиб айтилади. Масалан: NaHCO3 — натрий гидрокарбонат (ёки натрий бикарбонат); KHSO3 — калий гидросулфит (ёки калий бисулфит); CaHPO4 — кальций гидрофосфат; NH4H2PO4 — ammoniy digidrofosfat; Mg(H2PO4)2 — магний дигидрофосфат, KH2BO3 — калий дигидроборат;

— асосли тузлар металл номи (валентлиги) ва кислота қолдиғи номига “гидроксо» сўзи қўшиб номланади. Масалан: Mg(OH)NO3 — магний гидроксонитрат, Fe(OH)Cl — темир (Il)-гидроксохлорид, Fe(OH)2Cl — темир (Ill)-дигидроксохлорид; Al(OH)2CH3COO — алюминий дигидроксоатсетат;

— қўш тузлар аwал валентлиги (оксидланиш даражаси) катта металл, кейин валентлиги кичигининг номи ва охирида кислота қолдиғининг номи айтилиши билан номланади: KAl(SO4)2 — алюминий калий сулфат, (NH4)2 •Fe(SO4)2 •12H2O — темир аммоний сулфат. Бу тузлар умумий ном билан “аччиқтошълар ҳам деб айтилади. Шунга мувофиқ, биринчиси — алюминий калийли аччиқтош, иккинчиси — темир аммонийли аччиқтош деб айтилади;

 — комплекстузларни номлашда, аwал кислота қолдиғи (ёкинейтрал молекула)нинг лотинча сони, кейинунингноми, металлнинг номи(валентлиги) ва ташқи сферадаги металл (ёки кислота қолдиғи) номи айтилади. Масалан: K3[Fe(CN)6] — гексатсианоферрат (III) калий; K2[PtCl4] —тэтрахлоридплатинат(II) калий; [CrCl2(H2O)4]Cl —дихлоротетрааквахром(III)-хлорид. Агар ташқи сферадабошқа ионлар бўлмаса: [CrCl3(H2O)3]-трихлоротриаквахром (III) каби номланади.

Кимёвий хоссалари

  • Барча тузлар тэмпэратура таъсирида парчаланади:

Na2CO3→ Na2O+CO2
2Cu(NO3)2 → 2CuO+4NO2+O2
2Mg(OH)Cl → Mg2OCl2+H2O (magniy oksoxlorid)
2Al(OH)SO4 → Al2O(SO4)2+H2O (alyuminiy oksosulfat)
Mg(HCO3)2 → MgO+2CO2+H2O
(NH4)2Cr2O7 → N2+4H2O+Cr2O3

коъриниб турибдики, тузлар парчаланганда уларнинг таркибига боғлиқ ҳолда турли анорганик моддалар ҳосил боълади.

  • Нордон тузлар ишқорлар ва кислоталар билан рэаксияга киришиб янги ўрта туз ва сув (кислота йоки оксидни) ҳосил қиладилар:

NaHCO3+NaOH → Na2CO3+H2O
NaHCO3+HCl → NaCl+H2O+CO2

  • Асосли тузлар ишқор таъсирида асос ва янги туз ҳосил қиладилар:

Al(OH)SO4+NaOH →Al(OH)3 +Na2SO4
Fe(OH)2Cl+KOH → Fe(OH)3+KCl

Кислота таъсирида ўрта туз, сув (туз таркибида кислота қолдигъидан фарқ қилувчи кислота боълса — янги кислота) ҳосил қилади.

2Al(OH)SO4+H2SO4 → Al2(SO4)3+2H2O
Fe(OH)2Cl+2HCl → FeCl3+H2O
2Mg(OH)Cl+2HNO3 →2Mg(NO3)2+2H2O+2HCl

  • ўрта тузлар ишқорлар ва кислоталар таъсирида қуйидагиларни ҳосил қилади.

FeCl3+3NaOH → Fe(OH)3 +3NaCl (асос ва янги туз)

йоки
2FeCl3+3H2SO4 →Fe2(SO4)3+6HCl
(янги кислота ва янги туз)

Агар бу рэаксияларда туз ва ишқор (йоки туз ва кислота) ноэквимолэкуляр миқдорда олинса, қуйидаги моддалар ҳосил боълади:

Fe(OH)2Cl+2NaCl (асосли туз ва янги оърта туз)
FeCl3+3H2SO4 → Fe(HSO4)3+3HCl
(янги нордон туз ва янги кислота)

  • Тузлар эритмаларига металлар таъсир эттирилса,амашиниш реакциялари бориб, янги туз ваметалл ажралиб чиқади:

Fe+CuSO4=Cu+FeSO4
Cu+Hg(NO3)2=Cu(NO3)2+Hg
Zn+2AgNO3=Zn(NO3)2+2Ag

Тузларнинг олиниши

Тузларни олишнинг кўп усуллари мавжуд бўлиб, улардан энг асосийлари қуйидагилардир.

Металларнинг металлмаслар билан таъсири

Mg+Cl2 → MgCl2; Fe+S→ FeS
2Al+3I2 → 2AlI3

Металларнинг кислоталар билан таъсири:

Cu+2H2SO4(kons)=CuSO4+2H2O+SO2
Zn+2CH3COOH=Zn(CH3COO)2+H2

Металларнинг ишқорлар билан таъсири:

2Al+6NaOH(kons)=2Na3AlO3+3H2
Zn+2KOH(kons)=K2ZnO2+H2

Металларнинг тузлар билан таъсири:

Fe+Hg(NO3)2=Fe(NO3)2+Hg
Cu+2AgNO3=Cu(NO3)2+2Ag

 Асосли оксидларнинг кислоталарбилантаъсири:

Fe2O3+6CH3COOH=2Fe(CH3COO)3+3H2O
ЗСаО+2Н3РО4=Cа3(РО4)2+ЗН2О

Кислотали оксидларнинг гидроксидлар билан таъсири:

3Mg(OH)2+P2O5=Mg3(PO4)2+3H2O
Ca(OH)2+CO2=CaCO3+H2O

Гидроксидлар ва кислоталарнинг ўзаро таъсири:

Ca(OH)2+2HNO3=Ca(NO3)2+2H2O
Fe(OH)2+H2SO4=FeSO4+2H2O
NaOH+CH3COOH=NaOOCCH3+H2O

Кислотали оксидларнинг тузлар билан таъсири:

Na2CO3+SO2=Na2SO3+CO2
CaCO3+SiO2=CaSiO3+CO2
3MgSO4+P2O5 =Mg3(PO4)2+3SO3

Яхши эрувчан икки тузнинг ўзаро таъсири:

AgNO3+NaCl=AgCl+NaNO3
BaCl2+K2SO4=BaSO4 +2KCl

Тузларнинг ишқорлар билан таъсири:

FeCl2+2KOH=Fe(OH)2+2KCl
Cu(NO3)2+2NaOH=Cu(OH)2+2NaNO3
Fe(CH3COO)3+3NH4OH=Fe(OH)3 +3CH3COONH4

Тузларнинг кислоталар билан таъсири:

NaCl+H2SO4(kons)=NaHSO4+HCl
2MgCl2+H4P2O7=Mg2P2O7+4HCl

Галогенларнинг ишқорларда эриши:

I2+2NaOH=NaI+NaIO+H2O

Айримметаллмасларнинг тузлар билан таъсири:

2NaI+Cl2=2NaCl+I2

Айрим тузларнинг ўзаро бирикиши:

2KI+HgI=K2[HgI4]
ЗKCl+СrСl3=K3[СrСl6]
K2SO4+Al2(SO4)3=2KAl(SO4)2
3(NH4)2SO4+Cr2(SO4)3=2(NH4)3Cr(SO4)3

Аммиакнинг кислоталар билан бирикиши туфайли тузлар ҳосил қилинади.

2NH3+H2SO4=(NH4)2SO4
2NH +H3PO4 =(NH4)2HPO4

Юқорида баён этилган мавзулардаги (тушунча, формула ва реакция тенгламалари асосида) ҳар бир синф бирикмаларининг таркиби ва хоссаларини ўрганиш натижаларини якунлаб, барча анорганик бирикмаларсинфлари ўртасидаузвий боғланиш бор, деган хулосага келиш мумкин.

Бугунги кунда кимёвий элементлар даврий жадвалидаги 118 та элементлардан ташкил топган 200 000 дан ортиқ анорганик моддалар аниқланган. XVIII аср охирида 30 тача, XlX асминг 60-йилларида 63 та кимёвий элементлар аниқланган эди.