Ҳомиладор аёлларга истеъмол қилиши тавсия этилмайдиган озиқ-овқатлар рўйхати бир қарашда чексиз. Жумладан, дудланган гўшт, баъзи денгиз маҳсулотлари ва ҳатто кофеинли маҳсулотлар билан бир муддат хайрлашиш керак бўлади. Сиз истеъмол қилган нарсаларингиз фарзандингизни ривожланиши ва ўсишига таъсир кўрсатади, шунинг учун этиёткорлик ва танлаб истеъмол қилиш ҳеч қачон зарар қилмайди.
Ҳомиладорликда сабзавотларни тўғри истеъмол қилиш чақалоққа она қорнида эканлигида ва туғилгандан кейин ҳам ривожланишига ёрдам берадиган муҳим витаминлар ва минераллар билан таъминлаши мумкин. Аммо баъзи сабзавотлар ҳомиладорликда хавфли бўлиши ҳам мумкин.
Ҳомиладорликда энг яхши сабзавотлар, шунингдек, қайси сабзавотлардан истеъмол қилмаслик кераклиги ҳақида ушбу мақола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Ҳомиладорликда сабзавот фойдалари
Ҳомиладорликдаги энг яхши сабзавотлар кўп миқдорда озиқ моддаларини бера олади. Тўғри вақтда, етарли миқдорда овқатланиш тўғри овқатланишнинг асосини ташкил этади. Соғлом овқатланиш озиқ моддалар етишмаслиги ва ҳомиладорликдаги қандли диабетни олдини олишга ёрдам беради.
Тўғри овқатланишнинг фойдалари:
- соғлом вазнни сақлаш;
- меъёрий қон босими;
- анемия ривожланиши хавфини камайиши;
- ич кетиши ва ич қотиши каби ошқозон-ичак касалликлари профилактикаси;
- чақалоқнинг етарли вазнда туғилиши.
Баъзи муҳим озуқавий моддалар қуйидагилардан иборат:
- бетта каротин — чақалоқнинг иммунитет тизимига, кўриш қобилияти ва ҳужайралар ривожланишига фойдали;
- К витамини — соғлом тўқималарнинг ривожланиши, тишлар ва суяклар учун фойдали;
- фолий кислотаси — соғлом вазн учун ва асаб тизими нуқсонларининг олдини олиш учун муҳим;
- калий — қон босимини тартибга солиш учун муҳим.
Сабзавотларни истеъмол қилиш ҳомиладорликда ва ундан кейин фарзандингизни саломатлиги учун ўта муҳим аҳамиятга эга.
Ҳомиладорлар учун фойдали сабзавотлар
Ҳомиладорликда истеъмол қилиш учун энг яхши сабзавотлар қуйидагилар:
- ёзги ва қишки қовоқ — оқсил, фолий кислотаси ва А, C, К витаминларнинг манбаси;
- сарсабил — А, C, E ва К витаминлари, шунингдек, клечатка ва фолий кислотаси мавжуд;
- помидор- C ва К витаминлари ва биотин моддаси манбаи;
- лавлаги — иммунитет тизимини яхшилашда фойдали бўлган клечатканинг табиий манбаи;
- картошка — А, Б ва C витаминларга бой;
- булғор қалампири- клечатка манбаи;
- шивит — E витамин, оқсил ва витамин Б2 ( рибофлавиннинг) табиий манбаи;
- брокколи – клечатка асосий манбаи, шунингдек, калий ва К ва К витаминларига бой;
- исмалоқ, кўкатлар, карам барги, фолий кислотаси ва каратионоидларнинг манбаи.
Шифокор кўригига борганингизда сиз ва туғилажак чақалоғингиз учун фойдали бўлган бошқа сабзавотларни ҳам сўраб билиб олишингиз мумкин.

Сабзавотлар ва кўкатлар яхши пиширилганидан кейин уларни истеъмол қилиш хавфсиз ҳисобланади.
Ва ҳомиладор аёл бунга доимо аҳамият бериши шарт!
Ҳомиладорликда мумкин бўлмаган сабзавотлар
Ҳомиладорликда истеъмол қилиш керак бўлмаган баъзи бир сабзавот турлари ҳам мавжуд. Бу каби сабзавотларнинг барчаси чақалоғингизга зарарли бўлган бактерияларни келтириб чиқариш хавфини ошириши мумкин:
- хом карам, мош;
- ювилмаган ҳар қандай сабзавот;
- хом турп, редиска;
- тайёр салат аралашмалари.
Қанча сабзавот истеъмол қилиш керак?
Ҳар доимгидан кўра кўпроқ очлик ҳисси табиий, чунки сизда овқатланишга эҳтиёж нисбатан юқори. Кўпинча ҳомиладорликда камроқ ва тез-тез овқатланиш тавсия этилади. Сизда овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Кам ва тез-тез овқатланиш бу муаммолар эҳтимолини камайтиради.
Ҳомиладор аёл кунига 300 грамм (тўрт портсия) ёки ундан кўп хом ёки пиширилган сабзавот истеъмол қилиши тавсия этилади.
Таомномага сабзавотларни қандай киритиш керак?
Сабзавотларни тайёрлашда сиз кўриб чиқишингиз мумкин бўлган қизиқарли усуллари бор. Сабзавотларни кашнич, райҳон каби табиий зираворлар билан қовуриш уларни янада мазали қилади. Яхшилаб тозаланган сабзавотларни кесиб, майдалаб ва пишириб истеъмол қилинг.
Агар унчалик хушламайдиган сабзавотни истеъмол қилишга ҳаракат қилаётган бўлсангиз уларни истеъмол қилиш учун бошқа сабзавотлар билан қўшиб пиширишингиз мумкин.
