Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликда иштаҳа йўқолиши ва уни енгиллаштириш усуллари

Кўп аёлларда ҳомиладорликда иштаҳа йўқолиш ҳолати кузатилади. Сиз овқатни ёқимсиз деб билишингиз ёки ўзингизни оч ҳис қилишингиз мумкин, лекин бундай пайтда ўзингизни овқат ейишга мажбурлай олмайсиз.

Ҳомиладорликда иштаҳа йўқолиши сабаби нима?

Иштаҳангиз ўзгариши одатий ҳолдир, бу айниқса ҳомиладорлик даврида танагизда жуда кўп ўзгаришлар юз беришига олиб келади. Агарда сизда ишатаҳангиз йўқолса, барча овқатларга бўлган умумий қизиқмаслик ёки овқатланиш истаги йўқлиги пайдо бўлиши мумкин. Шуни ёдда тутингки, ҳомиладорлик давридаги иштаҳа йўқолиши бу жуда кенг тарқалган ўзига хос маҳсулотларни ёқтирмаслик ҳиссидан фарқ қилади.

Ҳомиладорлик даврида иштаҳа йўқолишига қуйидаги бир нечта омиллар сабаб бўлиши мумкин:

Кўнгил айниши ва қайт қилиш

Кўнгил айниши ва қусиш ҳомиладорлик пайтида, айниқса биринчи триместрда, токсикоз шаклида, тез-тез учрайди, баъзи аёлларда бу ҳолат бутун ҳомиладорлик даври давомида ҳам кузатилиши мумкин.

Агар кўнгил айниши ва қайт қилиш туфайли иштаҳа йўқолиши кузатилаётган бўлсан, ёғли ёки аччиқ овқатлардан воз кечишга ҳаракат қилинг, овқатдан алоҳида суюқлик ичинг ва оз-оздан, тез-тез овқатланинг.

Руҳий саломатлик ҳолати

Бунда турли руҳий саломатлик ҳолатлари, жумладан, стресс ва депрессия сизнинг ишатаҳангизга таъсир қилиши мумкин.

Ҳомиладор аёллар турли жисмоний ва биокимёвий ўзгаришлар туфайли руҳий саломатлик муаммоларига кўпроқ мойил бўлиши мумкин. Хусусан, депрессия овқатланиш одатларининг ўзгаришига, шу жумладан иштаҳанинг пасайиши сабаб бўлиши мумкин.

Дори-дармонлар

Ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин бўлган баъзи дорилар иштаҳани пасайтириши мумкин. Агар иштаҳа пасайиши қабул қилаётган препаратларга боғлиқ деб таҳмин қилсангиз, бу тўғрисида шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Овқатланишнинг бузилиши

Баъзи ҳомиладор аёлларда овқатланишнинг бузилиши, шу жумладан, анорексия ва булемия ҳолати юзага келиши мумкин. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳомиладор аёллардаги тартибсиз овқатланиш 0,6-27,8 % ни ташкил этар экан.

Бошқа мумкин бўлган сабаблар

Ҳомиладор аёлларда ўсмалар, ошқозон фаолиятининг бузилиши, зарда ва Аддиссон касаллиги туфайли ҳам иштаҳа йўқолиши келиб чиқиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳомиладорлик билан боғлиқ таъм ва ҳид билишнинг ўзгариши, Б12 витамини ва темир каби моддаларнинг етишмаслиги баъзи ҳомиладор аёлларда иштаҳани йўқолишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳомиладорликда ишатҳани қандай тиклаш мумкин?

Агарда сиз иштаҳа йўқолиш ҳолатини бошдан кечираётган бўлсангиз, овқатланишингизни қандай қилиб тўғри йўлган қўйишни ўйлашингиз керак.

Агарда сиз тўлиқ портсия овқатларни истеъмол қила олмаслигингизни ҳис қилсангиз ҳам, ўзингиз учун етарлича бўлган овқатларни биринчи ўринга қўйишингиз мумкин. Булар сиз ва бўлажак фарзандингиз учун етарлича озиқ моддаларни исътемол қилишни таъминлашга ёрдам беради.

Ҳомиладорликда нималар мумкин эмас?

Қуйида келтирилган бир нечта озиқ-овқат турлари тайёрлаш осон, порсиялари кичик ва ошқозонингизда осон ҳазм бўлади:

  • Оқсилга бой егуликлар: қаттиқ қайнатилган тухум, ёгурт, қовурилган нўхат, пишлоқ, товуқ бўлаги, курка гўшти;
  • Юмшоқ, толага бой бўлган фойдали сабзавотлар: ширин картошкалар, яшил ловия, кичик сабзи (қайнатилган ёки хом ҳолатда), табиий исмалоқли салат;
  • Кичик бўлаклар: янги резаворлар, жўхори уни, қуритилган мевалар ва оддий творог каби қуруқ сут маҳсулотлари;
  • Юмшоқ доналар/крахмалар: жигарранг гуруч, макарон ва макарон маҳсулотлари, пишлоқ ва шунингдек, духовкада пиширилган ва эзилган картошка;
  • Шўрва: товуқли угра шўрва ва товуқли гўштили мастава;
  • Суюқликлар: оддий булёнлар ва соғлиқ учун фойдали сметаналар.

Қачон ташвишланиш керак?

Агарда сизда вақти-вақти иштаҳа йўқолса ёки маълум озиқ-овқатларга нисбатан иштаҳа йўқолса, ҳар куни етарли миқдорда озуқа моддаларни истеъмол қилсангиз, одатда, бундан ташвишланишга хожат йўқ.

Мисол учун, агарда сиз доимий равишда озуқавий моддаларга бой овқатлар истеъмол қилсангиз, ва сизнинг вазнингиз ҳомила муддатингизга мос бўлса (Вазнингизни «Лалу» орқали ҳам назорат қилиб боришингиз мумкин), вақти-вақти билан иштаҳа йўқолиш ҳолатидан ташвишланмаслигингиз мумкин.

Бундан ташқари, баъзи ҳомиладор аёлларда ўзига хос овқатларга, жумладан, жуда хушбўй овқатлар ва гўштга нисбатан иштаҳа йўқолиши мумкин. Бироқ бу нисбатан кенг тарқалган ҳолат бўлиб, одатда ташвишга сабаб бўлмайди.

Аммо сиз мунтазам равишда овқатланмаётган бўлсангиз ёки бир кундан ортиқ сизда иштаҳа йўқолиши ҳолати бўлса, шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак.

Негаки, бундай ҳолатда сизнинг соғлигингиз, шунингдек, ўсиб бораётган фарзандингиз соғлигини қўллаб-қувватлаш учун етарли миқдорда озуқа моддаларини олиш жуда муҳимдир.

Ҳомиладорликда кам овқатланиш билан боғлиқ бўлган асоратлар

Кам овқатланиш ҳомиладорлик билан боғлиқ кўплаб асоратларга, жумладан, ҳомиланинг ёмон ўсишига, кам вазнга эга бўлишига ва онанинг вазни йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу шунингдек, болаларда ақлий функсияларнинг ва хатти-ҳаракатнинг пасайиш муаммоларини юзага келтиради. Макроелементлар ҳам, микроелементлар ҳам бирдек соғлом ҳомиладорликни таъминлаш учун зарурдир.

Ҳомиладорликда сурункали иштаҳа йўқолиши кузатилган аёлларда камқонлик, ҳомила ўсиши патологиялари ва эрта туғилиш хавфи бўлади.