Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик даврида милклар қонаши

Ҳомиладор аёллар милк қонаши бўйича тиш шифокорига мурожаат қилганида уларга ҳомиладорлик гингивити (милкларнинг яллигъланиш) касаллиги ташхиси қўйилиши мумкин.

Ҳомиладор аёлларнинг тахминан 60-75 фоизида милклари шишган, қизарган ҳолатда бўлади. Милклар нозик ва таъсирчанлиги сабаб тишлар оддий тиш чўткаси билан ювилганида қонаб кетади. Ушбу касаллик милк яллигъланишининг енгил турларидан бири бўлган ҳомиладорлик гингивити ҳисобланади.

Ҳомиладорлик гингивити милкларнинг тиш карашидаги бактерияга сезувчанлигини ошиши, гормонал ўзгаришлар туфайли юзага келади. Умуман олганда, ҳомиладорлик даврида аёлларда прогестерон ва эстроген миқдори ниҳоятда юқори бўлади ва натижада шиллиқ пардалардаги қон оқими кўпаяди, бу эса милкларда сезувчанликни ошириб юборади.

Ҳомиладорлик гингивити сабаблари

  • Гормонлар ўзгариши;
  • Ратсиондаги ўзгаришлар;
  • Сўлак ишлаб чиқаришнинг камайиши;
  • Сўлакдаги ўзгаришлар;
  • Тиш пастаси таъсири;
  • Қайт қилиш ва ҳолсизлик.

Ҳомиладорлик гингивити ривожланаётган ҳомилага қандай таъсир қилади?

Агар сиз тишларни тоза сақлаш гигиенасига риоя қилсангиз ҳомиладорлик гингивити сизга ёки чақалогъингизга зарар етказмайди. Милк касаллиги эрта тугъруққа олиб келиши мумкинлиги ҳақида қарашлар мавжуд, аммо ушбу касалликнинг огъирроқ турига чалинган аёллар учунгина хавфли бўлиши мумкин.

Тадқиқотлар милк касаллигининг огъир тури эрта тугъруқ, чақалоқнинг кам вазнда тугъилиши ва ҳатто прееклампсия (қон босимининг осиши) каби оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Бошқа тадқиқотлар эса, милк касаллиги ва бундай жиддий асоратлар ўртасидаги богълиқликни инкор этади.

Ҳомиладорликда милк қонаши қачон бошланади?

Ҳомиладорликнинг иккинчи триместрида турли гормонал ўзгаришлар туфайли милклар анча юмшоқроқ ва таъсирчан бўлишига қарамай, одатда учинчи триместрда, эстроген ва прогестерон даражалари энг юқори чўққисига чиққанда милк қонаши кузатилади. Биринчи триместрдаги таъсирчан милклар ҳомиладорликнинг дастлабки белгиси бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик даврида тишлар парвариши

Тишларга гъамхўрлик қилишни огъиз бошлигъини тоза сақлашдан бошланг:

  • Кунига камида икки марта (иложи бўлса, ҳар овқатдан кейин) юмшоқ чўтка ва фторли тиш пастаси ёрдамида тозалаб эҳтиёткорлик билан ювинг. Шунингдек, турли симптомларни олдини олувчи махсус антигингивит тиш пасталаридан фойдаланинг;
  • Ҳар куни тиш ипи билан тишларни тозаланг;
  • Фторли, алкоголсиз огъиз ювиш воситасидан фойдаланинг;
  • Иложи бўлса, шакар истеъмол қилишни чекланг, чунки у тишларда караш ҳосил бўлиш эҳтимолини ва огъиздаги бактериялар миқдорини ошириши мумкин.

Ҳар қандай касалликни олдини олиш учун мунтазам равишда тиш шифокорига мурожаат қилинг. Доимий текширувларга қўшимча равишда, қуйидаги ҳолларда дарҳол тиш шифокорига қўнгъироқ қилинг:

  • Тиш огъригъи;
  • Милкларнинг тез-тез қонаши;
  • Милк касаллигининг бошқа белгилари, масалан, милклар шишиши ёки таъсирчанлиги, тиш ва милк узоқлашиши, доимий ёмон ҳид келиши ёки тишларнинг бўшашиши кузатиши;
  • Огъиз бўшлигъида турли яралар пайдо бўлиши;
  • Огъиз бошлигъининг увишиши.

Ҳомиладорлик гингивитини қандай даволаш мумкин?

Тиш шифокорлари ҳомиладорлик гингивитини даволашда бир қатор муолажаларни, жумладан, антибиотиклар ва милк касалликларига қарши огъиз ювиш воситаларини тавсия этади. Огъир ҳолатларда эса жарроҳлик оператсияси ўтказилиши ҳам мумкин.

Ушбу антибиотиклар ва огъиз ювиш воситалари одатда ҳомиладор аёллар учун хавфсиз, лекин уларнинг ўсаётган чақалоқ согълигъига таъсир қилиши ҳақида ҳеч қандай тадқиқотлар ўтказилмаган. Бундай воситаларни буюришда тиш шифокорлари ҳомиладорлигингиз, тугъруққа қанча вақт қолгани ва мавжуд аллергик ҳолатингизни инобатга олиши ва муолажа тўлиқ хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак.