Эрта туғруқ ёки эрта туғилиш — ҳомиладорликнинг 37-ҳафтаси бошланишидан олдин эрта бошланган туғруқдир.
Кўпгина соғлом чақалоқлар муддатидан олдин туғилади. Бироқ, умуман олганда, чақалоқ қанчалик эрта туғилса, унда соғлиқ билан боғлиқ муамолар юзага келади ва касалхонада узоқроқ қолиш зарурияти юқори бўлади.
Эрта туғруқ белгилари
Март Димес ҳисоботига кўра, қуйидагилар эрта туғруқ белгилари бўлиши мумкин:
- одатдагидан кўпроқ вагинал ажралмалар;
- ажралмадаги ўзгаришлар, қонли, сувли ёки шилимшиқ бўлиши мумкин;
- тос соҳасида ёки қориннинг пастки қисмида оғриқ;
- белнинг пастки қисмида оғриқ, айниқса, доимий бўлса;
- диарея билан юзага келиши мумкин бўлган қорин спазмлари;
- мунтазам ёки тез-тез бўлган оғриқли қисқаришлар;
- сув кетиши;
Ушбу белгиларнинг бир ёки бир нечтасини сезган ҳар бир киши дарҳол шифокор билан боғланиши ёки дарҳол шифохонага бориши керак.
Эрта туғруқ сабаблари
Шифокорлар баъзида туғруқ нима учун эрта бошланганлигини айта олишмайди. Умуман олганда, бу кенг кўламдаги хавфли омилларни чақириши мумкин.
Умумий хавф омиллари
Қуйидагилар эрта туғилиш хавфи эҳтимоллиги ошириши мумкин:
- эрта туғруқ хавфи касаллик тарихида бўлса;
- эгизаклар, уч эгизаклар ёки ундан кўп ҳомиладорликка эга бўлиш;
- иккинчи ёки учинчи триместрларда вагинал қон кетиши ҳолати;
- иш пайтида кўп тик ҳолатда бўлиш;
- 35 ёшдан катта ёки 17 ошдан кичик бўлганда;
- зарарли кимёвий моддалар билан заҳарланиш;
- ҳомиладорликдан олдин кам вазн ёки ортиқча вазнга эга бўлиш;
- ҳомиладорликда етарлича вазнга эга бўлмаслик;
- туғруқдан олдинги кўрик ёки текширувлар камлиги;
- туғруқдан сўнг яна 18 ой ичида ҳомиладор бўлиш;
- сунъий уруғлантириш усули орқали ҳомиладор бўлиш;
- спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ёки ретсепт асосида берилган дорилардан нотўғри фойдаланиш.
Муайян баъзи соғлик муаммолари эрта туғруқ хавфини ошириши мумкин. Булар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Бачадон ёки бачадон бўйни билан боғлиқ бўлган, ҳозир ва ўтмишда таъсир қиладиган соғлик муаммолари;
- камқонлик;
- сийдик йўлларидаги инфексиялар;
- вагинал инфексиялар, масалан, бактериал вагиноз;
- жинсий йўл билан юқадиган инфексиялар, масалан, хламидия ёки гонорея инфексияси
- қандли диабет;
- қалқонсимон без касалликлари;
- юқори қон босими ва преекламбсия;
- ҳомиладорлик холестази, жигар касаллилари
- тромбофилия ёки антифосфолипид синдроми каби қон ивиш бузилиши ҳолатлари.
Бир қанча инфексиялар, шунингдек, токсоплазмоз каби баъзи инфексиялар ҳомиладорлик пайтида бошқа даврларга қараганда кўпроқ зарарли бўлиб, бу эрта туғиш ва туғилиш хавфини ошириш мумкин.

Олдини олиш
Инсон эрта туғруқ хавфини оширадиган баъзи омиллардан қочиб қутула олмайди, масалан, ёши, оиласи ёки туғруқ билан боғлиқ тарихи.
Бироқ, одам бошқа хавфли омиллар таъсирини камайтириш учун қуйидаги чора-тадбирларни қўллаши мумкин:
- эрта туғруқ белгилари билан танишиб чиқинг ва агар белгилар пайдо бўлса, дарҳол шифокор билан боғланиш ёки касалхонага боришни режалаштиринг;
- ҳомиладорлик сизда муаммосиз ўтаётган бўлса ҳам ҳар қандай пренатал қабул, текширув ва сканерлашларда иштирок этинг;
- ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик даврида соғлом вазнни сақлаб қолинг;
- ҳомиладорликда стресс ҳолатини камайтиришга ҳаракат қилинг, масалан, дам олиш усулларини қўлаш орқали;
- ҳомиладорлик ўртасида камида 18 ой танаффус қолдиринг.
Кейинги қадамлар
Агар бирор киши эрта туғруқни бошдан кечираётган бўлса, соғлиқни сақлаш мутахассиси билан боғланиш ёки имкон қадар тезроқ касалхонага олиб бориш зарур.
Тиббий ходим, шунигдек, бачадон бўйни ва амнион суюқлик даражасини текшириш орқали туғруқ бошланган ёки бошланмаганлигини баҳолайди. Улар боланинг ҳолатини ва туғруқ пайтида ўзгариб турадиган бачадон бўйни узунлигини текшириш учун ултратовуш текшируви, трансвагинал сканер ёки буларни ҳар икаласидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
