Ҳомиладорликда диарея ва қабзият каби овқат ҳазм қилиш муаммолари тез-тез учрайди. Одатда буни гормонларнинг ўзгариши, таомномадаги ўзгаришлар ва қўшимча стресс сабабли деб билишади.
Диарея бир кунда уч ёки ундан ортиқ бўшанган, сувли ич келишига нисбатан айтилади. Доимий диарея сувсизланиш ва етарли озиқ-овқатни ўзлаштирмасликка олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида бу — аёлга ва ҳомилага зарар етказиши мумкин. Жиддий ва узоқ давом этган диарея билан оғриган ҳомиладор аёллар дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари керак.
Диарея нима?
Диарея жуда кенг тарқалган касаллик бўлиб, бу ҳар бир инсонга, шу жумладан ҳомиладор аёлларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Америка гастроентерология коллежи маълумотларига кўра, ҳомиладор аёлларда диареянинг содир бўлиши ҳақида етарлича замонавий тадқиқотлар йўқ. Ҳомиладорлик даврида диарея гормонал ёки жисмоний ўзгаришлар натижасида пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу ҳолат ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин, аксинча инфексия ёки ичакнинг бузилиши натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Ич кетиши сабаблари
Гормонал ўзгаришлар
Диареяга олиб келиши мумкин бўлган ўзгаришлардан бири простагландин даражасини ошиши ҳисобланади. Окситотсин каби простагландинлар бачадон сиқилишини кучайтиришга ёрдам беради. Аммо овқат ҳазм қилиш органлари бўйлаб ҳаракатини ҳам ошириши мумкин. Простагландин миқдорининг ошиши ҳам ҳайз пайтида диареяга олиб келиши мумкин. Сунъий простагландин препаратлар ҳам диареяга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳомиладорликда инфексион диарея
Ичак инфексиялари — диареянинг асосий сабабчисидир. Инфексион диарея билан оғриган одамларда, ични ўтиши ва сувли ахлатдан ташқари, қуйидаги аломатлари ҳам бўлиши мумкин:
- қонли ахлат;
- кўнгил айниши;
- қайт қилиш;
- иситма;
- титроқ;
- бош айланиши.
Инфексион диареяга сабаб бўладиган организмлар бу бактериялар, масалан эшерхия колли ёки кампилобактериоз, самонелла ёки шигелла, вируслар ва паразитлардир.
Инсон бу зарарли организмларни ифлосланган озиқ-овқат ёки сув орқали юқтириши мумкин. Ўртача ривожланган давлатларга саёҳат қилганда инфексион диарея хатарли бўлиши мумкин. Шу сабабдан ҳомиладорликда диарея ҳолатига тушмаслик учун ҳомиладор аёл гигиена қоидаларига қатъий амал қилиши лозим.

Ҳазм тизими касалликлари
Сурункали диарея асосан ичак зарарланишининг аломати бўлиши мумкин, масалан, яллиғланган ичак касалликлари , шу жумладан,
- селиакия;
- Крон касаллиги;
- таъсирланган ичак синдроми;
- ингичка ичак бактерияларининг кўпайиши.
Юқоридаги ҳолатлар кўплаб бошқа аломатларга сабаб бўлиши мумкин.
Мисол учун:
- қорин оғриғи, тортувчи оғриқ;
- қорин дам бўлиши ва шиши;
- вазн йўқотиш;
- чарчоқ;
- кўнгил айниши ва қайт қилиш;
- тери ва бўғимлардаги муаммолар;
- камқонлик.
Агар диарея юқоридаги каби бошқа аломатлар билан бирга келса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Бошқа сабаблар
Ҳомиладорликда ич кетиши ёки диарея қуйидаги сабабларга кўра ҳам юзага келиши мумкин:
- овқатга аллергия;
- овқат билан боғлиқ ўзгаришлар;
- ҳомиладорликда стресс;
- баъзи дорилар;
- сарбитол;
- ксилитол ёки маннитол.
Ҳомиладорлик даври давомида аёл истеъмол қилаётган таомига эҳтиёткор бўлиши лозим бўлганда мутахассис билан маслаҳатлашиши шарт.
Қачон шифокорга кўриниш керак?
Диарея кучли сувсизланиш ва тўйиб овқатланмасликга олиб келиши мумкин, бу эса аёл ва ҳомила учун хавфли ҳисобланади.
Ҳомиладор аёл қуйидаги ҳолатларни бошидан ўтказаётган бўлса, дарҳол тиббий ёрдам олиши зарур:
- қон ёки йирингли ахлат;
- 48 соатдан ортиқ давом этган диарея;
- 24 соат ичида 6 ёки ундан ортиқ ич кетиши
- 39 C ёки ундан юқори иситма;
- тез-тез қусиш;
- ичакда ва қоринда кучли оғриқ;
- сувсизланиш белгилари, масалан, тўқ рангли сийдик, чанқаш, оғиз қуриши, бош айланиши ёки камроқ пешоб чиқариш.
Ич кетишини даволаш
Ҳомиладор аёл кўп миқдорда сув ичиши орқали сувсизланишни олдини олади. Электролитли суюқликлар ичиш ҳам муҳимдир.
Бундан ташқари,
- булён ва қайнатма шўрвалар;
- минерал ичимликлар;
- мевали шарбатлар;
- кофеинсиз ичимликлар.
Ҳомиладор аёлларга сувсизланишни олдини олиш ва диарея туфайли йўқотилган электролитларни қайта тиклашга ёрдам бериш учун шифокорлар олма шарбати, бананлар, оддий картошка, гуруч, қовурилган нон каби маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилишлари мумкин.
Бундан ташқари, сут маҳсулотлари, ёғ, таркибида шакардан иборат маҳсулотлар ва кофеинли ичимликлар каби диареяни кучайтирадиган маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг.
Дор-дармонлар билан диареяни даволаш
Ҳомиладорлик даврида ҳар қандай янги дорини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Баъзи дорилар зарарли бўлиши ва айрим дориларнинг хавфсизлиги аниқ бўлмаслиги мумкин.
